Даъватни етказишдаги тилнинг аҳамияти

395
0

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

Даъватни етказишдаги тилнинг аҳамияти

Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун ҳаракат қилаётган, даъват юкини кўтарувчи инсон ҳақиқатан ҳам ўзини етакчилик марказига қўйган, Уммутни етаклайман – деган инсондир. Мана бундай етакчи Умматни етаклашда муваффақиятга эришиши учун у журъат, қатъият ва илм сифатлари билан сифатланиши лозим. Чунки, ҳеч қандай Уммат ўз етакчилигини қўрқоқ, дангаса ва жоҳилга асло бериб қўймайди.

Ушбу уч сифатнинг энг муҳими илм сифатидир. Даъватни етказувчи чақираётган фикратни тушиниш ҳам, уни ҳаётга олиб кетишга қўлланмоқчи бўлган тариқатни тушиниш ҳам ана ўша илмдандир. Чунки, фикрат ва тариқатни тушиниш ҳамда уларнинг орасини боғлаш даъватнинг муваффақиятидаги энг асосий омиллардандир. Негаки, амал яъни даъватни етказиш самарали ва натижали бўлиши учун амалга алоқадор бўлган фикр билан ҳамоҳанг бўлиши  ҳамда бу амал муайян бир ғоя учун бўлиши лозим.

Модомики, тил фикрнинг идиши, фикрни олиш ва уни беришдаги асоссий восита бўлар экан, ҳамда у ҳар доим  маърифат таратишнинг, фикрларни ва хис-туйғуларни изҳор қилишнинг энг қулай йўли бўлар экан, албатта фикрда ва даъватни етказишда тилнинг аҳамияти жуда катта. Чунки, тилнинг вазифаси якка шахснинг фикр ва маълумотларни олиб, уларни бошқаларга ҳам етказиб бериши билангина чекланмайди. Балки, у шунинг билан бирга, амалга ундаш учун бошқа инсонларнинг туйғуларини қўзғашнинг ҳам воситасидир.

Демак, агар инсон тилнинг тизгинини жиловлай билса, мана шу тил билан у ўзининг миясида сақланиб ётган фикр ва райъларни ифодалаб беришга, қалбида жўш ураётган туйғуларни таъсирли ва нозик суратда  таърифлаб беришга қодир бўлади. Мана шу тил билан инсон ўзининг тушинчалари бошқаларнинг ҳам тушинчаларига айланиши учун уларни бошқаларга етказишга қодир бўлади.

Б   Тўғри, исломий даъват юкини кўтарувчи инсон ўзининг Исломга тартибланган сулуки – исломий турмуш тарзи билан ерда ҳаракатланиб юрадиган тирик Исломга айланиб қолади. Унинг мана шу сулуки, турмуш тарзининг у яшаётган жамиятда катта таъсири бўлади. Бироқ, у ўзининг фикрларини ва тушинчаларини инсонларга аниқ ва таъсирли қилиб етказиб бериш учун луғавий баёнга, тил бойлигига муҳтож бўлади. Негаки, турмуш тарзининг ўзи бундай баён учун кифоя қилмайди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобаларнинг ўзлари Маккадаги инсонлар орасида яшайдиган энг соф Ислом эдилар. Бироқ, у Зот – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – тиллари билан даъват қилишдан беҳожат бўлмадилар. Мажлисларга, бозорларга бориб, якка шахслар ва жамоатлар билан учрашардилар. Аллоҳ таъоло юборган динни қабул қилишга ва Аллоҳни ўрнига сиғинишаётган олиҳаларини тарк этишга даъват этиб, уларга дини Ислом ҳақиқатини  гапириб берардилар. Аллоҳ  таъоло ўз Расулига ва барча даъват юкини кўтарувчиларга хитобан шундай деган эди:

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ

“Роббингиз йўлига ҳикмат ва чиройли мавъиза билан даъват қилинг ва улар билан энг чиройли услубда мужодала-мунозара қилинг”.[16:125].

