Эй Шом Аҳли! Арзимас дунё эвазига сотилган разил етакчилардан воз кечмоқ вақти келди

32
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом Аҳли! Арзимас дунё эвазига сотилган разил етакчилардан воз кечмоқ вақти келди

Қадрли Шом аҳли!

Сиз таналари ҳар ёнга сочилган Ариҳа шаҳидларининг қайта ҳаракатга келишини кутяпсизми?! Покиза қонига беланган болаларининг, ўз жигар пораларининг жасадлари билан сўзларла ифодалаб бўлмайдиган ҳолатда видолашган ота-оналар тирилиб ҳаракатга келади, деб кутяпсизми?! Хўжайинлари буйруқларига тиз чўкиб, кўр-кўрона итоат қилишга одатланган хоин етакчиларнинг мардликлари тутиб ҳаракатга келишади, деб ўйлаяпсизми, ахир, улар нопок сиёсий молларни, золимона солиқ ва йиғимларни ейишни яхши кўрадиган ҳаромхўр бўлиб қолишган-ку?! Улар ўткинчи дунё лаззатларига ғарқ бўлиб, қасрлар, фермалар, сайргоҳлар ва ресторанлар қуришга берилиб, охиратларини унутишди-ку?! Эртага Азиз ва Жаббор Аллоҳнинг ҳузурида туришларини, ўзларининг қўрқоқлиги, номардлиги ва хоинлигига жавоб беришни эсдан чиқаришган-ку?!

Уларни ёрдамга чақириб қилинган шунча нола ва фарёдлардан уларнинг ўлик туйғулари қўзғалмади… Шунча аянчли манзаралар уларнинг кўз-ўнгида бўлганига қарамай, булардан эркаклик ғурури озгина бўлса ҳам қўзғаб қўймади! Кошки қилмишлари шулар билан тугаса эди. Ахир, улар мустақил гуруҳларга қарши жанг қилиш учун бронетехника ҳамда оғир қуроллар юкланган машиналарни сафарбар қилиб, Жабали-Туркман ва бошқа ерларни мудофаа қилаётган бу гуруҳларни чиқариб ташлашмадими, сўнг тил бириктирувчи конференциялар қарори билан у ерларни қонхўр режимга топширишмадими?!

Эй муборак Шом қўзғолончилари!

Сиз учун калимангизни айтиб, оёққа туриш ҳамда бу арзимас дунё эвазига сотилган хор ва разил етакчилардан воз кечиш вақти ҳали ҳам келмадими?!

Шуни билингки, Уммат сизни кутмоқда. У қўзғолонингиз йўлини тўғрилаб олиб, тортиб олинган қарорингизни қайтариб олишингизга ва етакчилигингизни холис онгли сиёсий етакчи бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирга беришингизга мунтазир. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир сизнинг ақидангиздан балқиб чиққан лойиҳага эга бўлиб, бу лойиҳа – Аллоҳнинг изни ила – сизни куч-қудрат, нусрат ва ғолибликка етаклайди.

Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here