Дайтон ўрнатган маъмурият ҳамда унинг Росулуллоҳ ﷺ рояларига душманлиги

224
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дайтон ўрнатган маъмурият ҳамда унинг Росулуллоҳ рояларига душманлиги

Фаластин маъмурияти таълим вазири муҳтарам ўқитувчи Ҳусайн Абу Ҳажга нисбатан ишдан бўшатиш жазосини қўллади. Бу жазо унинг мактаб ўқувчиларидан бири томонидан Росулуллоҳ ﷺнинг роя-байроғи билан Сайкс-Пико байроғи ўртасидаги фарқ ҳақида берилган саволга жавоб бериши ортидан қўлланди.

Бу хусусда 2021 йил 28 декабр сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Шубҳасиз бу жинояткорона қарордир. Хавфсизлик масалаларида яҳудийлар билан ҳамкорлик қилиб келаётган Фаластин маъмуриятининг бундай қадами унинг Исломни ва Росулуллоҳ ﷺнинг рояларини нақадар ёмон кўришини очиқ кўрсатиб турибди. Бас, бундай маъмуриятга ҳам, унинг Аллоҳ динига душманлик қилаётган вазирларига ҳам лаънат бўлсин… Зеро, улар мустамлакачилар байроқларини улуғлаб, байроқлари ва чегараларини белгилаб берган француз ва инглизларни дўст тутишмоқда. Бир вақтнинг ўзида, Росулуллоҳ ﷺнинг рояларига душманлик қилиб, унга даъват қилиш ва уни тарғиб этишни қонунга ва ҳокимиятга қарши чиқиш, деб ҳисоблашмоқда! Бундай жиноят Фаластин маъмуриятининг Исломга, Ислом тушунчалари ва Унинг роясига бўлган душманлигининг очиқ ифодасидир. Бу жиноят унда иштирок этган ҳар бир кишининг пешонасига шармандалик тамғаси бўлиб қолади.

Биз бу маъмуриятга ва унинг ҳукуматига шуни қайта таъкидлаймизки, сизлар мисоли ўткинчи чигирткасиз. Ислом, унинг аҳли ва даъватчилари эса, Аллоҳ баракотли қилган ушбу заминда мустаҳкам ўрнашган. Барча жиноятчилар у ҳақида ҳисоб берадиган бу кунлар – Аллоҳнинг изни ила – ҳаргиз узоққа чўзилмайди.

﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ﴾

«Золим кимсалар қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар»     [Шуаро 227]

Роя газетасининг 2021 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here