Ҳикмат бу ерда қатъий ҳужжатни англатади. У инсонларнинг ақлларига қаноатлантирувчи далиллар билан хитоб қилишдир. Аммо чиройли мавъиза эса, чиройли эслатмадир. Чиройли мавъиза тингловчи ўзига рўбарў қилинаётган саҳиҳ, тўғри фикрларни қабул қилиши учун ва ёмон ишларни рад этиши, улардан қочиши учун унинг туйғуларини қўзғатиш билан бўлади. Аллоҳ таъоло ҳам қуйида келган “ан-Набаъ” сурасидаги каби, жаҳаннамдан сақланиш учун ундан қўрқитди, жаннатга интилиш учун эса, унга қизиқтирди:

إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا (21) لِلطَّاغِينَ مَآبًا (22) لَابِثِينَ فِيهَا أَحْقَابًا (23) لَا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا (24) إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا (25) جَزَاءً وِفَاقًا (26) إِنَّهُمْ كَانُوا لَا يَرْجُونَ حِسَابًا (27) وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كِذَّابًا (28) وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ كِتَابًا (29) فَذُوقُوا فَلَنْ نَزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا (30) إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا (31) حَدَائِقَ وَأَعْنَابًا (32) وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا (33) وَكَأْسًا دِهَاقًا (34) لَا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا كِذَّابًا (35) جَزَاءً مِنْ رَبِّكَ عَطَاءً حِسَابًا

Албатта туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди. Улар у жойда узоқ замонлар (яъни абадул-абад) қолгувчидирлар! Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни топмаслар! Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)! (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир! Чунки улар (Қиёмат кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир. Улар бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар! Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз! Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз! Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир. Яна боғлар ва узумзорлар. (Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар. Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир. Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар. (Бу) Парвардигорингиз томонидан томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир.[78:21-36].

Аммо энг чиройли нарса билан мужодала – мунозара қилиш касал фикр, адаштирувчи тушунчаларга зарба бериш учун сўнгра тўғри фикрларни ва саҳиҳ тушунчаларни баён қилиш учун ҳикмат ва чиройли мавъизага таянадиган мунозарадир. Демак, мунозара ботилни парчалаш ва ҳақни қарор топтириш учун очиқдан-очиқ, силлиқламасдан ҳужжатни ҳужжат билан синдиришдир. Аллоҳ таъоло йтади:

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ

“Амр этилган нарсангизни очиқ ойдин гапиринг ва мушриклардан юз ўгиринг”.[15:94].

Яна айтади:

فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَعِظْهُمْ وَقُل لَّهُمْ فِي أَنفُسِهِمْ قَوْلًا بَلِيغًا

“Бас улардан юз ўгиринг ва уларга мавъиза қилинг. Уларга ўзлари хақида балоғатли гапларни гапиринг”.[4:63].

يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ

“Эй Расулим, Роббингиз томонидан ўзингизга нозил қилинган нарсани етказинг. Агар бундай қилмасангиз, Унинг рисолатини етказмаган бўласиз”.[5:67].

Уббода ибн Сомитдан Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -;иккинчи ақаба байъатида байъат қилган нарса хақида ривоят қилинади;

وعلى أن نقوم او نقول بالحق أينما كنا، لا نخاف في الله لومة لائم

“Қаерда бўлсак ҳам маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни қилишга ёки уни гапиришга байъат бердик”.

Оиша онамиз – разияллоҳу анҳо – дан ривоят қилинади:

كان كلام رسول الله ﷺ كلاما فصلا يفهمه كل من يسمعه

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари фаслул хитоб(ҳақ билан ботилни ажратувчи) эди, эшитганки одам тушинадиган, дона дона сўзлар эди”.

Даъватни қатъий ҳужжатлар келтириб, чиройли эслатма ва қониқарли баҳслар билан етказиш албатта тилга муҳтож бўлади. Негаки, бу ишларни амалга ошириш учун лозим бўлган бирдан-бир  восита бу тилдир. Тилсиз даъватни етказиш мумкин эмас.

Даъватни етказишда тилнинг тутган ўрни ва унинг аҳамияти буюк бўлгани учун Аллоҳ таъоло пайғамбарларни ўз қавмларининг тилларида юборди. Аллоҳ айтади:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ

“Бизлар бирор пайғамбар юборган бўлсак, (Аллоҳнинг рисолатини) уларга баён қилиб бериши учун у пайғамбарни албатта ўз қавмининг тилида юбордик”. [14:4].

Аллоҳ таъоло баённи таълим беришни инсонни яратишга ҳамроҳ қилди.

الرَّحْمَنُ (1) عَلَّمَ الْقُرْآنَ (2) خَلَقَ الْإِنْسَانَ (3) عَلَّمَهُ الْبَيَانَ

“Арроҳман. Раҳмон сифатига эга бўлган зот Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ҳам ўргатди”.[55:1-4].

Даъватни етказишда баённинг зарурлиги учун Қуръони Каримда Мусо – алайҳи ас-салом – тилида айтилади:

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي (27) يَفْقَهُوا قَوْلِي

“Ва менинг тилимдан тугунни ечиб ташла, улар менинг сўзимни тушинсинлар”.[20:27-28].

