Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ёшим 19да оилалиман турмушимизга 9 ой булди 7 ойлик ҳомилам бор.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ёшим 19да оилалиман турмушимизга 9 ой булди 7 ойлик ҳомилам бор.
        July 16, 2017, 06:41
Иқтибос

Ассаламу Алайкум

Ёшим 19да оилалиман турмушимизга 9 ой булди 7 ойлик ҳомилам бор. Арзимаган оилавий сабабларга кўра, тўҳматлар бн қайнона ва қайнотам ажираштиришмоқчи. Турмуш ўртоғим ҳам уларга қарши чиқалмедила. Ман қандей йўл тутсам бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ёшим 19да оилалиман турмушимизга 9 ой булди 7 ойлик ҳомилам бор.
        July 16, 2017, 07:10
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ислом бизга, ҳар бир нарсани, инсонларни қалбларидаги нарсаларни ҳам, табиатидаги нарсаларни ҳам билгувчи, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ Таоло томонидан берилган неъматдир. Унга амал қилсак, албатта оиламиз намунавий даражага кўтарилади. Лекин биз Исломга ё билмаганимиздан ёки инсон ва жинлардан бўлган шайтонларнинг васвасаси сабабли амал қилмаймиз. Шундан на оилада тинчлик бўлади ва на жамиятда. Хуллас, ҳаётимизнинг издан чиқишига ягона сабаб бор, у ҳам бўлса шариатдан юз ўгирганимиз, шаръий ҳукмларга риоя қилмаганимиздир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». [20:124]
• Оиша (р.а) ривоят ыилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ»

«Аллоҳ мулойимдир, ҳамма ишда мулойимликни яхши кўради», деганлар (муттафаыун алайҳ).
• Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади:

«قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَيُّ النَّاسِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: كُلُّ مَخْمُومِ الْقَلْبِ صَدُوقِ اللِّسَانِ, قَالُوا: صَدُوقُ اللِّسَانِ نَعْرِفُهُ فَمَا مَخْمُومُ الْقَلْبِ؟ قَالَ هُوَ التَّقِيُّ النَّقِيُّ, لاَ إِثْمَ فِيهِ, وَلاَ بَغْيَ, وَلاَ غِلَّ, وَلاَ حَسَدَ»

«Эй Расулуллоҳ, одамларнинг қайсиси афзалроқ?», деб сўрадилар. Дедиларки: «қалби тоза, тили ростгўй одам». «Тили ростгўйнику биламиз, қалби тоза қандай бўлади?», дейилди. «У бир покиза, тақводор қалбдирки, унда на бир жиноят, на бир зўравонлик, на бир оғир олиш ва на бир ҳасадгўйлик бордир», дедилар Пайғамбар (с.а.в)».

• Абу Ҳурайра (р.а) ривоятида Пайғамбар (с.а.в):
«وَالْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ»

«Ширин сўз садақадир», деганлар (муттафақун алайҳ).
• Абу Зарр (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«لاَ تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ»

«Андак (озгина) яхшиликни ҳам, агар у биродарингга очиқ юз билан рўбарў келишинг бўлса ҳам, арзимас деб билма», деганлар. Муслим.
• Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в) шундай дедилар:

«مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ»

«Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин» (муттафиқун алайҳ).

• Савбон (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«طُوبَى لِمَنْ مَلَكَ نَفْسَهُ, وَوَسَعَهُ بَيْتُهُ, وَبَكَى عَلَى خَطِيئَتِهِ»

«Тилини тия олган, уйи сиғдирган, хатосига йиғлаган одамга жаннат бўлсин», деганлар. Бу ҳадисни Табароний ривоят қилган ва исноди ҳасан, деган.
• Абу Шурайҳ Хузоий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُحْسِنْ إِلَى جَارِهِ …»

«Ким Аллоҳга ва Охират кунига ишонса, қўшнисига яхшилик қилсин», деганлар. Бухорий ривоятида:

«فَلْيُكْرِمْ جَارَهَ»

«қўшнисини сийласин», дейилади (муттафақун алайҳ).
• Ибн Аббос (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«الْبَرَكَةُ فِي أَكَابِرِكُمْ»

«Барака катталарингиздадир», деганлар. Ҳоким, ибн Ҳиббондан. Ҳоким уни Бухорий шартига кўра, саҳиҳ, деган. Ибн Ҳиббон уни ўзининг «Саҳиҳ»ида чиқарган. Ибн Муфлиҳ «Одоб»да исноди ишончли деган.

• Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا, وَيَعْرِفْ حَقَّ كَبِيرِنَا »

«Кичигимизга шафқат қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган одам биздан эмас», дедилар. Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳ, деган ва Заҳабий уни маъқуллаган.

• Абу Мусо (р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар:

«إِنَّ مِنْ إِجْلاَلِ اللَّهِ إِكْرَامَ ذِي الشَّيْبَةِ الْمُسْلِمِ, وَحَامِلِ الْقُرْآنِ غَيْرِ الْغَالِي فِيهِ وَلاَ الْجَافِي عَنْهُ, وَإِكْرَامَ ذِي السُّلْطَانِ الْمُقْسِطِ»

«қари мусулмонни сийлаш, Қуръонни ҳаддан ошмасдан, тарк этмасдан ёдлаган ҳофизи Қуръонни сийлаш, адолатли султонни сийлаш Аллоҳни улуғлаш жумласидандир». Абу Довуд ривоят қилган. Нававий уни, ҳасан ҳадис, деган. Ибн Муфлиҳ, ишончли санад билан, деган.

• Абу Бакр (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в):

«… وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ, فَإِنَّهُ مَعَ الْفُجُورِ وَهُمَا فِي النَّارِ»

«... Ёлғондан узоқ юринглар, чунки у ёмонлик билан биргадир, иккаласи эса дўзахдадир», деганлар. Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида чиқарган. Табароний Муовиядан ривоят қилган. Ҳайсамий ва Мунзирий, ҳасан, деган. Бу Исломдаги баъзи кўрсатмалар ҳалос.

Аслида, Исломда оила ишларидан эркак киши жавоб беради, ота ёки эр. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида улар қандай бошқарганлари хусусида, қолганлар итоатда ҳисоб китоб қилинади. Шунинг учун имкони бор вақтда ўз масъулиятини адо қилиш учун эркак кишига масъулиятини эслатиш керак, яқинлари, дўстларидан гапини оладиган бирортасидан маҳрамларингиз орқали ёрдам сўрашингиз керак. Оила тўғри қурилиши ва мустаҳкам бўлиши учун “Исломда ижтимо низоми” китобини яхшилаб ўргангандан кейин оила қуриш Ислом талаби. Жасади катталашиб қолганда оила қуриш билан аксар шундай ноҳушликлар келиб чиқади.
Сиз шариатга риоя қилсангиз ва солиҳа аёл бўлсангиз ҳам сизни сиғдирмаган оиладан қутилишлигингиз гарчи мусибат бўлиб кўринсада, лекин у Аллоҳ Таолонинг бир қазоси бўлиб, ундаги ҳикматни биз билмаймиз. Фақат таслим бўлишимиз ва ҳаётимизни яхшироқ ҳолатга ўзгартиришини сўраб, Аллоҳ Таолога илтижо қилишимиз керак. Умми Салама(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) шундай деганини эшитдим:

ما من مسلم تصيبه مصيبة فيقول ما أمره الله عز وجل إنا لله وإنا إليه راجعون اللهم أجرني في مصيبتي وأخلف لي خيراً منها إلا أخلف الله له خيراً منها...

“кайсики мусулмонни бирор мусибат(яъни инсон ёқтирмайдиган ҳар қандай нарса) мусибатласа, бас у Аллоҳ Азза ва Жалла буюрган; إنا لله وإنا إليه راجعون ни(яъни албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз унга кайтажакмиз) деб, Аллоҳим! Мусибатим сабабли менга ажр бергин ва уни ортидан менга ундан(йўқотганимдан) ҳам яхшироғини эргаштиргин деса Аллоҳ унга ундан(йўқотганимдан) ҳам яхшироғини эргаштиради”. Муслим ривояти.

Сизларни солиҳа аёллардан бўлишлигингларга насиҳат қиламан, чунки бу ҳақиқий зафар. Яхши, солиҳа аёл дунё матосининг энг яхшисидир.

Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилиб келтирган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Дунё матодир, дунё матосининг энг яхшиси яхши солиҳа аёлдир». Ҳоким «Мустадрак»да Анасдан келтириб, уни саҳиҳ деган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Кимга Аллоҳ Таоло яхши аёлни насиб қилган бўлса, демак, унинг динининг ярмига ёрдам берибди, иккинчи ярмида Аллоҳдан қўрқсин».
Яхши солиҳа аёлнинг зийнатлари қуйидагилар:

Биринчи: Аллоҳга ва эрига итоат этмоғи. Аллоҳ Таоло айтади:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ

„Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яҳни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-ҳаражат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар яхши хотинлардир“. [4:34]

Аллоҳ Таолонинг (قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ) қавлидаги қивомат (раҳбарлик) сўзи умумий эмас, фақат бошқарувга чекланган раҳбарлик маҳносида келган. Ва яхши солиҳа аёл эрига итоат этгувчидир. Абу Наим аёлнинг зийнати ҳақида ривоят қилган: «Саҳид ибн Мусайябнинг аёли: «Биз эрларимизга фақат: Сизлар амирларингизга: Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин, Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида сақласин, деганингиздек гапни айтар эдик», деди». Термизий Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни келтириб, уни ғариб ҳасан ҳадис деган. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Агар бирортани бирор кишига сажда қилишга буюрганимда эди, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим». Бу ҳадисни Ҳоким ва ибн Ҳиббон саҳиҳ ҳадис деган. Ибн Ҳиббон бу ҳадис лафзини қуйидагича ривоят қилган: «Агар бирор нарсани бирор нарсага сажда қилишга буюрадиган бўлсам, аёлни эрига сажда қилишга буюрардим. Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, аёл эрининг ҳаққини адо этмасдан туриб, Парвардигори ҳаққини адо этолмайди…». Ибн Можжа Аби Умомадан қуйидаги ҳадисни келтиради, Набий(с.а.в) дедилар: «Мўмин Аллоҳ Азза ва Жалланинг тақвосидан кейин агар буюрса итоат қилган, унга қараса хурсанд қилган, унга қасамёд қилса оқлаган, ҳузурида бўлмаганда ўзининг иффатида ҳам, эрининг мол-мулкида ҳам унга самимий турадиган яхши аёлдан кўра яхшироқ нарсага эришган эмас». Байҳақий «Шуҳаб»да келтиради: «Асмо ибн Хорижа ал-Физорий қизини эрга бераётганда унга: Эй қизим, эрингга чўри бўлгин, у сенга қул бўлгай, унга кўп яқинлашмаки, малоллангай, ундан узоқлашмаки, унга ташвиш келтиргайсан. Онангга айтганимдек бўлгин:

Марҳаматимга сен сазовор бўл, муҳаббатим давом этгай,
Ғазаб ўти ёнса гар, сўйламагил, муҳаббатим давом этгай.
Бирлашмагай қалбда ҳаргиз, озор ила муҳаббат,
Магар қалбга озор етса, кетиб қолгай муҳаббат,
Билдим - қалбда озор қолиб, Кетиб қолгай муҳаббат».

Ва ҳар қандай аёлга, эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этса, жаннат умид қилинади, негаки Термизий Умму Салама(р.а)дан ҳасан деб қилган ривояти бор. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Ҳар қандай аёл, эри ундан рози бўлган ҳолатда вафот этса, жаннатга кирур».

Иккинчи: Эри учун безанмоғи.
Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ибн Можжанинг Аби Умомадан: «Агар унга қараса хурсанд қилган…», деб ривоят қилган мазкур ҳадислари ва «… аёл саодатидан бири сиз уни мафтун этадиган ҳолида кўрмоғингиз, ҳузурида бўлмаганингизда ундан иффатини ва мол-мулкингизни сақлашидан хотиржам бўлмоғингиз…», дейилган. Буни Ҳоким ҳам келтириб, саҳиҳ деб Саҳд(р.а)дан ривоят қилган. Ва яна Ҳокимда келтирилиб,

Муслим саҳиҳ деган Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Набий(с.а.в)га:

«Аёлларнинг қайси бири яхшироқдир?» деб савол берилганда, у киши:

«Аёлларнинг яхшиси агар эри қараса қувонтирган, буюрса итоат қилган, ўз иффатида ва унинг мол-мулкида унга қарши иш қилмаганидир», дедилар. Ибн Абдулбаррнинг «Тамҳид»ида: «Ўз иффатида ва унинг мол-мулкида у ёқтирмайдиган нарса билан унга қарши иш қилмаганидир» лафзи ривоят қилинган.

