Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: хозир аёл киши СУРИЯГА хижрат килиши жойизми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post хозир аёл киши СУРИЯГА хижрат килиши жойизми?
        July 15, 2017, 04:30
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва боракатух,

Бир саволим бор эди. УСТОЗ, хозир аёл киши СУРИЯГА хижрат килиши жойизми, махрамисиз узи елгиз, ва мен бу ишга ердамчи булсам хукми нима булади УСТОЗ?

АЛХАМДУЛЛИЛАХ жавоб учун олдин дан рахмат... АЛЛОХ мумин мусулмонларни бирлаштирсин..

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: хозир аёл киши СУРИЯГА хижрат килиши жойизми?
        July 15, 2017, 04:40
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Амиин! Аллоҳ Таоло Қуръон ва ҳадис асосида Умматни бирлаштирсин.

Йўқ, “Аёл киши маҳрамсиз ... ҳижрат қилса” бўлмайди, маҳрамсиз сафар бир кеча кундузга жоиз, ундан ортса ҳаром. Аммо ҳижрат аслида суннат, яъни бир ҳукмни бузиб, иккинчи бир ҳукм қилинмайди. Фақат шаръий узр(масалан; ўлим хавфи) бўлгандагина маҳрамсиз чиқса ҳам жоиз бўлади. Аъто Абу Рабоҳдан: Талҳа ибн Убайдуллоҳ “жамал” куни қатл қилингандан кейин ўзига ҳавфсираган Оиша(р.а.) иддаси ичида, синглиси Умми Гулсум(р.а.га иддаси ичида уйидан чиқиш ҳаром бўлиши) билан Маккага сафар қилганлигини ривоят қилган. “معاني الاثار”(саҳобалардан қолган асарларнинг маънолари) номли китобда келган.
Бундан ташқари “ВА мен бу ишга ердамчи булсам хукми нима булади” деган гапиздан мен тушунганим, у аёл сизнинг маҳрамлариздан эмас ва аёл эри ёки валийсидан руҳсатсиз, фақат сизнинг ёрдамингиз билан ҳижрат қилмоқчи. Лекин аёл киши эридан ёки валисидан руҳсатсиз кўчага чиқиши мумкин эмас. Шариатда руҳсат бўлмаган ишга ёрдам бериш гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. [5:2]

Бир киши хотинининг кўчага чиқишини ман қилиб, сафарга кетди. Аёлнинг отаси касал бўлиб қолганда, отасини кўриб келгани Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Расулуллоҳ(с.а.в) унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»

«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Кейин унинг отаси вафот этди. Аёл унинг жанозасига бориш учун Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»

«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Шунда Аллоҳ Пайғамбар(с.а.в)га ваҳий қилдики:

«إِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهَا بِطَاعَةِ زَوْجِهَا»

«Эрига итоати туфайли унинг гуноҳларини мағфират этдим». Ибн Батта «Аҳкомун нисо» («Аёллар ҳукмлари») китобида Анас(р.а)дан ривоят қилган.

Саволнинг жавобини тиниқроқ тушуниш учун(батафсилроқ билмоқчи бўлганларга):

1. ҳижрат, яъни “Аёл киши дини саломат сақлаш учин маҳрамсиз ҳижрат қилса” деган воқеъликдаги Аллоҳ Таолонинг ҳукми биз билганимиз қуйдагича: аввал “ҳижрат” қилишни аниқласак, у Аллоҳ Таолонинг ҳукмларини қилишликда тўсиқликлар бўлиб, динини ҳотиржам қилиш учун ўз юртини ташлаб бошқа ўлкаларга кўчиб кетишдир. Оиша онамиздан ҳижрат ҳақида сўралганида, шундай деб жавоб берди: «Бугун ҳижрат йўқ. Мўмин фитналаниш(шаръий ҳукмларни қилишдаги тўсиқлар)дан қўрқиб дини билан Аллоҳ ва Росулига қочар эди. Аммо бугун Аллоҳ Исломни ғолиб қилди. Мўмин Роббисига хоҳлаган жойида ибодат қилади». Бу эса мусулмон одам фатҳдан олдин фитналанишдан қўрқиб ўз динини олиб қочиш учун ҳижрат қилганига далолат қилади.