Яна у айтади:

وَأَخِي هَارُونُ هُوَ أَفْصَحُ مِنِّي لِسَانًا فَأَرْسِلْهُ مَعِيَ رِدْءًا يُصَدِّقُنِي ۖ إِنِّي أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ

“ Ва иним Ҳорун тил бобида мендан фасиҳроқдир. Бас, уни мени тасдиқлаб турадиган тиргак сифатидан мен билан юбор. Албатта мен уларнинг мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман”.[28:34].

Тилнинг аҳамияти улуғ бўлгани учун Аллоҳ таъоло иймон ва солиҳ амални покиза калимага, куфр ва ёмон амални эса, ифлос калимага ўхшатди:

أَلَمْ تَرَ كَيْفَ ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً كَلِمَةً طَيِّبَةً كَشَجَرةٍ طَيِّبَةٍ أَصْلُهَا ثَابِتٌ وَفَرْعُهَا فِي السَّمَآءِ* تُؤْتِي أُكُلَهَا كُلَّ حِينٍ بِإِذْنِ رَبِّهَا وَيَضْرِبُ اللَّهُ الأَمْثَالَ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ* وَمَثلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٍ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ اجْتُثَّتْ مِن فَوْقِ الأرْضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٍ

(Эй инсон), Аллоҳ яхши Сўзга қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (эр остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева берур. Аллоҳ одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур. Ёмон сўзнинг мисоли эса ердан (илдизи) узилиб қолган, бир жойда (ўрнашиб) қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар.[14:24-26].

Тилнинг юксак ўрни борлиги учун Аллоҳ таъоло Қуръони Каримни ўзининг луғавий услуби билан Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг пайғамбарлигига далолат қилувчи мўъжиза қилди. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримни араблар пухта ўзлаштириб олишганидан фахрланиб юришадиган тилда нозил қилди ва уларни Қуръонга ўҳшаган битта сура келтиришга чақирди. Натижада улар бундан ожиз қолишди. Бу нарса араб тилини нафақат Исломдан балки, бутун мусулмонларнинг ақийдасидан ажралмас бир қисмга айлантирди. Аллоҳ таъоло айтади:

إِنَّا أَنزَلْنَاهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لَّعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ

“ Албатта Биз уни араб тилидаги Қуръон суратида нозил қилдик. Шоят сизлар ақл юритсангизлар”.[12:2].

Шунинг билан араб тили Ислом тилига ва Халифалик давлати тилига айланди. Араб тили Қуръон ва Суннат насслари тушиниладиган ягона тилдир. Араб тилисиз шаръий аҳкомларни ўз далилларидан истинбот қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам араб тилини пухта ўрганиш фарзи кифоядир. Чунки, фақат араб тилидан мукаммал хабардор бўлиш билангина тамомига етадиган ижтиҳод фарзи кифоядир.

Дарҳақиқат, Ислом таълим олишга ва қироат илмига ундади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га биринчи нозил бўлган оят Аллоҳнинг мана бу сўзлари эди:

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ (1) خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ (2) اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ (3) الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ (4) عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ

“Йўқдан бор қилган Роббингиз исми билан ўқинг. У инсонни алақдан яратди. Ўқинг, Роббингиз карамлидир. У қалам билан таълим берди. Инсонга билмаган нарсасини ўргатди”.[96:1-5].

Аллоҳ таъоло инсонни жуда кўп махлуқотлар устидан унинг ақли билан афзал қилганидек, ўзига яқин фаришталар устидан ҳам илми ва изланиши билан афзал қилди. Ушбу илм ва изланишга эса, тил билан эришилади. Аллоҳ таъол айтади:

 وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَٰؤُلَاءِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (31) قَالُوا سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَا إِلَّا مَا عَلَّمْتَنَا ۖ إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ (32) قَالَ يَا آدَمُ أَنبِئْهُم بِأَسْمَائِهِمْ ۖ فَلَمَّا أَنبَأَهُم بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ (33) وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ أَبَىٰ وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ

Ва У зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «Агар халифаликка биз ҳақдормиз, деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини Менга билдиринг!»  Улар айтдилар: «Эй пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта, Сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан».  (Аллоҳ); «Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини билдир», деди. (Одам) уларга барча нарсаларнинг исмларини билдирганидан кейин (Аллоҳ) айтди: «Сизларга, Мен Еру-осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан, демаганмидим?»  Эсланг, (эй Муҳаммад), Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб — кофирлардан бўлди. [2:31-34].

