Ҳарбий тўнтаришлар ва армияларни ўз ролларидан маҳрум қилиш

127
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳарбий тўнтаришлар ва армияларни ўз ролларидан маҳрум қилиш

Устоз Ҳасбуллоҳ Нур қаламига мансуб

Айнан ҳокимият структураси давлатнинг асосий ва ташқи жиҳатларини белгилайди. Ушбу инфратузилма узоқ замонлар давомида мустаҳкам ва барқарор бўлиб келган бўлса, сиёсатлар ўзгармайди, ўзгарса ҳам камдан-кам ўзгаради. Биз тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, шунга гувоҳ бўламизки, Америка дастлабки даврдаёқ ҳарбий тўнтаришлардан бошқа халқлар устидан ҳукмрон бўлиш ва нуфузини кенгайтириш воситаси сифатида фойдаланиб келган. У борган сари очкўзлашиб, ебтўймас бўлиб борди ва иккинчи жаҳон урушидан кейин фаолият доирасини кенгайтирди. Унинг фаолияти оламнинг уч қитъаси (Осиё, Африка ва Жанубий Америка)ни ўз ичига олди. Мисол учун, 1952 йил Америка Мисрда Озод Офицерлар ташкилотини қўллаб-қувватлаб, подшоҳ Форуқни тахтдан ағдарди. 1953 йил Эронда «Аякс» (Эрон инқилоби), деб аталган операцияда инглиз разведкаси билан ҳамкорлик қилиб, халқ сайлаган Муҳаммад Мусаддиқни ағдарди. 1954 йил Жанубий Америкада энг машҳур ҳисобланган давлат тўнтаришини амалга оширди… Унинг Марказий Разведка Бьюроси Гватемалада махфий операция олиб бориб, демократик сайлов орқали ҳокимиятга келган президент Хакобо Арбенсни ағдарди. Кейин АҚШ у ердаги президент Карлос Кастильоннинг ҳарбий диктаторлик бошқарувини мустаҳкамлаб, уни ўзининг яқин иттифоқчиси қилиб олди. Мана шундай ҳарбий тўнтаришлар Америка нуфузини қитъалараро даражада кенгайтирди ва ҳарбий тўнтаришни ўнлаб ҳукуматларни ағдариш учун бошланиш нуқтаси қилиб олди. Шу тарзда, ҳарбий тўнтариш сиёсати мустаҳкам ўзгармас асосга айланди, фақат услуб ва воситаларида бир оз ўзгаришлар бўлди, холос.

Америка ўз режаларининг муваффақиятини таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирлар қўллаш билан бора-бора майдонни текислаб, тартибга солиб, инқилобга тайёрлаб олди… Ушбу чора-тадбирлар ҳарбий тўнтаришларни одамлар учун энг мақбул вариантга айлантириб қўйди. Биз 2021 йил 25 октябрдаги Судан инқилобида ҳам шуни кўрдик. Ўшанда Халқаро Валюта Фонди томонидан Суданга зўрлаб тиқиштирилган шафқатсиз чора-тадбирлар ҳам майдонни инқилобга ҳозирловчи муҳим омил бўлди. Чунки айни чора-тадбирлар Инқоз ҳукуматини ағдарган ёшларнинг умидларини пучга чиқарди, ҳатто юртдаги хавфсизликни мисли кўрилмаган даражада хаосга айлантирди. Суданнинг аксар вилоятларини бошбошдоқлик ботқоғига ботишига, Судан шарқининг ёпилишига, Эфиопия билан чегарадош ҳудуддаги «Фашақа райони уруши» бошланишига сабаб бўлди. Бутун Судан бўйлаб пайдо бўлган қабилачилик ва тарафкашлик чақириқлари давлат тўнтариши учун қулай замин яратишда асосий омил бўлиб хизмат қилди. Америка юртга шундай ўрнашиб олдики, ушбу 2021 йил 25 октябрдаги «Бурҳон инқилоби»нинг ҳар бир босқичида у доим ҳозиру-нозир бўлди. Буни АҚШ собиқ дипломати Мартин Индыкнинг сўзлари ҳам яққол кўрсатиб турибди. У Фельтманни мақтаб, мен «Американинг Судандаги-Африка шоҳидаги вакили Жеффри Фельтман томонидан амалга оширилган мақсадли АҚШ дипломатиясига ўз саломим ва миннатдорчилигимни билдираман», деган эди.

Дарҳақиқат, Бурҳон фавқулодда чоралар қўллаб, АҚШ вакили Фельтманнинг Суданни тарк этишидан бир неча соат ўтибоқ ўз ҳамкори фуқаровий бошқарувни ағдарди. Вашингтон Пост газетасига кўра, Фельтман Судан сафари чоғида фуқаровий ва ҳарбий бошқарувлар раҳбарлари билан учрашган. Шу эътибордан, кўплаб сиёсий таҳлилчилар ушбу чоралар ортида Американинг турганини айтмоқдалар. «Axios» веб-сайтининг маълум қилишича, Судан армияси қўмондони Бурҳон америкаликларга – армиямиз ичида фуқаролик бошқарувига қарши чоралар кўриш имкониятига эга ҳарбийлар бор, деган хабарни етказган. Бурҳон бу хабарни давлат тўнтаришидан атиги 48 соат олдин етказган.

