Тунис президентлиги билан унинг мухолифлари ўртасидаги кураш бутун юртни тиз чўктиришни истаган қуллар курашидир

105
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис президентлиги билан унинг мухолифлари ўртасидаги кураш бутун юртни тиз чўктиришни истаган қуллар курашидир

Устоз Муҳаммадносир Шувайха қаламига мансуб

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида Тунисдаги икки қарама-қарши томон ўртасида кескин баёнот авж олгани ҳақида кўп гапирилди. Бир томонда президент Қайс Саид бўлса, иккинчи томонда унинг мухолифлари, жумладан, Рошид Ғаннуший. Бу баёнотлардан биринчиси 2021 йил 27 ноябрда вакиллар палатаси спикери, Наҳза ҳаракати раиси Рошид Ғаннуший томонидан янгради. У «кимдир хоҳласин, хоҳламасин, яна кимдир рад этсин, аммо парламент албатта қайтади», деди. Кейин президент Қайс Саид баёноти 2021 йил 30 ноябрда армия олий кенгашининг тантанали йиғилишида янгради. У қуролли кучларнинг давлат ва ватан мудофаасида сарфлаётган саъй-ҳаракатини мақтаб, унинг сайловлар, миллий имтиҳонлар ҳамда эмлаш кампанияларини ўтказишдаги ролини юксак баҳолади.

Президент Туниснинг ўз халқи билан ҳамда қаҳрамонлик ва буюк кишиларга бой тарихи билан кучли эканини, унга ватан учун содиқ ва холис инсонлар кераклигини таъкидлади. У шунингдек, ватанга зарар етказиш пайида юрганларга қарши курашиш, халқнинг умидларини рўёбга чиқариш, унинг татбиқ қилиб бўлмайдиган қонунлар билан алданишига йўл қўймаслик учун армияни омонатни зиммасига олиб фаолиятини давом эттиришга чақирди. (Татбиқ қилиб бўлмайдиган, деган сифатни парламент тасдиқлаган 38-бандга нисбатан берди).

«Давлат осонликча енгилмайди ва унинг муассасалари барқарордир… ким давлатга зарба беришга ёки унинг муассасаларига сизиб киришга ҳаракат қилаётган бўлса, хомтама бўлмасин, қўлидан келмайди», деди Қайс Саид.

Хўш, қаршимизда кескин баёнот борми, бинобарин, яна Тунисдаги сиёсий кризиснинг навбатдаги босқичи келяптими? Бу баёнотларга нима ундаяпти? Ундан мақсад нима? Бу нарса юрт манфаатига хизмат қиладими?

Президент баёноти кескинми ёки оддий реакция холосми?

Президентнинг бу гапи Ғаннушийнинг гапига жавобдир. Шунингдек, Ғаннушийнинг маслаҳатчиси Риёз Шаъбийнинг «парламент кенгаши албатта қайтади, биринчи қиладиган иши 25 июл қарорларини бекор қилиш бўлади», деган гапига ҳам жавоб ҳисобланади.

Демак, президентнинг мазкур баёноти ўз мухолифлари баёнотига нисбатан жавоб бўлиб, аввалгидек хоинга чиқариш ва таҳдид қилиш маъносида айтилди. Шу орқали у ўз йўлини албатта давом эттиришини ва ундан асло қайтмаслигини таъкидлади. Буни президентнинг вазиятни кескинлаштирувчи баёноти, дейилмайди, балки у ўша эски оҳанг ва истилоҳларни қўллади. Чунки Саиднинг 25 июлдан бери, ҳатто 2019 йилдаги сайлов кампаниясидан бери оғзидан бир хил гаплар чиқади. Унинг гаплари янгилик эмаски, ундан бирор нарса кутилса… Аксинча, унинг бу каби сохта таҳдидли, воқеликда амал қилмайдиган нутқларидан ҳамма зериккан… Бу баёнотлардан кундан-кунга президентнинг ожизлиги кўриняпти. Унинг қўллаб-қувватловчилари ҳам тобора ютқазяпти, одамлар президентнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, дейишяпти. Чунки ҳақиқатдан ҳам у жанубдаги энг катта Сафоқис шаҳрининг коммунал ахлат муаммосини ҳал қилолмагач, ундан мураккаброқ муаммоларни ҳал қилишига йўл бўлсин?!

