Душанбеда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

50
0

Душанбеда Европа Иттифоқи Марказий Осиё шаклидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

  Хабар: Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди.

  Душанбедаги Коҳи Сомон қароргоҳида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари вазирларининг 17-учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Манбаларга кўра, Афғонистондаги толиблар ҳокимият тепасига келганидан кейинги вазият йиғилишнинг асосий мавзусига айланган. Йиғилиш якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинади.

 Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррел бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясининг Тожикистонга ташрифи 24 ноябргача давом этади.

 Маълумот ўрнида, бир ой олдин ЕИ комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен блок “Афғонистон учун глобал бирдамлик ташаббуси” доирасида бир миллиард евро (1,2 миллиард доллар) ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди ва аъзо давлатларни уни ўз ҳиссаси билан тўлдиришга чақирди.

 Изоҳ: Ҳар бир мустамлакачи давлат ёки иттифоқлар Афғонистондаги вазиятдан фойдаланиб минтақа давлатларида ўз нуфузларини мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилишмоқда.

 Россия “афғон таҳдиди”дан фойдаланган ҳолда минтақа давлатлари устидан ҳарбий таъсирини кенгайтиришга интилаётган бўлса, АҚШ гарчи афғон заминидан бир эшикдан чиқиб кетган бўлсада, орқа эшикдан қайтиб кириш режасидан воз кечгани йўқ. АҚШ Афғонистондан чиқиб кетар экан триллион доллардан ортиқ маблағидан осонликча воз кечиб минтақани ташлаб чиқиб кетмаслиги аниқ. Шу сабабли ҳам минтақа давлатлари билан ҳарбий база бўйича олиб бораётган музокараларини давом эттиради. Бу орқали эса минтақада ўз ҳарбий иштирокни сақлаб қолишга интилади.

 Европа иттифоқига аъзо мустамлакачи давлатлар ҳам Афғонистондаги босқинчилик урушида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди. Улар ҳам бу урушга миллиардлаб доллар сарфлашди ва табиийки, Марказий Осиё республикаларини осонликча бошқа мустамлаачи давлат таъсири остида қолдириб кетишни истамайди. Аммо, ЕИнинг ҳозирча минтақа давлатларига нисбатан сиёсий ёки ҳарбий таъсири сезиларли даржада эмас. Шу сабабли ҳам ЕИ асосий эътиборини турли хил иқтисодий лойиҳалар ва таълим дастурларига қаратмоқда.  

 5-ноябр куни Бишкекда “Евроиттифоқ-Марказий Осиё” биринчи иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Форумга Қозоғистон, Ўзбекистон бош вазирлари, Тожикистон ва Туркманистон бош вазир ўринбосарлари ташриф буюрди. Европа Иттифоқи номидан ташкилот вице-президенти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари ва бизнес вакиллари иштирок этади.

 2021 йилнинг 15 ноябр куни эса Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Брюссел шаҳрида Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирган эди…

 Демак, Марказий Осиё минтақаси устида мустамлакачилик кураши тобора кучайиб боради. Афсуски, устимиздаги малай ва қарам ҳокимлар арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшани ортидан эргашиб кетаверишади. Улар учун уммат манфаати ва келажагини ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

 Биз мусулмонлар фарзандларимиз ҳам шу мустамлакачиларга қарам бўлиб, ўз бойликларига эга чиқолмай, бир бурда нон топиш илинжида сарсон-саргардон бўлиб юришларини истамасак бу каби мустамлакачилар ва уларнинг ювиндихўр малайлари бўлган маҳаллий ҳокимларни устимиздан қўпориб ташлайдиган Халифалик давлатини барпо қилиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилишимиз шарт. Халифалик давлатигина нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни мустамлакачи капитлистик тузум зулмидан халос этади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here