Тунисга нисбатан хорижий аралашув

31
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунисга нисбатан хорижий аралашув

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:

«Агар Ғарбни улуғлайдиган ҳамда унинг мамлакат устидан ҳукмронлигини тан олган сиёсий синф (ҳукумат ва мухолафат)нинг заифлиги бўлмаганида эди, маккор Ғарб Туниснинг ички ишларига аралашолмаган бўларди. Ҳукмдорларнинг «25-июл тадбир-чоралари»дан олдин ва кейинги ишлари ҳокимиятни сақлаб қолиш ёки қўлга киритиш мақсадида Ғарб доираларига улардан ёрдам сўраб йўлланган бир номадир. Аммо президент Қайс Саиднинг хорижий аралашувга қарши чиққанлигига келсак, у баъзи манфаатларига тўғри келмаганлиги учун қарши чиққан, холос».

Матбуот баёнотида яна қўшимча қилинди:

Ҳа, Ғарбнинг бу аралашуви шуни кўрсатмоқдаки, у Тунисга Ғарб нуфузига итоат қиладиган, ўзига чизиб берган доирадан ташқарига чиқмайдиган, ўзининг ҳимояси остидаги давлат, деб қарайди. Бундан яна шу нарса ҳам аён бўлмоқдаки, ҳукмдорлару мухолафат дохил сиёсий синф ўртасидаги кураш аслида, йирик давлатларнинг маҳаллий воситалар орқали олиб бораётган курашидир. Шунинг учун хоҳ французлар ҳимояси остидаги малайлар бўлсин, хоҳ инглизлар ёки америкаликларга тобе раҳбарлар бўлсин, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ўз курашимизни асло бундай сиёсий синфга қаратмаймиз. Чунки бизнинг асл маъракамиз мустамлаканинг ўзига қаратилган. Биз устимиздан зўрлаб тиқиштирилган бу тузумларга қарши кенг қамровли ўзгартириш ясаш ҳамда Ислом асосида рошид бошқарувни барпо этиш орқали мустамлакачиликни илдизи билан йўқ қилиш учун фаолият қиламиз. Бу ўзгартириш Тунис конституциядан тортиб сиёсатларгача, малай расмийлардан тортиб то режимни қўриқлаётган хавфсизлик хизматигача, ҳаммасини ўз ичига олади.

Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here