Учинчи: Ўз уйини бошқармоғи, иффатини ва эрининг мол-мулкини сақламоғи.
Аёл аслида она ва хонадон мураббиясидир. Бунга ибн Умар (р.а)нинг Набий(с.а.в)дан ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадислари: «Ҳар бирингиз бошлиқсиз ва ҳар бирингиз аҳлингиздан масҳулсиз. Амир бошлиқдир, киши ҳам ўз хонадонига бошлиқдир. Аёл ҳам эрининг уйига ва унинг фарзандларига бошлиқдир. Демак, ҳар бирингиз бошлиқсиз ва ҳар бирингиз ўз аҳлингиздан масҳулсиз»; ва Набий(с.а.в)нинг Саҳднинг собиқ ривоятидаги: «Унинг ҳузурида бўлмаганингизда унинг иффатидан ва мол-мулкингиздан хотиржам бўлмоғингиз»; ва ибн Аббос ривоятидаги: «Агар эр унинг ҳузурида бўлмаса, аёл уни ҳимоя қилади»; Аби Умома ривоятидаги: «Агар эр унинг ҳузурида бўлмаса, ўзининг иффатида ҳам, эрининг мол-мулкида ҳам унга самимий турадиган»; Муслимда келтирилган Абу Ҳурайранинг ривояти: «Туя миниб келган аёлларнинг яхшироғи Қурайшнинг фарзандига раҳмлироғи ва эрининг қўлида уни риоя қилувчироғи бўлган аёлдир»; яна Муслимда келтирилган Асмонинг ҳадисидаги: «Мен Зубайрнинг уй ишларини қилар эдим. Унинг оти бор эди - унга қарар эдим. Мен учун отга қарашдан оғирроқ хизмат йўқ эди. Унга ҳашак ўриб келиб, бошида туриб едирардим», ҳадислари далилдир.

Тўртинчи: Эрига охират ишида ёрдам бермоғи.
Ибн Можжа Савбондан ривоят қилиб келтиради. У киши деди: «Тилла ва кумуш ҳақидаги оят нозил бўлгач, саҳобалар мол-мулкнинг қайсисини оламиз, дейишди. Умар: Мен сизларга билиб бераман, дедиларда, туяларига миниб Набий(с.а.в)га етиб олдилар. Мен у кишининг изида бораётган эдим. Умар: «Эй Расулаллоҳ, қайси мол-мулкни оламиз?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ: «Сизларнинг бирингиз шукрона қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ва охират ишига ёрдами тегувчи мўмина аёлни олсин», дедилар». Ибн Аби Шайба Абдурраҳмон ибн Абазийдан ривоят қилади. У: «Киши ҳузуридаги яхши аёл мисоли подишоҳ бошидаги тилла қопланган тожга ўхшайди, яхши киши ҳузуридаги ёмон аёл мисоли қария елкасидаги оғир юкка ўхшайди», деди.

Бешинчи: Диндор бўлмоғи.
Ибн Можжа Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Аёлларга ҳусни туфайли уйланманглар. Чунки уларнинг ҳусни уларни ҳалок қилиши мумкин. Уларга мол-мулклари туфайли ҳам уйланманглар, негаки уларнинг мол-мулклари ҳам уларни туғёнга етаклаши мумкин. Бироқ аёлларга дини сабабли уйланинглар. Бурни тешик қора диндор канизак афзалдир». Байҳақий «Сунан»да Аби Азина ас-Судафийдан мурсал санад билан келтиради, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Энг яхши аёлларингиз, агар Аллоҳдан тақво қилса, меҳрибон, тез-тез туғувчи, муносиб ҳамдард бўлганидир». Байҳақий «Шуҳаб»да Умар ибн Хаттобдан ривоят қилади. У киши дедилар: «Аёллар уч турлидир. Иффатли муслима, хушмуомала ва меҳрибон, мусибатларда аҳлига ёрдами тегадиган ва аҳлига қарши мусибатни авжига чиқармайдиган аёл. Бунақасини топиш қийин. Ва фарзанд туғишдан нарига ўтмайдиган идиш ҳисобидаги аёл. Учинчиси эса малолланиб юрувчи кишандир». Ибн Аби Шайбада «битлиқи» лафзи келган. Аллоҳ Таоло бунақасини хоҳлаган бандасига насиб қилади. Агар ундан олишни хоҳласа, олиб қўяди. Битлиқи ва исқирт дегани тўғрироқдир. «Лисон»да ҳам Шунгай келтирилган. Ибн Асир ҳам шундай деган. Аёллар ва эркакларнинг динини бузаётган нарсалар ахборот воситаларида, шунингдек, тубан йўлдан урувчи сериалларда тарқатилаётган куфр ва адаштириш фикрларидирки, улардан четланиш лозим.

