Даъват аҳлидан Юсуф ҳожи Муҳаммад Авзий (Абу Айман) вафот этди

62
0

Матбуот баёноти

Даъват аҳлидан Юсуф ҳожи Муҳаммад Авзий (Абу Айман) вафот этди

﴿مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ кишилар бор. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»                                                                                               [Аҳзоб 23]

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими даъватни елкасида кўтариб чиқувчилардан бири Юсуф ҳожи Муҳаммад Авзий (Абу Айман)нинг 80 ёшида Роббисининг ҳузурига реҳлат қилганини маълум қилади.

Ҳожи Абу Айман бутун умрини Аллоҳга итоат қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга сарфлади. У даъватни етказишга ўспирин чоғиданоқ ҳарис эди. Ҳақни айтишда пешқадам ва журъатли бўлиб, Аллоҳ йўлида маломатчилар маломатидан қўрқмасди. Режимлар зулмига кўп рўпара келди. Дарҳақиқат, Иордания режими уни беш марта узоқ йиллик қамоққа ташлади. Аммо у иродаси букилмай, аҳду паймонида содиқ ҳолда даъватда собит қолди. Халифаликка гувоҳ бўлиш илинжида ғайрат билан фаолият қилиб, то Аллоҳ белгилаб қўйган ажали келгунга қадар аҳдида собит турди.

Биз Аллоҳ Таолога дуо қилиб, ҳожи Абу Айманни кенг раҳматига буркашини, бепоён жаннатига дохил айлаб, уни яхшилик ила мукофотлашини сўраймиз.

Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Аллоҳдир. Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло рози бўлувчи ушбу каломдан бошқасини айтмаймиз:

﴿إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»   [Бақара 156]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here