Спикер Ғаннушийнинг баёноти қасддан уюштирилган кескин баёнотдир, нима учун?

Бундай ожизлик қаршисида Ғаннушийнинг «кимдир хоҳласин, хоҳламасин, яна кимдир рад этсин, аммо парламент албатта қайтади», деган баёноти ҳамда унинг сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчисининг парламент қайтиши ва президентнинг ҳамма қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги гаплари вазиятни кескинлаштиришди.

Демак, кескин баёнот Наҳза ҳаракатидан чиқди. Биз буни Наҳзанинг қадамида аниқ кўриб турибмиз. Мисол учун: 26 июлда Ғаннуший ва унинг тарафдорлари парламентдан чиқиб кетишди (улар Қатарнинг ҳамда Британия ташқи ишлар вазирлигининг вазиятни кескинлаштирмаслик, балки тинчликни таъминлаш керак, деган позицияда туришлари ортидан шундай қилишди). Ўшанда Ғаннуший бир оз ён берадиган, ҳатто ишдан бўшайдиган оҳангда гапирди. Кейин эса, Наҳза тарафдорлари партия шиори остида эмас, балки «Фуқаролар Тунисдаги инқилобга қарши» каби халқ шиори остида намойишга чиқарилди. Ва зоҳирда фуқаровий жамият ташкилотлари сифатида кўрсатилган етакчилик остида Наҳза номидан гапирувчи илмоний кучлар намойишга киритилди. Бу кучлар икки марта (2021 йил 10-11 март кунлари) парламент биноси олдида намойишкорона чиқиш қилди. Кейин Ғаннушийнинг «ким хоҳласин, кимдир хоҳламасин, аммо парламент албатта қайтади», деган провокацияли баёноти янгради. Бир вақтнинг ўзида, Испанияда «Парламентлараро Иттифоқ»нинг 143 сессияси чақириғи бўлди ва унда Тунисдаги музлатиб қўйилган парламентдан 5 нафар депутат иштирок этди. Ушбу чақириқни Ғаннуший (ва кузатувчилар) Тунис парламентининг тан олиниши, дея баҳолашди. Бундан олдин Европа Парламентида «25 июл чора-тадбирлари»га қарши 14 банддан иборат Тунис парламенти ва унинг раисини тан олувчи резолюцияга овоз берилди ва унинг бир нусхаси спикер Рошид Ғаннушийга юборилган эди. Бу резолюцияда Тунис парламенти ва унинг раиси тан олинган. Наҳзанинг ушбу қадамидан кўриниб турибдики, Ғаннуший ва унинг ҳаракати сиёсий ва маънавий дастак излаб, уни Европа Иттифоқи ва Парламентлараро Иттифоқдан топишди. Ғаннуший ўшаларнинг қўллаб-қувватловига таянган ҳолда президентга қарши кескин ва провокацион баёнот берди. Ҳамма хатти-ҳаракатлари олдиндан маълум бўлган ва Ғаннуший баёнотига жавобда армия олий кенгаши йиғинидан фойдаланган бир президентни провокация қилди.

Афтидан, президентнинг армия кенгашидаги бу гаплари унга мухолиф бўлган барча партия ва ташкилотлар томонидан раддия ёғилишига сабаб бўлган кўринади. Улар президентни армияни ўзининг маълум бетарафлигидан чиқариб, сиёсий хусуматга аралаштиряпти, деган маломатларни қилишди. Армия эса, бунга жим турибди, чунки унинг вазифаси фақат давлат муассасаларини мудофаа қилиш бўлиб қолган. Президент Қайс Саиднинг сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши ҳам – хоҳ ичкарида бўлсин, хоҳ ташқаридан Франциядан бўлсин – чекланиб қолган. Чунки Франция уни асосий қўлловчиси бўлишига қарамай, бу борада сукут қиляпти.

