Россия хавфсизлик кафолатлари бўйича АҚШ олдига қўйган талабларини эълон қилди

205
0

Россия хавфсизлик кафолатлари бўйича АҚШ олдига қўйган талабларини эълон қилди

 Хабар: Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома ва РФ ҳамда НАТОга аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги келишув лойиҳаларини эълон қилди.

 Ҳужжатларда таъкидланишича, томонлар бўлинмас ва тенг хавфсизлик, бир-бирининг хавфсизлигига зарар етказмаслик тамойиллари асосида ҳаракат қилиши лозим.

 Россия ТИВ АҚШ НАТОнинг шарқий йўналишда кенгаймаслиги бўйича масъулиятни зиммасига олиши, илгари собиқ СССР таркибида бўлган давлатларни альянсга қабул қилиш усулидан воз кечиши кераклигини талаб қилган.

 АҚШ илгари СССР таркибига кирган ва НАТО аъзоси бўлмаган давлатлар ҳудудида ҳарбий базалар ташкил этмаслиги, ҳар қандай турдаги ҳарбий фаолият учун уларнинг инфратузилмасидан фойдаланмаслиги, улар билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмаслиги керак, дейилади ҳужжатда.

 Изоҳ: НАТО (North Atlantic Treaty Organization) – Шимолий Атлантика ҳарбий ташкилоти 1949 йил 4 апрель куни Европанинг 10та, Шимолий Американинг 2та давлати: Бельгия, Буюк Британия, Дания, Исландия, Италия, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Франция, АҚШ ва Канада давлатлари вакиллари имзолаган шартномага биноан тузилган. Ўша пайтда бу ташкилотни тузишдан мақсад Европани иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳарбий салоҳияти ниҳоятда кучайиб кетган СССРдан ҳимоя қилиш бўлган. Кейин Совет Иттифоқи 1955 йил ўзига тобе коммунистик давлатлар билан биргаликда бир альянсга (Варшава шартномасига) асос солиб, Польша пойтахти Варшавани унинг қароргоҳи этиб тайинлади. Сўнг, коммунизмни куч билан ўтказган Шарқий Европа давлатларини ушбу альянсга қўшиб олди. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг олам икки лагерга бўлинди: АҚШ етакчилиги остидаги НАТОга аъзо капиталистик давлатлар лагери ва Совет Иттифоқи етакчилиги остидаги Варшава шартномаси давлатлари лагери.

 1991 йил Совет Иттифоқи парчаланди ва Россия коммунизмдан капитализмга ўзгарди, Варшава шартномаси бузилиб, амал қилишдан тўхтади ва коммунизм хавфи йўқ бўлди. НАТОга аъзо давлатларга қарши ҳеч қандай таҳдид ҳам, НАТОни мавжуд бўлишини оқловчи бирорта сабаб ҳам қолмади. Бу ташкилотни тарқатиб юбориш ва халқаро лагерлар ҳолатига якун ясаш кутила бошлади. Аммо, АҚШ Ғарб давлатлари билан бирга бундай қилмади, НАТОни тарқатиш ўрнига, унга янги душманни-Исломни ўйлаб топди ҳамда НАТОни тарқатмасликни шу билан оқлади…

2001-йил 11-сентябр терактларини уюштирганидан сўнг Қўшма Штатлар Ироқ ва Афғонистонда босқинчилик урушини бошлади. Ушбу босқинчилик уруши баҳонасида АҚШ НАТО воситасида Марказий Осиёда ўз иштирокини кучайтиришга киришди. Дастлаб, 2014-йилнинг 16-май куни Тошкентда НАТОнинг расмий ваколатхонаси очилди. Очилиш маросимида Шимолий Атлантика иттифоқининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай иштирок этган эди. Кейинчалик, АҚШ Марказий Осиёда ўз ўрнини янада мустахкамлаш мақсадида 2015-йил 5-январ куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида мамлакатнинг НАТО билан алоқалари марказини очди.

Бугунги кунда АҚШ Украинада сунъий ҳарбий инқироз келтириб чиқариш ва “Россия таҳдиди”га қарши НАТО давлатлари билан ҳамкорликда Қора ва Болтиқ денгизига кириб келмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Марказий Осиё республикалари билан ҳарбий база борасида олиб бораётган музокараларини ҳам давом эттирмоқда. Табиийки, бу Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам Россия унинг НАТО орқали кенгайиб боришининг олдини олиш умидида АҚШга турли талаб ва шартларни қўйиб келмоқда. Аммо ҳозирча АҚШ Россиянинг бирор талаб ва таклифини инобатга олганича йўқ.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here