Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзини меҳрибон қилиб кўрсатиб, афғонларга душманлик қилмоқда!

50
0

Матбуот баёноти

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзини меҳрибон қилиб кўрсатиб, афғонларга душманлик қилмоқда!

БМТ Тараққиёт Дастури ўз ҳисоботида Афғонистон банк тизимининг нақд пул кризисига учраётгани, бу эса молиявий тизимни бир неча ой ичида парчалаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакиласи Дебора Лайонс БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги брифингда бундай деди: «Аввал ИШИД Афғонистоннинг бир неча вилояти ва Қобулда бор эди. Ҳозир эса, афтидан Афғонистоннинг деярли барча ерида бор ва тобора фаоллашмоқда».

Афғонистондан шармандали тарзда чиқиб кетгандан сўнг Америка ва НАТО бугунга келиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти платформаларида ўз миссияларини мувофиқлаштириш орқали мамлакатда фитна чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам БМТ Ғарб давлатлари манфаатига мос келадиган нотўғри салбий ҳисоботларни чиқаряпти. Бу билан Афғонистоннинг ҳозирги ҳукмдорларига босим ўтказиш учун афғон халқи орасида тартибсизлик ва хавотирларни кучайтирмоқда. Халқаро ҳамжамият Афғонистон Исломий Амирлигини исломий тузумдан узоқлаштириш учун қуйидаги уч вариантдан босим сифатида фойдаланмоқда:

1)   Уни тан олмаслик;

2)   Унга иқтисодий санкциялар қўллаб, молиявий активларини музлатиш;

3)   ИШИДни ташвиқот қилиш.

Мана шу уч вариант баробарида, улар ўзларининг ғайриисломий шартларига Афғонистон Исломий Амирлигини кўндиришни мақсад қилишган.

Бироқ, ҳеч шубҳа йўқки, ИШИД Афғонистоннинг ҳамма вилоятларида фаол эмас. БМТ ва Ғарб оммавий ахборот воситалари бўлса ахборот кампанияси уюштириб, унинг Афғонистондаги фаолиятини бўрттириб кўрсатмоқда.

БМТ афғон халқига нисбатан иккиюзламачи ўйин олиб бормоқда. Бир томондан, гуманитар кризис, қашшоқлик, ишсизлик, қурғоқчилик тўғрисида гапириб, ёлғон кўз ёши тўкаётган бўлса, бошқа томондан, юртнинг молия ва банк тизимлари тўғрисида салбий ҳисоботлар чиқариб, ушбу тизимларнинг ишончлилигига шубҳа уйғотишга, унинг фаолиятини бутунлай фалажлашга уринмоқда. Ҳозирда Афғонистон банклари нақд пул кризисини бошдан кечираётган бир пайтда, бу каби салбий ҳисоботлар ёмон оқибатларга сабаб бўлмоқда, одамларнинг банклар томон оқиб боришга ундамоқда… Нафақат молия ва банк тизими келажагига хавф солмоқда, балки гуманитар кризисни тобора мураккаблаштирмоқда.

Афғонистоннинг мусулмон халқи БМТнинг мақсади АҚШ ва НАТО манфаатларини таъминлаш, ва Ғарбнинг йўқолган ишончини қайта тиклашга ҳаракат қилишдан иборат эканини англамоғи лозим. Шунинг учун иқтисод ва хавфсизликни издан чиқариб, афғон халқига қарши санкциялар жорий қилмоқда. Зеро, Ғарб ўз ишончини нафақат Афғонистонда, балки бутун дунёда йўқотди. Аммо бу каби кучли ишончсизлик қайта тикланиши мумкин эмас.

Афғонистон Исломий Амирлик раҳбарлари ҳақиқатни англамоқлари лозим. Ҳақиқат шуки, бу БМТ ҳеч қачон бетараф ва раҳмдил ташкилот бўлган эмас. Балки унинг йирик давлатлар томонидан ташкил топиши ва вазифалантирилиши фақат ўшаларнинг манфаатини бевосита ёки билвосита рўёбга чиқариш учун бўлган. Бу ва бошқа ташкилотлар ҳаракати зоҳирда инсонпарвар кўринса-да, аслида ғарблик мустамлакачи шайтонлар ҳаракати бўлиб, ўзга юртидаги Ғарбнинг манфаат ва мақсадларига хизмат қилади. Шунинг учун, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирор алоқа қилиш ёки уларга оптимистик назарда қараш ёхуд уларга аъзо бўлиш тузатиб бўлмас жуда ёмон хатодир.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (мунофиқларни) сирдош дўст тутманг! Улар сизга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Афғонистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here