Бойлик ва ҳокимият учун Ғарбий Суданда яна жанглар бошланиб, бегуноҳ қонлар оқизилди

44
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бойлик ва ҳокимият учун Ғарбий Суданда яна жанглар бошланиб, бегуноҳ қонлар оқизилди

Устоз Иброҳим Муҳаммад Мушриф

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими аъзоси

Суданнинг ғарбий ҳудудлари, айниқса, Ғарбий Дарфур Жанина шарқидаги Жабали Мун райони ўтган кунлар давомида яна қонли ҳодисаларга гувоҳ бўлди. БМТ қошидаги ОСНА (гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш ташкилоти)га кўра, жорий йил 20 ноябр куни араб бадавийлари билан Масирия қабиласи деҳқонлари ўртасида қабилавий тўқнашув юз берди. Ҳодисадан беш кун ўтиб, БМТ айни тўқнашувда юзлаб одамнинг нобуд бўлгани ва кўплаб қишлоқларга ўт қўйилгани ҳақида хабар қилди. БМТ маъмурияти шундай қўшимча қилдики, жорий йилнинг 29 ноябридан 2 декабрига қадар олиб борилган идоралараро гуманитар баҳолаш жараёнида тўпланган маълумотларга кўра, Судан ичкарисидаги айни минтақанинг Ҳижлижа ва Силий қишлоқларига ҳамда Дарфур вилоятлари қишлоқларига 6.665 нафар шахс кўчирилган. 2.261 шахс эса, Чад давлатига кўчирилган. (Қудсул Арабий, 2021 йил 12 декабр).

Шуни таъкидлаш лозимки, Жабали Мун Суданнинг янги тарихида сиёсий суд жараёни ўтказиш билан шуҳрат қозонган район бўлди. Чунки унда собиқ вицепрезидент Жаъфар Намирий суд қилинди. Илгари Жабали Мунда бир разведка можароси бўлиб ўтганди. Унда бир немис ташкилоти раҳбари бутун минтақани ўз домига тортган қаттиқ очарчиликдан зарар кўрган маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, деган нарсани ниқоб қилиб, тоғдан топилган улкан урандан яширинча фойдаланишга уринган эди. (Sky News Arabia, 2021 йил 10 декабр).

Айтиш жоизки, Дарфурдаги демографик тузилма Британия мустамлакачилиги давридан бери қабилачилик асосида ишлаб чиқилган. Масалан, Дарфур вилоятининг жанубий қисми Масалитларга, шимоли Арниқа гуруҳига, Кулбис райони Қимир қабиласига берилган. Жабали Мун эса, Масирияга берилган бўлиб, улар ўзларини тоғ Масириялари, деб атайдилар. Вилоят шарқида ҳам турли-туман кўп қабилаларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Баъзи араб қабилалари чорваларини ўтлатиш учун бутун минтақа бўйлаб доим кўчиб юрадилар. Мустамлакачилар Судан ҳудудларида монополиялар пайдо қилиб, ҳар бир қабилани шулардан бирига хослаб, аҳоли демографиясини шу асосда тузишган. Юрт тепасига бирин-кетин келаётган ҳукуматлар ҳам шу зайл бошқаришда давом этади, ҳатто қабилачиликка кўпроқ эътибор қаратиб, бойликларни ва ҳокимиятни бўлишишни қабилачилик асосида амалга оширишади. Оқибатда минтақада қабилалараро жанг келиб чиқади. Бу жангга маълум бир қабиланинг ўрмонлар ва фойдали қазилмалардан иборат омма мулкини монополия қилиши, қолганлар уларга етиша олмаслиги сабаб бўлади.

Ўтган кунлар давомида юз берган шундай ҳодисаларда ҳукумат уларни бартараф этиш учун аралашмади. Аксинча, 2021 йил 2 декабр куни бошбошдоқлик қайта авж олди ва ўтган икки ой мобайнида қонлар дарё бўлиб оқди, моллар талон-тарож қилинди, номуслар топталди, Пайғамбаримиз ﷺнинг ушбу ҳадисларига амал қилинмади:

«لَنْ تُفْتَنَ أُمَّتِي حَتَّى يَظْهَرَ فِيهِمُ التَّمَايُزُ، وَالتَّمَايُلُ، وَالْمَقَامِعُ. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ مَا التَّمَايُزُ؟ قَالَ: التَّمَايُزُ: عَصَبِيَّةٌ يُحْدِثُهَا النَّاسُ بَعْدِي فِي الْإِسْلَامِ. قُلْتُ: فَمَا التَّمَايُلُ؟ قَالَ: تَمِيلُ الْقَبِيلَةُ عَلَى الْقَبِيلَةِ فَتَسْتَحِلُّ حُرْمَتَهَا. قُلْتُ: فَمَا الْمَقَامِعُ؟ قَالَ: سَيْرُ الْأَمْصَارِ بَعْضُهَا إِلَى بَعْضٍ تَخْتَلِفُ أَعْنَاقُهُمْ فِي الْحَرْبِ»

«Менинг Умматим токи уларда тамоюз, тамоюл ва мақомеъ пайдо бўлмагунича фитнага учрамайди… Мен ё Росулуллоҳ, тамоюз нима? деб сўрадим. Пайғамбар алайҳиссалом – мендан кейин одамлар Исломда пайдо қиладиган ирқчиликдир, дедилар. Тамоюл нима? деб сўрадим. Пайғамбаримиз – бир қабила бошқа бир қабилага мойил бўлиб, унинг дахлсиз нарсаларини ўзига ҳалол қилиб олишидир, дедилар. Мақомеъ нима? деб сўрадим. Шаҳарлар бир-бирларига қарши юриб, уруш чиқаришларидир, дедилар». (Ҳокимнинг «Мустадрак»и).