Араб тили – мабдаъси Ислом бўлган ҳар қандай уюшмадаги асосий рукндир. Чунки, Ислом асосига қурилган уюшма ўзи рўбарў келадиган воқеъ ҳодисаларга шаръий аҳкомларни истинбот қилиш учун ижтиҳодга муҳтож бўлади. Ижтиҳод эса, фақат араб тилида бўлади. Шунинг учун ҳар қандай уюшманинг шартларидан бири то у муваффақиятга эришиши учун ушбу уюшма аъзолари орасида ижтиҳодга кучи етадиган кишиларнинг етарлича мавжуд бўлишидир.

Бу дегани ижтиҳод фақат араб тилида бўлгани учун Исломга бўлган даъватни етказиш ҳам фақат араб тилида бўлишини англатмайди. Негаки, уюшмадаги ижтиҳод фарзи айн эмас, фарзи кифоядир. Шунинг учун уюшмага аъзо бўлган, араб тилида гапирмайдиган мусулмонлар даъватни ўз она тилларида етказишлари мумкин.

Ҳар қандай тил ўз маъноларига эга бўлган харфларга, исмларга ёки иш ҳаракатларга далолат қиладиган сўзларни тузиш учун оғзаки ёки ёзма шаклда, муайян услубда жамланадиган, тартибланадиган овозлардан иборатдир. Инсон бу сўзларни зеҳнидаги мақсадни ёки қалбидаги ҳис-туйғуларни ифодалаб бериш учун, ўзаро (урфда) келишилган қоидаларга мувофиқ тарзда жумлаларда шакллантиради.  Шунинг учун ҳам тил инсонлар орасида ўзаро бир бирларини тушинишларининг асосий воситасидир.

Етарлича тил бойлигига эга бўлмаган инсон ўзи эшитаётган ёки ўқиётган фикр ва маълумотларнинг ҳаммасини ҳам қабул қилиши қийин бўлади. Табийки, бу билан унинг қабул қилаётган фикрий қобилияти ҳам суст бўлади. Бошқа инсонлар билан муносабат ўрнатиши, уларга ўз фикрларини ифодалаб бериши ҳамда уларга таъсир ўтказа олиш имконияти ҳам оз бўлади.

Юқорида қайд этилган фикрларга кўра, мусулмон ўз тилини билиши ва уни маълум даражада пухта ўзлаштириши даъватни етказишидаги зарурий омилдир. Чунки, у даъватни етказишга қарор қилган пайтида ўзини Умматни етаклаш марказига қўйган бўлади. Етакчи эса, ўзининг дунёқарашини изоҳлаш, фикр ва райъларини ифодалаш ҳамда ўзининг режа ва мақсадларини тушинарли тилда равон қилиб шарҳлаш учун пухта ўзлаштирилган тилга муҳтож бўлади. Шундагина у ўз фикрлари билан бошқаларга таъсир ўтказа олади ҳамда инсонларни улар билан биргаликда амалга ошириш учун интилаётган ғояга етиш мақсадида уларни ўзи даъват этаётган тушинчаларга қаноатлантира олади.

Ҳар бир даъват юкини кўтарувчи инсоннинг тилшунос олим бўлиши шаръан вожиб эмас. Балки, ундан талаб этилган нарса шуки, бундай инсонда даъватни таъсирли суратда етказишига имкон берадиган даражадаги тил бойлиги бўлсин. У мана шу тил бойлиги билан ўзи табанний қилаётган фикр ва райъларни тушинишга қодир бўлади. Айни пайтда уларни бошқаларга ҳам тушинарли ва таъсирли қилиб етказишга қодир бўлади. Бу эса, ундан ўзини “даъватни етказиш тили” билан чиниқтириши учун ҳалқаларга, йиғинларга доимо уйғоқ зеҳн ва очиқ қулоқ билан келишини, муноқаша ва мунозараларга доимий равишда қатнашиб туришини талаб этади. Шунингдек, даъват юкини кўтарувчидан доимий суратда Қуръон тиловат қилиши, ҳадиси шарифларни ўрганиши ва ҳизбий сақофатини тинимсиз ўстириши, китобларда, газета ва журналларда чоп этилаётган мақолалардан тинимсиз хабардор бўлиб туриши, оммавий ахборот воситаларини кузатиб бориши ҳамда даъват юкини кўтарувчи сифатида ҳизб аъзолари ҳамда бошқа инсонлар билан доимий алоқада бўлиб туриши, улар билан мунозара ва мулоқотда давомли бўлиши талаб этилади. Мана шу ишлар унинг фикр доирасини тинимсиз равишда ўстиради ва тил бойлигини оширади.

