Исломий бошқарувсиз ўзгариш ҳам Уммат зафари ҳам асло амалга ошмайди

128
0

Матбуот баёноти

Исломий бошқарувсиз ўзгариш ҳам Уммат зафари ҳам асло амалга ошмайди

Мустамлакачи кофир мусулмон юртларидан чиқиб кетишдан олдин ўзи ўрнатган бошқарувнинг имконият ва қарорларини назорат қилиш имконини берувчи икки нарсани таъминлаб олди. Улардан бири ўзига содиқ малай режимлар бўлса, иккинчиси илмоний ташкилотлардир. Бу малай режим ва ташкилотлар нафақат исломий аҳкомларни ҳаётнинг ҳар бир соҳасидан четлаштиришади, ҳатто исломий ақидага алоқадор нарсаларни ҳам топташади.

Бундай куфр системалари орасида демократик дея номланган, яъни

﴿إنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ﴾

«Ҳукм юритиш фақат Аллоҳга хосдир»                                                                     [Анъом 57]

оятига зид равишда ҳокимликни ва конституцияни белгилашни Аллоҳ Азза ва Жаллага бериш ўрнига уни халққа, шунингдек, халқ вакили бўлган парламентга берадиган тузум ҳам мавжуд. Ташқи кўринишидан халқ вакили бўлган парламент депутатлари айни шу ношаръий тузум жинсидан бўлган сайловлар тизими орқали парламентга олиб келинади. Мустамлакачи кофир бу ношаръий тузумни ўз манфаатларига хизмат қилиши учун одамларга мажбуран юклаб қўйган. Чунки у шу тузум орқали ўзининг хунук ишларини безайди ҳамда одамларни душманлар билан хоинларча тузилган келишувлар ва конституцияга киритилган ўзгартишларга рози қилади. Аслида конституция киритилган бундай ўзгаришлар – худди бизнинг юртларда бўлаётганидек – унинг ҳокимиятда узоқ вақт қолишига мос равишда киритилади.

Куни кеча сайловлар, партиялар ва сиёсий фаолиятлар билан боғлиқ конституциявий тузатиш мажлисида «халқ депутатлари» ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини ҳақоратлашди ва бир-бирларига ҳужум қилишди. Аввалдан бўлиб келаётган бундай қилмишлари шубҳасиз битта нарсага, у ҳам бўлса, инсон ўйлаб топган қонунчилик бузуқ ва бузғунчи қонунчилик эканига далолат қилади. Шунингдек, бу Иордания режими ва аппаратининг ўзи хоҳлаган лойиҳани амалга оширишга уринаётганини кўрсатади. Буни кенгаш раисини сайлаш орқали амалга оширадими ёки қўмиталар, хусусан қонуний қўмиталар раислариними ёхуд депутатларними фарқи йўқ.

Эй инсонлар, эй Иордания аҳли!

Мамлакатда бўлаётган воқеалар сизнинг ишларингизга ғамхўрлик қилишга мутлақо алоқаси йўқ бўлган воқеа-ҳодисалардир. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, сизнинг аксар қисмингиз бу режимнинг ўз ҳукуматлари, парламентлари ва раҳбарлари қўли билан ўйин олиб бораётганини, бу ўйин яҳудий вужуди ва унинг ортидаги АҚШ ва Британия дохил мустамлакачи кофир Ғарб манфаатига хизмат қилишини онгли равишда тушунмоқдасиз. Ташқи сиёсатдаги ҳар бир иш Американинг Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган ечими доирасида бўлмоқда. Икки кун муқаддам бўлиб ўтган Иордания-Миср-Фаластин ташқи ишлар ва разведкасининг уч томонлама йиғилиши шулар жумласидандир.

Ички ишлар ва конституциявий туб ўзгартиш-тузатиш, дея даъво қилинаётган ишларга келсак, бу мустамлакачиларнинг кўрсатмаларига ҳамда уларнинг кўраётган чораларига жавобан бўлмоқда. Зеро, бу чоралар ёрдамида режим ўзини ҳокимиятда сақлаб қола олади.

Эй мусулмонлар!

Сизларнинг аксарингиз ҳамда ўзгариш ясашни истаётган депутатлар, сиёсатчилар ва уламоларингиз билан бугунги вазиятни англаб етаётган экансиз, қўл қовуштириб туришингиз фойда бермайди. Ёки касалликка ташхис қўйиб, аммо давосини билмаслигингиз ёхуд ўзгариш режимнинг «сиёсий ислоҳотлар»ида қатнашиш билан бўлади, деб билишингиз ёки инсон ўйлаб топган конституцияга мутлақо таъсири йўқ тузатишлар киритиш билан бўлади, деб ўйлашингиз ҳеч қандай фойда келтирмайди. Чунки айрича воқелик ясайдиган ва шу орқали Умматнинг азизлиги, куч-қудрати ва муносиб ҳаётини қайта тиклайдиган ҳамда яҳудий вужудини йўқ қилиб, мустамлакачи кофир Ғарбни қувиб соладиган ҳақиқий ўзгариш сизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. Яъни Исломни қайта Ислом давлатида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида ички ва ташқи жиҳатдан татбиқ қилиш учун жиддий ва холис ҳаракат қилишингизга, бунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқариш йўлида фаолият қилаётган инсонлар сафига ўтишингизга боғлиқдир:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»    [Нур 55]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here