Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тўйда пул тўплаш!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Тўйда пул тўплаш!
        September 9, 2017, 10:26
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу

Савол: Тўйда жўралар пул тўплаганда пулни қўйни гўшига пичиб тўпласа бўладими ёки бу иш рибога кириб қоладими ?

Хозир хамма шу ишни қилади ўрта осиёли мусулмонлар айниқса ,

Хаттоки шахсан ўзимхам тўйда пул тўплайман гўшга пичиб, шу савол одамларни ичида роса уёқ буёқ бўляпти бири рибо деса бири мубох деяпти шунга бродар далиллари билан жавоб берсангиз олдиндан рахмат.

Аллох рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Тўйда пул тўплаш!
        September 9, 2017, 10:59
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу иш нафақат Ўрта Осиёда балки дунёнинг ҳамма жоида бўлса ҳам жоиз эмас, чунки гўшт ҳисобида пул олаётган инсон пул оляпти. Қарз фақат ўзи билан тўланади ва яхшироқ қилиш жоиз бўлса ҳам, лекин ортиқроқ қилиш жоиз эмас. Аммо бу ишда гўштнинг нарҳига қараб берган пулнинг ортиқ кам бўлишига тўғри келади, бу эса судҳўрлик. Энди берилаётган нарса 15 кг гўшт қарз деб фараз қилинса ҳам у қарзга пул олган, гушт эмас. Йўқ, у одам ўзи 15 кг гўшт қарзга тўёна қилиб олган, кейин уни ўзига сотиб юборган деган гап ўзини ўзи алдаш бўлиб, эга бўлмаган нарсани сотиш воқеълигига тўғри келади, у ҳам жоиз эмас, чунки бунда шаръан битим воқе бўладиган маҳал (яъни савдо моли; 15 кг гўшт) йўқ бўлган бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в) сотувчи эга бўлмаган нарсани сотишдан қайтардилар. Аҳмад Ҳаким ибн Ҳизомдан шундай деганини ривоят қилди: Мен: ё Росулуллоҳ, олдимга бир киши мендан ўзимда йўқ нарсани сотишни сўраб келяпти, унга сотадиган нарса менда йўқ. Унга кейинчалик бозордан олиб сотаман, дедим. Пайғамбаримиз(с.а.в) дедилар:

«لاَ تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ»

«Ўзингда йўқ нарсани сотма». Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар:

«لاَ يَحِلُّ سَلَفٌ وَبَيْعٌ، وَلاَ شَرْطَانِ فِى بَيْعٍ، وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ تَضْمَنْ، وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ»

«Салаф ва бай, байда икки шарт, зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ва ўзингда йўқ нарсани сотиш ҳалол бўлмайди». Абу Довуд ривояти. Росулуллоҳ (с.а.в)нинг «ўзингда йўқ нарсани…», деган сўзлари умумий бўлиб, мулкингда бўлмаган нарса, топшириш қудратингда бўлмаган нарса ва тўлиқ сенинг мулкинг бўлмаган нарсанинг ҳаммаси унинг остига киради. Буни қабз қилмаган нарсани сотишдан қайтариш ҳақида ворид бўлган ҳадислар қувватлайди. Бу ҳадислар тўлиқ ўз мулки қилиб олиш учун қабз қилиш шарт бўлган нарсаларни сотишдан қайтарди. Демак бу ҳадислар шунга далолат қиладики, киши бирон нарсани тўлиқ сотиб олган деб ҳисобланиши учун ўша нарсани қабз қилиши шарт бўлса, то уни қабз қилмагунча уни сотиши жоиз бўлмайди. Бундай нарсани сотиш эга бўлмаган нарсани сотиш ҳукмида бўлиб қолади. Бунга далил Набий (с.а.в)нинг ушбу сўзларидир:

«مَنِ ابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِعْهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ»

«Ким таом сотиб олса то уни тўлиқ олмагунча сотмасин». Бухорий ривояти. (“Исломий шахсия” иккинчи китобидан).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.047 seconds.