Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади

247
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади

Юзлаб фаоллар ва ҳинду роҳибларининг ўз тарафдорларини «Буюк Ҳиндистон» қуриш учун мусулмонларни қирғин қилишга очиқдан-очиқ даъват қилишлари ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бошларида иш эгалари бўлмаган мусулмонларнинг азоб-уқубатлари тинмаётгани шунга далолат қилмоқдаки, Халифалик давлати мавжуд эмас экан, Уммат ҳақиқий адолат, хавфсизлик ва мудофаани асло топмайди…

Мусулмонлар шуни яхши биладиларки, бугунги ҳукмдорлар хоинлардан иборат бўлиб, улар мусулмонларни ўзларида акс эттирмайдилар. Бу ҳукмдорлар мусулмонларнинг манфаатига хизмат қилмаган ва улардан ҳеч қандай яхшилик чиқмайди. Улар бошқа дин ва эътиқод вакилларига зулм қилинган вақтда ғимиллаб қолишади-ю, бироқ, мусулмонлар зулм ва азоб-уқубатга учраган вақтда сукутни лозим кўришади».

Матбуот баёноти сўнггида Умматга қуйидагича мурожаат қилинди:

«Эй азиз Уммат! Биз сенга бошингга тушаётган бу оғир алам ва машаққатларга ҳақиқий етакчимиз-халифанинг йўқлиги сабаб эканини эслатамиз. Агар битта халифамиз бўлса эди, бу каби қонунбузарликларга ҳаргиз йўл қўймасди. Шу боис, мусибатимиз ечимини ҳабибимиз Муҳаммад ﷺнинг

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деган сўзларидан топамиз. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишнинг нақадар шартлигини англаб ет.

Роя газетасининг 2021 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here