“Ҳижрат” қилишнинг ҳукми суннат, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) Маккадан ҳижрат қилишга фатҳдан олдин тарғиб қилган эдилар. Чунки ўша пайтда Макка дорул куфр эди. Бу ҳақда очиқ оятлар келган. Аллоҳ Таоло деди:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَةَ اللَّهِ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ(

«Иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида курашган зотлар – ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ мағфират ва раҳм-шафқат қилгувчидир» [2:218]

الَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ أَعْظَمُ دَرَجَةً عِنْدَ اللَّهِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَائِزُونَ

«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида молу жонлари билан курашган зотларнинг Аллоҳ наздидаги даражалари жуда улуғдир ва ўшалар (бахт-саодатга) эришувчидирлар» [Тавба 20]

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يُهَاجَرُوا مَا لَكُمْ مِنْ وَلَايَتِهِمْ مِنْ شَيْءٍ حَتَّى يُهَاجِرُوا
وَإِنْ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمْ النَّصْرُ إِلَّا عَلَى قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ

«Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган кишилар то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар. Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар» [Анфол 72]

Уларнинг ҳаммасида ҳижрат очиқ талаб қилинди. Энди ҳижратнинг фарз эмаслигига келсак, Росулуллоҳ(с.а.в) Маккада қолган мусулмонларга индамадилар. Демак, дорул куфрдан ҳижрат қилиш мандуб бўлиб, бу ҳукм Исломини қилишликка имкони борларга тааллуқлидир. Ўз динини бемалол изҳор эта оладиган ва талаб қилинган шариат ҳукмларини адо этиш имконига эга бўлган киши ўзи яшаётган дорул куфрни дорул Исломга айлантириш қудратига эга бўлса, бу ҳолатда унинг дорул куфрдан дорул Исломга ҳижрат қилиши ҳаром бўлади. У бундай қудратга шахсан ўзи эга бўладими ёки юртидаги мусулмонлар билан бирга тузган уюшмаси ёрдамида эга бўладими ёки хориждаги мусулмонлар ёрдамида эга бўладими ёки Исломий давлат билан ҳамкорликда эга бўладими ёки қайсидир восита ёрдамида эга бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бундай ҳолатда дорул куфрни дорул Исломга айлантиришга ҳаракат қилиши вожиб бўлади ва ҳижрат қилиши ҳаром бўлади.

Аммо мусулмон агар кофирлар ҳукмронлиги остига тушиб қолиб ўз ишида мағлуб бўлса, кофирларга тилёғламалик қилиб, улар билан муросаи мадора қилиб зоҳирда бўлса ҳам Ислом(яъни Аллоҳ Таоло талаб қилаётган ҳукм)дан қайтиб (юзаки бўлса ҳам шаръий ҳукмларга )муртад бўлиши жоиз бўлмайди, аксинча ўз дини ҳукмларини адо қилиш имконига эга бўлмаса ҳижрат қилиши вожиб бўлиб қолади.
Демак кимки ўз динини изҳор қилолмаса ва Ислом ҳукмларини адо этолмаса, агар у ҳижрат қилишга қодир бўлса ундан ҳижрат талаб қилинади. Чунки ҳижрат унга фарздир. Бунга ҳижрат ҳақидаги оятда келган ушбу сўзлар далилдир:

إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمْ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ
قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا

“Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у”! [4:97]

Аммо ҳижрат қилишга имкони йўқ бўлган ожиза-аёллар, ёш болаларга ҳижрат қилмасликлари узр ҳисобланади. Аллоҳ Таоло айтади:

إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا
فَأُوْلَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا

Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. [4:98-99]

2. Энди бир мукаллафнинг олдида икки ҳукм, масалан: дини қилиш учун ҳижрат қилиш(фарз)ни ва маҳрамсиз сафарга чиқиш(ҳаром) ҳукми талаб қилинаётган бўлса, яъни Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларида: «Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган аёл бир кеча-кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади», дейилган.

