Мусулмонлар бечора асирлар устидан жавобгар бўлиб, уларга ёрдам беришлари вожиб

46
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар бечора асирлар устидан жавобгар бўлиб, уларга ёрдам беришлари вожиб

Чоршанба куни «Маҳбуслар Масаласи ва уларни Озод этувчилар Ташкилоти» чиқарган ҳисоботда очлик эълон қилган маҳбусларнинг соғлиги кундан-кунга ёмонлашиб, жуда хавотирли ва хавфли тус олаётганини маълум қилди.

Ушбу хабарга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Босқинчи яҳудийлар қўлидаги асирларни қутқаришга бутун Ислом Уммати, хусусан, қодир мусулмонлар жавобгардир. Уларни қутқариш Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг буйруғидир. Яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаб, маҳбус биродарларимизни қутқариш ва муборак заминни озод этиш Уммат сафидаги барча ҳарбий кучлар зиммасига тушган вожиб вазифадир. Чунки Уммат бунга қодир. Маҳбусларни – гўё улар ёрдамчисиз етимлардек – қорнилари очликдан қуриллаётган бир аҳволда ёлғиз ўзлари курашишларига ташлаб қўйиш асло жоиз эмас. Балки икки миллиардлик Умматимизга лойиқ иш Аллоҳ ва Росулининг амрига итоат қилган ҳолда зудлик билан уларни қутқаришга ҳаракат қилишдир.

Шубҳасиз, маҳбуслар муаммоси ва босиб олинган замин муаммоси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ масала. Маҳбуслар босқинчи яҳудийларга қарши курашиб, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканлари ва муборак Фаластин муаммосига ойдинлик киритдилар. Бас, шу йўлда ҳибсда сақланаётган бу каби эр кишиларнинг асирликда қолишлари асло мумкин эмас. Билъакс, мусулмонлар уларни озод этиш сари барча саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоқлари даркор. Чунки уларнинг масаласи жуда долзарб бўлиб, фавқулодда ҳаракатни талаб қилади. Уларга ёрдам бермай қолавериш гуноҳи азим бўлиб, Аллоҳу ва Росулига осийлик ҳамда Уммат ва муҳбусларга нисбатан хиёнатдир. Зотан, улар бутун умрларини яҳудийлар қамоқларида ўтказмоқдалар.

Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here