Олтинчи: Эрига яхши рафиқа ва уни рози қилишга иштиёқманд бўлмоғи.
Байҳақий «Шуҳаб»да, ибн Асир, Абу Хотим ар-Розий, ибн Абдулбарр ва Абу Наим барчалари ривоят қилганларки: «Асмо бинти Язид ал-Ашҳалийя Расулуллоҳ(с.а.в) ҳузурларига саҳобалар орасида турганларида келди ва деди: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ, мен аёллардан сизга элчиман. Шубҳасиз, шу чиқишимни эшитгану эшитмаган, шарқу ғарбдаги ҳар қандай аёл менинг фикримда бўлса керак. Аллоҳ Таоло сизни барча эркак ва аёлларга пайғамбар қилиб юборди. Биз сизга ва илоҳингизга иймон келтирдик. Биз аёллар уйларингизда ўтирувчи, шаҳватингиз адо қилинувчи ва фарзандларингизни кўтарувчи заифа, ожизалармиз. Сиз эркаклар бизлардан тўпланиш, жамоа бўлиш, касалларни кўриш, жанозаларга қатнашиш, изма-из ҳаж қилишлар билан афзалсизлар. Булардан ҳам афзали эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. Ё Расулаллоҳ, биз ушбу яхшиликларда сизлар билан шерик бўлмаймизми?» Набий(с.а.в) тўлиқ юзлари билан саҳобаларга юзланиб, сўнгра: «Ушбу аёлдан кўра дини ҳақида чиройли қилиб савол берган бирор аёлнинг гапини эшитганмисиз?» дедилар. Улар: «Ё Расулаллоҳ, аёл бундай нарсаларга йўл топади деб ўйламаган эдик», дейишди. Сўнгра у киши: «Сиз, эй аёл, қайтингда, ортингизда қолган аёлларга: Сизлар эрингизга яхши рафиқа бўлиб, уларнинг розилигини истаб, кўнглини топишингиз шуларнинг барчасига тенг эканлигини билдиринг», дедилар. Ҳалиги аёл такбир ва таҳлил этиб қайтиб кетди». Ва яна аёлнинг эрига яхши рафиқалик сифатларидан бири эрининг ҳузурида унинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги ва ўз маҳрамларини эрининг рухсатисиз уйига олиб келмаслигидир. Зеро, Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Аёл эрининг ҳузурида рўза тутиши ва эрининг уйига унинг рухсатисиз йўл қўйиши ҳалол эмас». Ва яна Табароний ибн Аббосдан ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Аёл (ўз маҳрамларига) эрининг уйига рухсатисиз йўл бермагай. Ва тўшагидан туриб эрининг рухсатисиз нафл намоз ўқимагай». Муслимда Асмодан ривоят қилинади: «Менга бир одам келиб: Эй Абдуллоҳнинг онаси, мен камбағал кишиман, ҳовлингизнинг соясида савдо қилишни хоҳлагандим, деди. Мен: Агар мен сизга рухсат берсам, бундан Зубайр оғринади, келиб унинг ҳузурида сўранг. Мендан сўраманг, дедим. У кейинроқ келиб: Эй Абдуллоҳнинг онаси, мен камбағал кишиман, ҳовлингиз соясида савдо қилишни хоҳлагандим, деди. Шунда мен: Сизга Мадинада менинг ҳовлимдан бошқа жой йўқми? дедим. Шу вақт Зубайр менга: Сенга нима бўлди, камбағал кишини савдо қилишдан қайтаряпсанми? деди. Натижада у то фойда қилгунича савдо қиладиган бўлди». Ва яна эрига яхши рафиқалик сифатларидан бири эр ғазабланганда унга ёқишга ҳаракат қилмоқлигидир. Негаки Байҳақий «Сунан»да мажҳуллиги бор, «Шуҳаб»дагидан ўзга санад билан ҳамда матрук ҳисобланган Табароний келтиргандан ўзга санад билан Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилади. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Сизларга жаннат аҳлидан ҳисобланган аёлларингизни айтиб берайми? Улар меҳрибон, тез-тез фарзанд кўрувчи, агар ранжитса ёки ранжиса эрининг ёнига келиб, ҳаттоки унинг қўлидан ушлаб: «Аллоҳга қасамки, то рози бўлмагунингизча мижжа қоқмайман», дейдиганидир».