Бу ҳадис аёл киши ёлғиз, маҳрамсиз тўла бир кун (яъни 24 соат, бир кеча-кундуз) муддатга сафар қилиши ҳаромлигига далолат қиляпти.
Бу ҳадиснинг ибораси масофага эмас, замон (вақт)га далолат қиляпти. Демак, агар аёл киши самолёт билан 1,000 километрга сафар қилса ва бир кеча-кундузлик муддат турмасдан қайтиб келса, бу аёлга ушбу сафар жоиз бўлади. Аммо аёл яёв ҳолда йигирма километрга сафар қилса ва бу сафарга бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт кетса, бу сафарга маҳрамсиз чиқиши ҳаром бўлади.

Шундай ҳолатда таржиҳ қилади, яъни агар икки хабардан бири буйруқ(ҳижрат фарз), иккинчиси қайтариқ(маҳрамсиз аёлга сафар ҳаром) бўлса, қайтариқ буйруқдан кучлироқ ҳисобланади. Чунки, қайтариқларнинг кўпи зарарни даф қилишни, буйруқларнинг кўпи эса фойда келтиришни талаб қилиб келади. Зарарларни даф қилиш фойда келтиришдан афзалдир.

3. Муқаллид ҳам мужтаҳид каби таржиҳ қилиши вожиб. Мужтаҳид бир-бирига зид далиллар ўртасида таржиҳ (бирининг биридан қувватли эканини аниқлаш) қилгани каби, муқаллид шундай йўл тутиши вожиб. Мужтаҳидларга бир-бирига зид шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб бўлгани сингари, омиларга ҳам бундай шаръий далилларнинг таржиҳи вожиб. Агар таржиҳсиз ўзи хоҳлаган ёки мақсадга мувофиқ келадиган ҳукмга эргашиш жоиз бўлса, ҳоким(Халифа)га рухсат бериларди. Ваҳоланки, бу нарса саҳобалар иттифоқи орқали рад этилган. Қуръонда ҳар қандай хоҳишга эргашишдан қайтарган аниқ оятлар мавжуд. Жумладан, Аллоҳнинг ушбу сўзи:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]

Муқаллид бир мужтаҳиддан иккинчисини ёки бир ҳукмдан бошқасини таржиҳ қилишда суянадиган ўлчовлар кўп бўлиб, уларнинг энг муҳими ва энг афзаллари билимдонроғи ва тўғри тушунишидир. Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд!» - «Лаббай, эй Расулаллоҳ», жавоб берди ибн Масъуд. «Қайси инсон энг илмли эканлигини биласанми?» «Буни мендан кўра Оллоҳ ва расули яхшироқ билади», дея жавоб берди ибн Масъуд. «Энг илмли киши ҳақни тўғри кўра оладиган кишидир. Агар у киши ўзи билган нарсага амал қилишда камчиликка йўл қўйса ҳам, ёки кети билан судралиб (орқада қолиб кетса ҳам) юрса ҳам, у энг илмли киши ҳисобланади». Шунинг учун илм ва адолат(фосиқ бўлмаслик) билан таржиҳ қилади, чунки гувоҳнинг гувоҳлигини қабул қилишда унинг адолатли бўлиши шарт. Шаръий ҳукм олинаётганда у ҳақиқатда шаръий ҳукмлигига гувоҳлик бериш демакдир. Шунинг учун шаръий ҳукмни олишда уни ўргатаётган муаллимнинг адолатли(яъни фосиқ бўлмаслиги) бўлиши зарур. Бу ҳукмни истинбот қилаётган мужтаҳиднинг адолатли бўлиши зарурлиги эса маълум. Демак, шаръий ҳукмларни олаётган киши мужтаҳидми ёки муаллимми, у адолатли бўлиши шарт экан. Шу ўринда илм ҳам муражжиҳ ҳисобланади. (муфассали “Исломий шахсия” китобида келтирилган).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.