Биз ушбу қирғиндан кейин вилоят ҳокимиятлари ва марказий ҳокимият томонидан қилинган чақириқларни эшитдик. Улар қуролларни йиғиштириб олиш, хавфсизликни таъминлаш ва давлат ҳайбатини кўрсатиш учун хавфсизлик кучлари, армия, ва қуролли ҳаракатлардан бир қўшма хавфсизлик комиссияси тузишга даъват қилишди. 10 декабр жума куни Масириянинг баъзи етакчилари Ғарбий Дарфурда йиғилиб, тинчлик конференцияси ўтказилмагунча ҳужум қилмасликка ваъда беришди. Келишувга ўн бешдан зиёд маҳаллий маъмуриятлар имзо чекди.

«Sudan-press.net»нинг 2021 йил 11 декабр кунги хабарига кўра, Дарфур вилояти ҳокими Мани Арко Муновий вилоятидаги Дарфур жанубидаги Қаршилик комиссияси, инқилоб органлари ва Мустақил ёшлар гуруҳининг қабилачилик низолари ва зўравонликларни тўхтатишга ҳамда ирқчиликка қарши курашишга қаратилган ташаббусини қабул қилганини билдирди. Ушбу ташаббусда қабилалар ўртасида ваҳима солиш ва қасос ўрнига, низоларни бартараф этиш учун «адолатли ечим, диалог ва бағрикенглик» шиори остида диалогдан фойдаланиш кераклиги айтилган. Яъни минтақалардаги ҳокимлар шу ва бошқа залолатли ечимларга чақиришмоқда. Масалан, Ғарбий Дарфур ҳокими Ҳодий Идрис Дарфур районларида хавфсизлик бузилишини бартараф этиш учун махсус вазифа билан шуғулланувчи кучлар тузишга чақириб, «Биз бу кучларни янги Сил лагерига жамлаб, уларни шимолий, ғарбий ва жанубий районлар бўйлаб тарқатамиз», деди. (Suna-sd.net, 2021 йил 11 декабр).

Илмоний тузум бор экан, у ер, бу ерда мазмунсиз-сохта баёнотлар бериб қўйиш билан на хавфсизликни тиклаш мумкин ва на ғалаённи тинчитиш. Йўқ, бу ерда фақат ушбу юрт аҳлининг ақидасидан балқиб чиқувчи тузум керак. Бу тузум аҳкомлари буюк Исломга асосланган давлатда, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ қилинади. Зотан, Ислом мусулмонларнинг бир-бирига қарши жанг қилишидан қаттиқ қайтарган, балки инсонларнинг ягона ақида дошқозонида тоблаган. Шу боис, унинг аҳкомлари барча инсониятга татигулик бўлиб, уларга қабилачилик асосида ҳам, минтақачилик асосида ҳам қарамайди. Чунки Ислом аҳкомлари инсон муаммоларини инсоннинг муаммоси, деган эътиборга ечади, бошқача эътиборда эмас. Бугун Дарфур аҳолиси компаниялар ва баъзи шахслар билан талашиб-тортишаётган омма мулки Исломда ҳар бир инсоннинг мулки қилиб қўйилган. Масалан, яйловлар ҳам чора ҳайвонларига белгиланган, бошқа бирор гуруҳга эмас. Бошқарувга келсак, у Исломга асосланган, музокаралар столида келишиладиган қабилавий ўрин ажратиш мафкурасига асосланмаган. Балки, бу ҳақда Умар Форуқ розияллоҳу анҳу бундай деган: «Инсонлар устидан муаммоларни еча оладиган, у туфайли одамлар айби очилмайдиган, кўза учун ғазабланмайдиган ва Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган ақли кескир кишидан бошқаси ҳукм юритолмайди».

Инсонлар хавфсизлиги, мол-мулклари ва номусларига адоват қилаётганларга келсак, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатининг ички хавфсизлик хизмати уларга шурта-полиция юбориб, тақиб остига олади ва қатл қилиш, дорга осиш ёки оёқ-қўлларини тескарисига кесиш ёки бошқа ерга сургун қилиш каби Қуръони Каримда келганидек жазолайди:

﴿إنَّمَا جَزَاءُ الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الأَرْضِ فَسَاداً أَنْ يُقَتَّلُوا أَوْ يُصَلَّبُوا أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ مِنْ خِلاَفٍ أَوْ يُنفَوْا مِنْ الأَرْضِ﴾

«Албатта, Аллоҳ ва Росулига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш, ёки оёқ-қўллари тескарисига (яъни ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир» [Моида 33]

Халифаликнинг ички ишлар хизмати хавфсизликни таъминлашда шурта-полициядан фойдаланишга чекланади. Исёнчилар, қуролли қабила гуруҳлари ва махсус хавфсизлик компанияларидан ташкил топган қўшма хавфсизлик кучлари, деган нарса Халифаликда мутлақо бўлмайди. Балки ушбу давлат ўзининг шуртасидан бошқасидан фойдаланмайди, фақат қачон хавфсизлик ўрнатишга шуртанинг қурби етмаган ҳолатдагина халифадан – эҳтиёжга қараб – бошқа жанговар кучлари ёки армиядан бир куч орқали ёрдам бериш талаб қилинади. Бас, шундай экан, Судан ҳукмдорлари ва Дарфур аҳли қачон эс-ҳушларини йиғиб, Роббул оламиннинг аҳкомларига қайтаркинлар. Чунки нажот, хавфсизлик ва бу дунёдаги тинчлик билан охиратдаги ютуқ фақат Роббул оламиннинг аҳкомларидадир?!

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here