Ямандаги уруш сабабли 10 минг бола ҳалок бўлди ёки ногирон бўлиб қолди Яман болалари қачонгача статистикалардаги шунчаки бир рақам бўлиб қолаверади!?

36
0

Матбуот баёноти

Ямандаги уруш сабабли 10 минг бола ҳалок бўлди ёки ногирон бўлиб қолди

Яман болалари қачонгача статистикалардаги шунчаки бир рақам бўлиб қолаверади!?

ЮНИСЕФ ўз ҳисоботида Яманда 2015 йил март ойида уруш эълон қилинганидан бери 10 минг нафар боланинг ўлдирилгани ёки мажруҳ қилинганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, қотиллик ва мажруҳ қилиш операциялари кўпинча қайд этилмаган. ЮНИСЕФ 11 миллиондан ортиқ бола гуманитар ёрдамга муҳтожлигини, 400 минг бола оғир тўйиб овқатланмаслигини, 2 миллиондан ортиқ бола таълимдан воз кечганини маълум қилди.

Яман урушидаги ўлимлар сони ва статистик маълумотлар бу кетишда тугамайди. У ердаги уруш дунёнинг турли бурчакларида мусулмонлар бошдан кечираётган уруш ва фожиаларга ўхшайди. Инсоний фожиаларга тўла бундай статистик маълумотларга қарамай, бутун дунё бу гуманитар фалокатни тугатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти. Олти йилдан бери давом этаётган ушбу урушнинг бадалини болалар тўламоқда. Ҳаво ҳужумлари, миналар, мактаб ва аҳоли пунктларининг нишонга олиниши туфайли юзлаб болалар абадий ногирон бўлиб қолди.

Яманда инсоний фожиа ва фалокатлар олти йилдан бери давом этмоқда. Шу пайтга қадар, мусулмонлар ҳукмдорлари, уларнинг қўшинлари ёки бирор давлат ёки халқаро ташкилот Ямандаги бутун авлодга таҳдид солаётган бу урушни тугатиш учун ҳеч қандай сиёсий ирода кўрсатмади. Кўплаб мамлакат ва ташкилотлар бутунжаҳон болалар кунини нишонлашга, ўзларининг бу соҳадаги ютуқларини тақдим этишга ҳозирланаётган бир пайтда, Яманда болалар ҳақ-ҳуқуқи топталиб, уларга нисбатан халқаро, инсоний, ахлоқий меъёрларга ҳамда маҳаллий қонунларга ҳам зид бўлган энг даҳшатли жиноятлар содир этилмоқда. Бутун дунёнинг бундан ҳам ортиқ мунофиқлиги бўладими, бу ҳайъат ва ташкилотларнинг бундан ҳам ортиқ иккиюзламачилиги бўладими?!

Ямандаги болаларнинг бахтсизлиги ва бутунжаҳон болалар куни ўртасидаги бундай парадокс бугунги давлат ва ташкилотларнинг нақадар хоинлиги, малайлиги, аҳмоқлиги, эътиборсизлиги ва бефарқлигини кўрсатмоқда. Аммо биз капиталистик тузум ўзининг бошчилари, ҳукуматлари ва ташкилотлари билан бу тўқнашувда асосий ўйинчи эканини яхши биламиз. Улар коалиция давлатлари, Эроннинг Ҳусий жангарилари, Абдуроббиҳ Мансур ҳукумати ва бадбахт ўтиш даври ҳукуматидан иборат ўзларининг қўғирчоқларини Яман болаларининг қонини тўкиш учун сафарбар қилишмоқда… Яман болаларининг бугунги аянчли қисмати халқаро тизим томонидан Яман халқига қилинган жирканч ваҳшийликнинг ёрқин намунасидир.

Шубҳасиз, Аллоҳнинг шариатини ер юзида ҳоким қилиб, У зотнинг изни ила яқинлашиб келаётган рошид Халифалик давлати соясида Ислом бошқаруви барпо этилмас экан, бундай қора кунларнинг қора саҳифалари ҳаргиз оқармайди. Бу капиталистик тузумнинг ваҳшийлигига фақат Исломнинг одил тузуми барҳам бера олади, Яман болалари бошдан кечираётган бу мусибатни фақат Исломий ҳаёт бартараф этади. Чунки исломий тузум ва исломий ҳаётгина очларни тўйдириб, қўрқувни йўқотади ҳамда барча бахтсизликларни қувончга айлантиради.

﴿الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ﴾

«У зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди»     [Қурайш 4]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here