Таъзия

268
0

Таъзия

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси чуқур қайғу билан даъват омонатини кўтариб чиқишда елкадош бўлган биродаримиз Шералиев Козимжон севимли Роббиси хузурига риҳлат қилганини маълум қилади.

 1961-йили Жалолобод вилоятида туғилган, икки ўғил ва бир қизнинг меҳрибон отаси бўлган биродаримиз Шералиев Козимжон Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб даъват омонатини кўтариб чиқди, 2002-йили Ҳизб сафига қўшилди. Козимжон ака исломий ҳаётни қайта бошлаш, одамларни Ҳаққа чақириш йўлида маломатчининг маломати, золимларнинг зулмига заррача парво қилмади. Биродаримиз тирикчилик важидан Доғистонда яшашга мажбур бўлган бўлса-да бу унинг даъват фаолиятига тўсқинлик қила олмади. Биродаримиз мусофирликда ҳам даъват фаолиятини бирор лаҳзага бўлсин тўхтатмади. Табиийки, унинг бу даъвати расмий ҳукумат назаридан четда қолмади. Доғистон ҳукумати биродаримизни 2014-йили қамоққа олиш орқали унинг даъватга тўсиқ қўйишга ҳаракат қилди. 2019-йил охирига қадар золим қамоқхонасида ўтирган биродаримиз озод бўлганидан кейин даъват ишларини янада шижоат билан давом эттирди. Козимжон ака даъват ишларида фаол, ихлосли ва ўзи учун яхши кўрган ҳар бир нарсани бошқа биродарларига ҳам раво кўрар эди.

 Шералиев Козимжон биродаримиз бугунги кунда инсоният бошига синов сифатида юборилган коронавирус инфекциясини юқтириб олди. У касалликни Аллоҳ томонидан берилган бир синов сифатида қабул қилиб, Аллоҳга шукри ва ибодатин янада зиёда қилди. Биродаримизнинг жанозаси 16-январ куни ўқилди.

 Биз Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан Козимжон акамиз чеккан дардларини гуноҳларига каффорат қилишини, гуноҳларини мағфират қилиб, Ўзининг кенг жаннатларида ризқлантиришини сўраймиз.

 Биродаримизнинг ортида қолган фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига сабру жамил тилаб, ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

 Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилса-да Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here