Кофир Ғарбга мойил ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташланг ҳамда Умматнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қалқонини қайта барпо этинг

60
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кофир Ғарбга мойил ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташланг ҳамда Умматнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қалқонини қайта барпо этинг

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Покистондаги малай ҳукмдорлар Афғонистондаги гуманитар кризисдан Толибон режимини Ғарб андозаси бўйича ҳукумат тузишга мажбурлашда фойдаланмоқда. Айни мақсадни Исломий Конференция ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши орқали амалга оширишяпти. Ҳолбуки, бу ташкилотнинг ўзи аслида, мусулмонларнинг бирлашишини олдини олишга хизмат қилади».

Матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланди:

«Малай ҳукмдорлар ҳалигача Толибон ҳукуматини тан олишмади. Ваҳоланки, Америка Афғонистонни босиб олган пайтларда унинг қўғирчоқ ҳукуматларини тан олишга шошилишган эди. Чунки бу ҳукмдорларнинг барчаси Америка номидан гапиришади… Улар Толибонга озгина ёрдам кўрсатишга ваъда бериб, арзимас пора сифатида хор-расво ҳолга тушишяпти. Шу орқали Толибонни ён беришга мажбурлашмоқда».

Баёнотда Покистон Қуролли кучларига бундай мурожаат қилинди:

«Покистоннинг дини, географияси ва тарихи Афғонистон билан биттадир. Сиз қўшинлар Афғонистондаги болаларимизнинг очлик ва қашшоқликлари ҳақида албатта сўраласиз. Чунки уларга ёрдам бериш халқаро ҳамжамиятнинг эмас, Ислом Умматининг зиммасига тушган. Бас, шундай экан, америкапараст бу ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташланг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали қайта Умматнинг посбонига айланинг.

Афғонистон, Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мусулмонлари сизни олқишлашга тайёр. Уммат мусулмон юртларини ҳимоя қиладиган ва Ислом рисоласини бутун оламга ёядиган ўз халифасига мунтазир.

Роя газетасининг 2021 йил 29 декабр чоршанба кунги 371-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here