Америка Судан инқилобини тинимсиз қўллаб-қувватловчи позициясида турган бўлса-да, лекин Суданда юз берган ҳодисани инқилоб, деб аташдан тийилди. Хавфсизлик кенгаши ҳам шундай қилди. Шу нуқтаи назардан, АҚШ давлат котиби Найробидаги нутқида бош вазир Ҳамдукни ўз вазифасига қайтаришга чақириб, Судандаги барча кризис фақатгина Ҳамдук шахсида бўлмаганини таъкидлади. Ҳамдук ўз вазифасига қайтарилганидан кейин Америка у ердаги ҳолатни тан олди. БМТ ҳам унга эргашиб, Бурҳон кўрган чораларни тан олди. Сўнг ушбу чораларни тан олувчи қатор баёнотлар кўпайди. Шу йўсин Судан инқилоби муваффақият қозониб, халқаро жиҳатдан тан олинишга муяссар бўлди. Кейин Америка ўзининг Судандаги 25 йиллик узоқ вақтдан бери дипломатик ваколатхона бўлиб келаётган идорасини элчихонага айлантириш орқали Бурҳони муваффақиятлари учун табриклади. Судандаги ички воқеликка келсак, биз намойишларни атиги саноқли кунларда давом этиб, сўнг тугаётганига ва ҳамма янги веқеликка кўникма ҳосил қилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Шундай қилиб, демак, Америка учинчи олам давлатлари бойликларига эга чиқиш мақсадида улар устидан ҳукмрон бўлиш учун ҳарбий тўнтариш услубини қабул қилди. Қолган мустамлакачи давлатлар ҳам шу йўлдан боришмоқда. Ҳатто ўтган асрнинг ярмидан шу кунга қадар бўлган ҳарбий тўнтаришлар шу қадарки, биргина Африканинг ўзида 199дан зиёд тўнтариш бўлди. Бу эса, шуни англатадики, учинчи олам давлатлари, шу жумладан мусулмон юртларидаги армияларнинг роли ўзгартирилди ва пайдо бўлишига сабаб бўлган ўз вазифаси доирасидан чиқарилиб, мустамлакачиларга хизмат қилиш учун тоғут ҳукмдорлар тахтини мудофаа қилувчи ролга айлантирилди. Бу ҳукмдорларнинг республика президенти, қирол, амир ва султон каби қандай аталишларининг аҳамияти йўқ, муҳим эмас. Муҳими, ушбу армияларнинг асосий вазифалари ўзгарди ва биз уларни армия сифатида сезмайдиган, балки фақат тантаналарда ва давлатнинг расмий байрамларидаги ҳарбий «парад»ларда кўрадиган бўлиб қолдик. Ҳатто бугун Африкада кенг тарқалган урушларда бўлаётгани каби, биз уларнинг вазифаси халқларни бостиришдан иборат бўлиб қолганига гувоҳ бўляпмиз.

Армия, бу ҳар қандай халқнинг унвонидир, куч-қудрати, улуғлиги рамзи, борлиғининг мудофааси ва дахлсизлигининг посбонидир. Демакки, армияга ҳарбий манёврлар ўтказиш, маҳорат-иқтидорини ошириш ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш орқали алоҳида эътибор қаратиш шарт. Ҳарбийлар ўзларининг ҳарбий бўлишларига сабаб бўлган ўз бурчларини адо этмоқлари учун уларга ғамхўрлик қилиш лозим. Ер юзида ўтган умматларнинг ҳар бири ҳукмронлик ва шон-шуҳратга фақат ўзидаги қудратли армияси билан эришган. Чунки Умматнинг ҳайбати қўшинларининг ҳайбати биландир. Умматнинг халқлар ва миллатлар ўртасидаги шаъни унинг армия-қўшинининг шаъни орқали кўринади. Дарҳақиқат, биз Ислом Уммати етакчилигига унинг армияси енгилмас армия бўлгани эътиборидан гувоҳ бўлдик. Ўшанда у Ислом байроғини Араб ярим оролидан кўтариб чиқиб, ер юзини чекка-чеккаларига қадар, шарқдан Озарбайжон ва ғарбдан Араб Мағрибигача етказди ва буни Мадинаи Мунавварада Ислом давлати барпо бўлгандан кейин атиги йигирма йил ичида амалга оширди. Кейин Исломни ёйишга киришиб, ҳидоят ва нур рисоласини Вена дарвозаларигача етказиб борди. Салибчилик юришларининг ҳар қанча кўп бўлишига ва саноғию ускуналари йириклигига қарамай, ҳар доим уларга қарши курашиб келди.

Бас, шундай экан, армияларимизга ўз улуғворлигини, Умматга ўз куч-қудрати ва шавкатини қайта олиб берадиган ва биз унга байъат қиладиган бирор эр киши борми?!

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here