Тоғут фиръавнларни ҳамда намрудлар ва уларнинг гумашталарини етиштириб чиқарадиган ботқоқлик

35
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тоғут фиръавнларни ҳамда намрудлар ва уларнинг гумашталарини етиштириб чиқарадиган ботқоқлик

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими ўз сайтида Устоз Аҳмад Ҳожи Муҳаммад қаламига мансуб «Тоғутлар пайдо бўладиган ботқоқ» сарлавҳали мақола нашр қилди. Мақолада бундай сўзлар келган:

«Тоғутнинг туғёни ҳарчанд кучли бўлса ҳам, ундан амр оладиган ва амрини ўрнида бажо келтирадиган аскарлари ва гумашталари бўлиши лозим. Улар тоғутга керак, тоғут ҳам уларга керак. Ҳатто бу аскару гумашталар тоғутсиз яшай олмайдиган ботқоққа ўхшайди… Ботқоқдагиларнинг ҳар бири тоғут ҳисобланиб, улар тоғут қилаётган барча зулм ва жиноятлар гуноҳига шерикдирлар. Ахир, биз такаббурлик ва зулмни раҳбарларда ҳам, унинг гумашталарида ҳам баробар эканини кўрдик-ку?! Уларнинг фикрлаш ва ишончда бир-бирларига ҳамкорликларини, бу эса уларни фиръавнга муносиб меросхўр бўлган, балки ундан ҳам ўтказиб бажарадиган унинг аскарларидан бирига айлантирганини, гувоҳи бўлдик-ку?! Буларнинг барчаси бундай деган Мунтақим Жаббор зотнинг одил жазосига лойиқ:

﴿فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ﴾

«Биз уни ва лашкарларини ушладик-да, денгизга ташладик. Энди сиз у золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг»                                                                            [Қасос 40]

Бас, бу раҳбарлар, амалдорлар, аскарлар ва гумашталарнинг оқибати мана шу. Улар шундай бир занжирни ташкил қиладики, ундаги зулм тизимида энг паст даражани эгаллаган кимса ўз жиноятларини давом эттириш ва Аллоҳ Азза ва Жаллани ғазаблантиришда энг юқори даражаларга эришмоқчи бўлади. Бироқ, улар энг юқори ва олий бўлган зот буюк Аллоҳ эканини, У бандаларидан устун ғолиб бўлиб, ҳикмат соҳиби ва ҳар ишдан хабардор эканини мутлақо унутишган.

Роя газетасининг 2021 йил 17 ноябр чоршанба кунги 365-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here