Эй кофир Ғарб ва гумашталари, Тунис ва унинг аҳлидан қўлингни торт!

32
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй кофир Ғарб ва гумашталари, Тунис ва унинг аҳлидан қўлингни торт!

Тунис президенти Қайс Саид молия вазираси Сиҳом Буғдиридан ўтган йилларда олинган кредит ва грантларни «тўлиқ интервизациядан ўтказиш»ни талаб қилиб, «бу пуллар қаёққа кетди?!», деб сўради. Буни Қартож саройида ўтказилган Вазирлар маҳкамаси йиғини бошланишида айтди. Унда ҳукумат бош вазираси Нажло Будин ҳам иштирок этди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Президент Қайс Саид бу қарз пулларининг қаерга кетганини сўраяпти-ю, ажнабий компаниялар ҳар куни ташиб кетаётган юрт бойликлари ҳақида сўрамаяпти! Франция компанияси ташиб кетаётган туз ҳақида, Британия эгалик қилиб, бизга қиммат нархда сотаётган Тунис гази ҳақида сўрамабди? Унинг бу саволи кўпчиликни ажаблантираётган бўлса, яна кўпчиликда умид пайдо қилмоқда. Бироқ бу алдамчи умиддир. Чунки Қайс Саид берган савол сохта бўлиб, ундан президентнинг Тунисдаги муҳим нарсалардан, айниқса, юртни ҳолдан тойдирган ажнабий қарзлардир хабардор эмаслиги кўриниб турибди.

Қайс Саид бу саволларни икки йиллик президентлигидан ва уч ойлик яккаҳокимлигидан сўнг беряпти. Шу пайтгача энг хатарли масалалар очилмади. Нима учун?! Агар у юртимиз мустақил ва қарорларим мустақил, деган гапларини жиддий гапирган бўлганида эди, Ғарбнинг юртга узатган қўлларини қирқиб ташлаган ёки ҳеч бўлмаганда бу қўлларнинг юртга дахл қилишини олдини олган бўлур эди. Бироқ, бундай қилгани йўқ. Ҳатто бундай қилишга яқинлашмаяпти ҳам, бунга ишора ҳам қилмаяпти! Президент юрт ҳукмдори бўла туриб бундай қилолмаётган бўлса, бу мусибатдир. Агар президент буни билмаётган бўлса, бу ундан ҳам ёмон мусибатдир»!

Шу нуқтаи назардан, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти сиёсий бўлимининг раиси устоз Абдуррауф Омирий Таҳрир журнали муқаддимасида бундай деди:

«Бугунги кунда Тунис аҳли Ғарбнинг ақл-фаросатдан узоқ, соғлом инсоний табиатга зид бирорта мафкуравий иллатига муҳтож эмас. Шунингдек, тунисликлар уларнинг келажаги ва тақдирлари билан ўйнашувчи кимсаларга ҳам муҳтож эмаслар. Чунки бу кимсалар яна бир бор уларнинг устида тажриба ўтказиб, уларнинг Ғарб ва унинг ҳазоратига кўзлари қамашиб-қамашмаслигини, унга маст бўлиб-бўлмаслигини синаб кўришмоқда. Аммо барча далиллар Ғарбнинг бу уринишлари беҳуда кетаётгани, заволга юз тутаётганини кўрсатмоқда».

Устоз Абдуррауф қуйидагиларни таъкидлади:

«Тунис аҳли ўзининг душманлари куфр тузуми эканини англаб етадиган бўлиб қолди. Зеро, бу тузумлар уларга тузоқ қўйиб, Исломни хунук қилиб кўрсатмоқда ҳамда уни инсон ишларини тартибга солиб, ғамхўрлик қилишдан ожиз қилиб кўрсатишга уринишяпти. Бу кофир тузумларининг татбиқ қилинишига айрим калтафаҳм, заиф маҳаллий сиёсатчилар ёрдам беришяпти… Оқибатда кофирлар ўз манфаатларини амалга ошириш учун мана шу сиёсатчиларни ишлатиш орқали Ислом фикрларига ҳужум қилишга ва Умматни ўз йўлидан буриб адаштиришга журъат қиладиган бўлиб қолди».

Устоз Абдуррауф Омирий яна бундай деди:

Тунис аҳлидан қўлларингни торт. Чунки улар душмандан импорт қилинган бадбахт фикрлардан беҳожатдирлар. Энди Тунис аҳли бугунги кунда кураш бутун Ислом Уммати билан кофир халқлари ва миллатлари ўртасидаги кетаётганини англай бошлайди. Улар учун Роббилари шариатига аниқ ишончларининг ўзи етарли, бошқа нарса керак эмас. Чунки улар ҳамма яхшилик Аллоҳнинг шариатида эканини, Ислом ҳаётни ва ундаги барча соҳаларни ислоҳ этиш учун келганини, Аллоҳ Азза ва Жалла икки дунё саодатини Ислом ва шариатига амал қилишга боғлаб қўйганини биладилар».

Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here