Қирғизистон ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

173
0

Қирғизистон ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

 Хабар: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилишича, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсат кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 Афғонистондаги бугунги вазият, унинг халқаро хавфсизликка таъсири, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, шунингдек, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 Шунингдек, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Таалатбек Масадиков билан музокаралар ўтказди.

 Музокаралар давомида икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигига оид айрим масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

 Изоҳ: Афғонистонда тезроқ тинчлик ўрнатилса Марказий Осиё республикаларида Афғонистон ва Покистон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти пайдо бўлади. Шу сабабли ҳам минтақа давлатлари –Тожикистондан ташқари – Афғонистон билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш, ҳокимият тепасига келган Толибон ҳаракати билан яхши муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамлари ва юқори мартабали вакилларини жўнатишмоқда.

 Афғонистонда тинчлик ўрнатилса минтақа давлатлари учун манфаатли бўлган “Мозори Шариф-Қобул-Пешавор” янги темир йўлини қуриш имкони пайдо бўлади. Бироқ, бу лойиҳа АҚШга тегишли бўлиб, Американи Афғонистонга бостириб киришдан кўзлаган мақсадларидан бири – Марказий Осиё республикаларидаги хом-ашёни Россияни четлаб ўтиб, Афғонистон орқали темир йўл ва нефт қувурларини Мозори-Шариф – Қобул – Пешовор йўналиши бўйича океанга олиб чиқишдан иборат бўлган. Агар бу лойиҳа амалга ошса Россиянинг Марказий Осиё республикаларига бўлган таъсирини жиддий заифлаштиради. Бу эса Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам у “афғон таҳдидини” имкон қадар бўрттириб кўрсатиш орқали минтақа давлатларини Афғонистон билан масофада ушлаб туришга интилмоқда.

 Минтақа давлатлари мустақил равишда толиблар ҳукуматини расман тан олиб, дипломатик алоқаларни ўрната олишмайди. Бунинг учун Россия томонидан рухсат берилиши шарт. Шунинг учун ҳам улар Россия Толибонга нисбатан қандай позиция ушлашини кутган ҳолда ҳозирча фақат ёрдам ва вакилларини юбориш билан чекланишмоқда.  

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here