Руҳий касалликларни даволаш жисмоний касалликларни даволашга ўхшайди

1698
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Руҳий касалликларни даволаш жисмоний касалликларни даволашга ўхшайди

  Шаръий далиллар руҳий касалликларнинг давосини ҳам ўз ичига олади. Дарҳақиқат, араблар Исломдан олдин ҳам руҳий касалликлар илмидан хабардор бўлганлар. Ўша пайтларда ҳам бу соҳада муолажа юритадиган кишилар мавжуд бўлган. Ислом келгач, ширкка аралашмаган айрим муолажа турларига ижозат берган. Нафақат бу, балки, шариат бундай муолажа эвазига ҳақ олишга ҳам рухсат берган. Абу Довуд ўз “Сунан”ида Хорижа ибн ас-Солт ат-Тамиймийдан, у отасидан ривоят қилади;

أنه أتى رسول الله صلى الله عليه وسلم فأسلم، ثم أقبل راجعا من عنده، فمر على قوم عندهم رجل مجنون موثق بالحديد، فقال أهله: إنا حدثنا أن صاحبكم هذا قد جاء بخير، فهل عندك شيء تداويه؟ فرقيته بفاتحة الكتاب، فبرأ، فأعطوني مائة شاة، فأتيت رسول الله صلى الله عليه وسلم فأخبرته، فقال: «هل إلا هذا» وقال مسدد: في موضع آخر «هل قلت غير هذا؟» قلت: لا، قال  «خذها فلعمري لمن أكل برقية باطل لقد أكلت برقية حق»

 У Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келиб, Исломга киради. Сўнг ортига қайтади. Йўлда бир қавмнинг олдидан ўтади. Қараса, бир мажнун темир занжирлар билан боғлаб қўйилган бўлади. Қавм аҳли;

-Эшитишимизча, сизларнинг анави дўстингиз яхшилик олиб келган экан. Сенда шу мажнунни даволайдиган бирон нарса борми, – дейдилар. Шунда мен “Фотиҳа” сураси билан руқия қилдим, унга дам солдим. Натижада у тузалиб кетди. Улар менга юзта қўй бердилар. Кейин мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келиб, бўлган ишни айтиб бердим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

-“Фақат шугинами”, – дедилар. Мусаддад бошқа мавзуда қўшимча қилади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам;

– “Бундан бошқасини ҳам айтдингми, – дедилар. Мен эса, йўқ , – дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

– “У қўйларни олавер. Қасамки, ким ботил руқия билан еган бўлса, сен ҳақ руқия билан единг”. Термизий ўз “Сунан”ида ривоят қилган ва ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган. Абий Лахмнинг озод қилган қули Умайрдан ривоят қилинади, айтадики;

 شهدت خيبر مع سادتي، فكلموا في رسول الله صلى الله عليه وسلم، وكلموه أني مملوك، قال: فأمر بي، فقلدت السيف، فإذا أنا أجره، فأمر لي بشيء من خرثي المتاع، وعرضت عليه رقية كنت أرقي بها المجانين، فأمرني بطرح بعضها، وحبس بعضها

Мен Хайбарни хўжайиним билан бирга кўрдим. Мен хақимда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга гапириб бердилар. Мени мамлук эканимни айтиб бердилар. Менга буюрдилар, мен қилични белимга тақдим. Мен уни кутариб юрар эдим. Менга арзимас моллардан бўлиб беришларига  буюрдилар. Мен ақлдан озган мажнунларга дам соладиган руқияни(текширтириб олиш учун) айтиб бердим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг айримларини тарк этишга  ва айримларини қолдиришга амр этдилар.” Яъни, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни Қуръон ва Суннатга зид келадиган руқия сўзларини тарк этишга ва қолганларини қолдиришга буюрдилар.

  Агар мутахассислар дори-дармонларни руҳий хасталикларга муносиб деб топсалар, албатта улардан фойдаланиш мумкин. Аввалги мусулмонлар руҳий хасталикларга яхши аҳамият берганлар. Биринчи асрдан кейин бу соҳада тафаккур ривожланиши кўрсаткичига мисол тариқасида 235- ҳижрий, 849- мелодийда таваллуд топган Абу Зайд ибн Саҳл Балхийнинг “Бадан ва руҳ фойдалари” номли асарини келтириш мумкин. Бу асар жисмоний ва руҳий соғломлик масалаларини ўз ичига олган. Саросима ва маҳзунлик каби ишларга ҳам тўхталиб ўтган.

Руҳий саломатликни методик бошқарув

  Руҳий касаллик – аъзо сифатида миянинг ўз вазифасини тўғри бажара олмаслигидир. Айрим руҳий касалликлар миянинг табиий равишда ишлаши жараёнидаги касалликдан келиб чиқади. Айримлари эҳтимол, кимёвий асабиятга – кимёвий нейротрансмитга боғлиқ бўлади. Айримлари эса, халигача яхши тушинилмаган. Масалан, шизофрения, биполяр бузуқлиқ ёки депрециянинг баъзи турлари шулар жумласидандир. Бу муаммоларни бошқа ҳар қандай жисмоний соғлиқ муаммолари каби тегишли дори-дармонлар ва даволаш усуллари орқали ҳал қилиш лозим. Бу касалликлар бир аъзо сифатида мияда дисфункцияни – миянинг ўз возифасини яхши бажара олмаслигини келтириб чиқаради. Айрим ҳолларда эса, бу кўрсаткич бугунги кунда бутун оламдаги каби спиртли ичимликлар ва гиёхванд моддалар кенг тарқалиши сабабли янада ёмонлашади. Бундай касалликлар билан касаллик даражасига қараб, умумий ёки махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар шуғилланиши мумкин бўлса-да, бироқ, ушбу касаллликлар психатрия ихтисослигини яхши тушинган малакали мутахассис шифокорлар назорати остида чора-тадбирлар кўришни талаб этади.

