Янги сайланган парламент иш бошлади

289
0

Янги сайланган парламент иш бошлади

 Хабар: Қирғизистон Жогорку Кенешининг VII -чақирилиши депутатлари 29 декабрда онт берди ва ўз фаолиятини бошлади.

 Парламентга бир мандатли 36 округдан 34 депутат, партиявий рўйхат асосида 54 депутат сайланди.

 Партиявий рўйхат асосида “Ата-Журт Қирғизистон”, “Ишеним”, “Интимак”, Имон Нури”, “Альянс” ва “Бутун Қирғизистон” партияси вакиллари парламентга келди. Янги қабул қилинган қонунга асосан, қирғиз парламентида аввалгидай 120 депутат эмас, 90 депутат фаолият юритади.

 Изоҳ: 2021-йил 28 ноябр куни бўлиб ўтган парламент сайлови овоз берган сайловчилар сони бўйича энг паст натижа билан Қирғизистон электорал тарихига кирди. Участкаларга сайловчиларнинг атиги 32.25 фоизи келган холос. Бишкекнинг Биринчи май жана Свердлов туманларида сайловга қатнашган кўпчилик “барчасига қарши” овоз берган сабабли мазкур туманларда 2022-йилнинг 27-февралида қайта сайлов ўтказиладиган бўлди.

 Табиийки, одамлар демократиядан ҳам, мавжуд ҳокимиятдан ҳам, бир-биридан фарқ қилмайдиган, фақат амалдор ва пулдорлар манфаатига хизмат қилувчи, оддий фуқаролар ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришда ҳеч қандай рол ўйнамайдиган сайловлардан чарчади. Сайловчиларнинг атиги 32.25 фоизи қатнашиши ҳам халқ мавжуд тузум ва ҳокимиятга ишончи қай даражада эканлигини кўрсатди. Аммо шунга қарамай, сайлов ўтган деб ҳисобланди.

 Устимизга ўрнатиб қўйилган тузумдан манфаатдор бўлганлар демократияда кўпчиликнинг овози ҳал қилувчи кучга эга эканлигини даъво қилишади. Аммо Қирғизистонда ўтган ойнинг охирида бўлиб ўтган парламент сайлови бу қуруқ иддаодан бошқа нарса эмаслигини исботлади. Агар улар иддао қилганидек “кўпчилик” раъйи эътиборга олинганида сайловчиларнинг учдан икки қисми қатнашмаган сайлов натижалари бекор қилиниши керак эди. Аммо ҳукумат шундай ҳол бўлишини олдини олиш учун сайловда қанча сайловчилар иштирок этишидан қатъий назар “сайлов бўлиб ўтган” деб ҳисобланишини белгилаб қўйган эди.

  Қирғизистонни ривожланиш йўли битта бу – мусулмонлар Ислом ақидасидан келиб чиққан тузумни ўз ҳаётларига татбиқ қилишдан иборат. Исломда ҳукм фақат Аллоҳники, унда қонун чиқарувчи парламент бўлмайди. Балки, ҳукмлар Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёсдан ижтиҳод йўли билан ишлаб чиқилади. Ҳукм истинбод қилинаётганида бу – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий… муаммолар деб эмас, балки инсон муаммолари ва инсонга татбиқ қилинади деган эътиборда ижтиҳод қилинади. Ислом мабдасини тўлиқ ва мукаммал татбиқ қилиш эса исломий Халифалик Давлатида амалга ошади ва у демократияни ҳам, уни бизларга мажбурлаб тиқиштираётган мустамлакачиларни ҳам таг-томири билан қўпориб ташлайди. Шундай экан, биз Аллоҳнинг йўлида Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишимиз зарур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here