Булар аёл киши сифатланиши лозим бўлган ижобий сифатлардир. Ва яна улар сақланиши лозим бўлган салбий сифатлар ҳам мавжуд. Улар:

Биринчи: Эрини ранжитмоғи. Термизий Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳасан ҳадисда Набий(с.а.в) дедилар: «Аёл эрини дунё туфайли ранжитмасинки, унинг оҳу кўз ҳурларидан бўлган аёли: Уни ранжитма, сени Худо кўтарсин, у сенинг ҳузурингда вақтинча бўлади, яқинда сендан ажраб бизга келур, дер».

Иккинчи: Эридан шикоят қилмоғи. Саид ибн Мансур «Сунан»ида Саҳид ибн Мусайяб ёки Ҳасандан (Ҳаммод ибн Зайд иккиланган) ривоят қилган мурсал ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в)нинг қизлари ул зот ҳузурларига эрларидан шикоят қилиб келади. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Қайтиб бор, чунки мен аёл киши эридан шикоят қилиб, этагини судраб юришини ёқтирмайман». Байҳақий «Шуҳаб»да Зайд ибн Собитдан мавсул ҳадис келтиради, унда: «Мен аёл киши эридан шикоят қилишини жуда ёмон кўраман», деганлар. Шубҳасиз, Расулуллоҳ(с.а.в) аёлларнинг баҳзи шикоятларини эшитганлари собит бўлган. Энди далиллар ораси жамланганда Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шикоятни ёқтирмай, ёмон кўришлари ота ўрнидаги ҳолатга боғлиқлиги маҳлум бўлади. Аммо бошлиқ сифатида ишларни бошқарганларида шикоятни эшитганлар, шикоятчи кишини ёқтирмасликлари зоҳир бўлмаган. Демак, аёллар эрларидан шикоят қилиб келганларида оталар ва оналар валийлари Набий(с.а.в) қизларига айтган нарсани айтишлари мустаҳабдир. Бироқ, шикоят мавзуси сукут сақлаш мумкин бўлмаган иш бўлса, бундан мустаснодир.

Учинчи: Уйдан кўп чиқмоғи. Аёлнинг ўз уйида бўлиши эркакларга кўринишидан яхшироқдир, ошхонасида шуғулланиши, фарзанди, тикув-йигируви ёки мусҳафга эҳтиборини қаратиши эркаклар билан тиқин, аралаш оммавий жойлар ва оммавий транспорт воситаларида қанот қоқиб юришидан афзалроқдир. Ушбу нафис шишаларни сақланглар, чунки уларнинг синиғини тузатиб бўлмайди. Уларга товламачилар ҳужуми ҳам жуда ёмон.

Булар яхши аёл сақланиши лозим бўлган салбий сифатлардир. Юқоридагилари эса яхши аёл безаниши лозим бўлган зийнатлардир. Оқибатда аёл киши шулар сабабли Расулуллоҳ(с.а.в) билан бирга бўлган самимий мўминалар сийратига қайтиб, самимий иймонли эркакларнинг ҳақиқий рафиқалари бўлурлар. Аллоҳ уларни шундай сифатлаган:

لِيُدْخِلَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَيُكَفِّرَ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَكَانَ ذَلِكَ عِننْدَ اللَّهِ فَوْزًا عَظِيمًا

– „У мўмин ва мўминаларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритиш учун ва улардан ёмонлик-гуноҳларини ўчириш учун (уларнинг дилларини Ўзи буюрган кофирларга қарши жиҳод қилиш каби ҳукмларидан таскин-ором оладиган қилиб қўйди). Ва бу Аллоҳ наздида улуғ бахт бўлди“. [48:5]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.