Хулоса қилиб айтганда, Тунисдаги воқелик иқтисодий кризис муҳитида кучларни ҳолдан тойдириб, энергияларни тугатиб, одамларни умидсизликка туширишдан иборат. Одамлар иқтисодий кризис орқали шу даражада бўғилиб, оч қолганларки, натижада нима берилса-рози бўляптилар, ҳатто қўзғолондан ҳам воз кечиб, шунча машаққатларга рози бўляптилар.

Хуллас калом:

Ҳақиқий кураш, курашнинг томонлари, мавзуси ва нима қилиш йўллари:

Кризис моҳияти қулларнинг курашида ўз аксини топмайди. Чунки қуллар ўз ихтиёрлари билан курашишмайди. Балки хўжайинлари курашга буюрсагина курашадилар. Хўжайинлари курашдан тўхташни ва ярашиб, келишишни буюрса, курашдан тўхтайдилар.

Тўғри, Тунисдаги кураш денгиз ортидан битта телефон келса, дарҳол тўхтайди. Бироқ, мустамлакачи ҳамон одамларни оловга тиқишда давом этмоқчи, чунки давлат ва фуқаро унга ялиниши керак… У қўзғолонда ағдарилган мезон ўрнига янги мезонни ўрнатмоқчи. Ҳа, бу кураш то элчилар томонидан янги нормалар қўйилмагунича тўхтамайди. Бу нормалар уларга минтақа давлатларининг бирлашмаган-парчаланган тобе аҳволда қолишини таъминлаши керак. Қачон шу амалга ошса, кураш тугагани ва эски янги давр, яъни мустамлакачилик ва ривожланаётган демократик юртларга васийлик қилиш даври бошлангани эълон қилинади.

Масаланинг унутмаслик керак бўлган асл ўзаги шундаки, бугунги кунда Ислом Уммати, шу жумладан Тунис аҳли демократия ва капитализм сабабли издан чиққан вазиятга қарши қўзғала бошлади ва бу қўзғолонлар капитализмнинг ҳаётига таҳдид солмоқда, мустамлакачилар ҳукмронлигини хавф остига қўймоқда. Мустамлакачилар учун энг катта таҳдид шу бўлиб қолдики, унга қарши курашаётган халқ буюк Ислом Уммати бўлиб, унинг тарихи мард-улуғ зотлар ва нусратларга бойдир… Ушбу Уммат фарзандлари кўзларини ўз Исломларига тикадиган, ўз юртларини, динларини, улуғликларини қайтариб олишни истайдиган бўлиб қолдилар. Ҳа, ҳақиқий кураш мана шу. Ушбу курашдаги томонлар қуйидагича:

Курашдаги биринчи томон мустамлакачилардир. Бу мустамлакачилар бизнинг юртларга, шу жумладан Шимолий Африкага ҳукмронлик қилиш керак бўлган стратегик мавқе, деб қараётган Европа, АҚШ ва Британиядир. У президентлик бошқарувидан ҳам, парламент бошқарувидан ҳам, партиялардан ҳам, фуқаровий жамият, дейилаётган ташкилотлардан ҳам фақат ўз истаги йўлида фойдаланувчи томондир.

Курашдаги иккинчи томон: Тунисдаги аҳлимиз. Улар мустамлакачи тизимга қарши қўзғолон қилган томондир. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир ҳам улар билан бирга бўлиб, у режим ва унинг гумашталарини ағдариш ва Росулуллоҳ ﷺ бошлаб берган ишни қайта бошлаш учун ул зотнинг минҳожлари асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилмоқда.

Курашдаги мавзу:

Мустамлакачи ҳукмронлик қилишни ва назоратга олишни истаяпти. Мусулмонлар эса, таҳрирни-озодликни хоҳламоқдалар. Ислом улардан нафақат ўзларини, балки бутун инсониятни капитализм зулмидан қутқаришларини талаб қилмоқда.

Шундай экан, бугун ушбу кураш моҳиятини онгли равишда билмоғимиз ва уни тўғри йўналиш бўйича олиб бориб, мустамлакачи кофир ва унинг малайларига қарши курашмоғимиз, уларни нуфузлари билан қўшиб қўпориб ташламоғимиз даркор. Асос мана шу. Армияларимиз ҳам Уммат томонида туриб, қуллар курашига якун ясамоғи даркор.

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here