Жон Керрининг Иордания сафари «электр муқобилида сув» шартномасини мустаҳкамлашга қаратилган мустамлакачилик сафаридир

243
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жон Керрининг Иордания сафари «электр муқобилида сув» шартномасини мустаҳкамлашга қаратилган мустамлакачилик сафаридир

АҚШ президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Жон Керрининг Иордания сафаридан кўзланган мақсад батафсил очиқланмади. Балки АҚШ элчихонаси матбуот баёнотида «Mинтақадаги иқлим ўзгариши таъсирига – айниқса, Иордания сув таъминоти билан боғлиқ муаммога – барқарор ечимлар топиш устида ишлаш», дея қисқача хабар қилинди. Ушбу сафар тафсилоти айтилмаётган бир пайтда, Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими 7 декабр сешанба куни баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Жон Керрининг Иорданияга ташрифи иқлим билан боғлиқ ташриф эмас. Балки яҳудий вужуди билан Иордания ва Араб Амирликлари ўртасида сув эвазига электр энергияси олиш бўйича имзоланган «Ният декларацияси» фонида амалга оширилган ташрифдир. Ҳолбуки, бу келишувга халқ кескин норозилик билдирган бўлишига қарамай, декларация имзоланганди ва ундан кўзланган сиёсий мақсад яҳуд вужуди таянчларини мустаҳкамлаш эди. Демак, Керрининг ташрифи 2022 йилда бошланадиган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини бошлаш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ниқоби остида ушбу лойиҳани амалга оширишни давом эттиришдир».

Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Мустамлакачи кофир кучларнинг тил бириктирувига, Уммат бойликларини ташиб кетишларига, уларнинг бугунги кунда Иордания аҳли онгли равишда тушуниб турган сиёсий макр-найрангларига ҳамда мустамлакачилик режаларини амалга ошириш ва заиф яҳудий вужудини кучайтиришларига қарши ҳақиқий ва амалий кураш тор миллий ёки заиф минтақавий лойиҳа билан бўлмайди. Бундай лойиҳани мана шу мустамлакачилар тиқиштирган бўлиб, шу орқали Умматни ўзининг рошид Халифаликни барпо этишдек буюк лойиҳасидан доимий чалғитиб туришни кўзлашган. Зеро, Халифалик – Аллоҳнинг изни ила – Исломни татбиқ қилиш орқали Умматни бирлаштиради, яҳудий вужудига қарши азизлик ва куч-қудрат билан туриб, уни илдизи билан қўпориб ташлайди. Америка ва Британияни қайтиб келмайдиган қилиб қувиб солади.

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here