  Жамиятдаги  кўпгина руҳий касалликларни даволаш лозим. Аммо, беқарор ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам озор етказиш хавфи остида бўлган беъморлар шифохоналарга ётқизилиши зарур. Токи, улар ўз жонларига ёки бошқа инсонларга хафв-хатар туғдирмасликлари учун улар устидан етарли назорат ўрнатилиши лозим. Психатрия хизматлари бу борадаги барча мутахассисликлардан фойдалангани каби юқори даражадаги малакали шифокорлар гуруҳидан ҳам фойдаланади ва улар билан биргаликда иш олиб боради. Бу гуруҳ таркибига психиатрлар, хамширалар ва касб-хунар терепевтлари кириши мумкин. Беморлар касалхонада бир муддат даволаниб бўлганидан кейин улар жамиятда тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун уйларига чиқарилади. Шуниг учун касб-хунар терепевтлари ва хамшираларнинг иштироки бундай беморларни жамиятга қайта киришга тайёрлашда ёрдам бериши учун уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Ижтимоий қадриятлар ва ижтимоий муаммоларга боғлиқ руҳий саломатлик муаммолари

Кўпинча хулқ-атвор муаммолари ёки ҳиссий бузулишларга – тушинчаларнинг айнишига – эга бўлган бошқа руҳий касалликлар ҳам кузатилади. Бу каслликлар бузуқ шахс ва бузуқ жамият қадриятларидан жуда қаттиқ таъсирланади. Бундай турдаги руҳий касалликлар жамиятда Ислом низомларини тўла-тўкис татбиқ этилиши ва тушунчалардаги муаммоларни ечиш орқали умумий суратда озайиб боради. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

وَلَنَبۡلُوَنَّكُم بِشَیۡءࣲ مِّنَ ٱلۡخَوۡفِ وَٱلۡجُوعِ وَنَقۡصࣲ مِّنَ ٱلۡأَمۡوَ ٰ⁠لِ وَٱلۡأَنفُسِ وَٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِۗ وَبَشِّرِ ٱلصَّـٰبِرِینَ () ٱلَّذِینَ إِذَاۤ أَصَـٰبَتۡهُم مُّصِیبَةࣱ قَالُوۤا۟ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّاۤ إِلَیۡهِ رَ ٰ⁠جِعُونَ () أُو۟لَـٰۤىِٕكَ عَلَیۡهِمۡ صَلَوَ ٰ⁠تࣱ مِّن رَّبِّهِمۡ وَرَحۡمَةࣱۖ وَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُهۡتَدُونَ

Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. [2:155-157] .

 Ушбу ояти карималардан маълумки, инсоннинг бошида ҳар доим қийинчилик ва мехнат-машаққатлар бўлади. Одатда бундай ҳодисалар шахснинг иймонини синаш учун хизмат қилади. Шунинг учун инсон бундай қийинчилик ва босимлар қаршисида сабр-бардош ва матонат билан туриши лозим бўлади. Негаки, мусулмон кишининг бошига ҳар-ҳил синовлар келиши табиий. Мана шу тушунча энг соғлом руҳий саломатликни қўлга киритиши учун кишига азоб-уқубат ва қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам берадиган энг асосий омиллардандир. Шундай қилиб, жамиятда Исломни қоим қилиш ҳам руҳий ва ҳам жисмоний касалликлар юкини енгиллатишга ёрдам беради.

Жисмоний шахсларни даволаш давлатнинг бурчидир

  Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш давлатнинг бурчидир. Шунинг учун бу соҳа аҳоли учун қулай ва мукаммал бўлиши лозим. Бунга клиника ва касалхоналар ҳамда даволаниш учун хизмат қиладиган умумий шифо масканлари ҳам киради. Зеро, тиббий муолажа давлат бошқариши лозим бўлган умумий манфаат ва умумий тармоқлар сарасига киради. Бу соҳа Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг:

الإمام رَاعٍ ومسؤول عن رَعِيَّتِهِ

“Имом бошлиқ ва у халқидан масъулдир”, деган сўзларига кўра давлат гарданидаги вазифадир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шахснинг ва умматнинг асосий эҳтиёжларини изоҳлаб, мана бундай марҳамат қилганлар:

« مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِنًا فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا »

  “Сизлардан ким ўзича тинч бўлса, тану-жони соғ бўлса ва кундалик озиқ-овқати бор бўлса, гўё у бутун дунёни қўлга киритибди”.

Бу соғлиқни сақлаш ва тиббиёт раийятнинг асосий эҳтиёжи эканлигига далолат қилади. Кимни бу эҳтиёжга куни тушса, давлат уни осонликча таъминлаб бериши лозим. Гўё давлат шахсларни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошпана билан таъминлаганидек, у Уммат учун хавфсизлик, соғлик ва таълим каби асосий соҳаларни ҳам таъминлаб бериши ва бу соҳаларда қулайликлар яратиши лозимдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here