Даъват юкини кўтарувчи инсон шаръий лафзлардан ва фиқҳий истилоҳлардан хабардор бўлиши лозим. Жумладан, “Дорул Ислом”, “Дорул куфр”, “Ҳалол”, “Ҳаром”, “Яхшилик” ва “Ёмонлик”, “Мутавотир”, “Оҳод” каби истилҳий лафзларнинг ифодаларидан хабардор бўлишга интилиши лозим. Шунингдек, ўзи ўзгартирмоқчи бўлаётган жамиятда ўртага чиққан “Илмонийлик”, “Демократия”, “Глобализация”, “Приватизация”, “Протекционизация-божхона химояси”, “Фикрий мулкчилик ҳимояси” каби истилоҳларни тушинишга ҳам қаттиқ харис бўлиши лозим. Токи  у ушбу истилоҳлар қаршисида даъват юкини кўтарувчи инсон сифатида ўзи табанний қилаётган фикрга мос бўлган мавқифни эгалласин. Мусулмонлар  ҳам ушбу истилоҳлар қаршисида айни мавқифни эгаллашлари учун уларга ҳам ушбу истилоҳларни ва уларнинг моҳиятларини тушинтириб берсин.

Шундай экан, даъват юкини кўтарувчи инсон ўзининг фикр ва райъларини аниқ, тиниқ ва ўта нозиклик билан етказиб бериш учун тингловчиларга, уларнинг шароитларига мос келадиган услубларни ишлатган ҳолда зарур бўлган лафзлар, истилоҳлар ва жумлалар билан таъминланган бўлиши лозим. Шунда у қисқача сўзлаш мақсадга мувофиқ, ўша шароитга мос бўлган ўринда қисқа гапиради. Ифодалаш ва шарҳлаш керак бўлган жойда эса, атрофлича ифодалайди, мавзуни кенг шарҳлайди. (Араб тили қоидаларига кўра, ушбу сўз услубларининг аввалгиси “Ийжоз”, кейингиси эса, “Итноб”, дейилади. Фикрнинг миқдорича сўз сўзлаш, яъни фикр билан сўзнинг миқдори бирдек бўлишини англатадиган “Мусовот” ушбу услубнинг учинчи қисмидир. Демак,  озгина сўз билан кўп фикрларни ифодалаш “Ийжоз”, аксинча, озгина фикрни кўп калималар билан ифодалаш “Итноб” ва фикр билан сўзнинг миқдори бирдек бўлгандандаги ҳолатга эса, “Мусовот”, дейилади).

Албатта, фикр билан тил бир бирига чамбарчас боғлиқдир. Уларнинг орасидаги алоқа жуда мустаҳкамдир. Зеро, тил фикрнинг идиши ҳамда уни қабул қилиш ҳамда бошқаларга ҳам беришнинг фаъол воситасидир. Даъват юкини кўтарувчи инсоннинг тил соҳасидаги билими қанча юқори бўлса, тилнинг лекцика ва граматика жиҳатларини, яъни тилнинг сарф, наҳв қоидаларини қанчалик даражада яхши ўзлаштириб олган бўлса, унинг фикрларни ўзлаштириши ҳам, уларни бошқаларга етказиб беришга бўлган имконияти ҳам шу даражада  юксак бўлади.

Бироқ, лафз ва жумлаларнинг ёлғиз ўзлари қанча жозибадор ва чиройли бўлмасин, агар уларнинг маънолари бўлмаса, улар ялтироқ, бироқ ичи бўш идишни ёдга соладилар. Агар улар сўзловчи томонидан тингловчига фикр ва туйғуларни етказиб бермас экан, бу сўзлардан ўлик жасаддек ҳеч қандай нафъ бўлмайди.

Тил жамиятни ўзгартириш учун даъват юкини кўтарувчига қай даража зарур, лозим бўлса, жамият ҳам тилнинг муҳим манбаъларидан бири ҳисобланади. Негаки, тил мана шу жамият қўйнида пайдо бўлди ва ўсиб улғайди. Даъват юкини кўтарувчи инсоннинг жамиятда даъват юкини кўтарувчи сифатидаги ҳаёти  унга янгидан-янги сўзларни ва сийғаларни қўлга киритишига ёрдам беради. У жамият шахслари билан қанчалик кўп алоқада бўлса, унинг тили ҳам шунчалик ривожланади, равонлашади ва ўсади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here