Куч-қудрат аҳли ҳукмдорлардан халос бўлмоғи лозим, чунки улар бизга қарши жосуслик қилиши ва Афғонистонга ҳужум уюштириши учун ҳаво ҳудудларимизни АҚШга очиб беришмоқда

48
0

Матбуот баёноти

Куч-қудрат аҳли ҳукмдорлардан халос бўлмоғи лозим, чунки улар бизга қарши жосуслик қилиши ва Афғонистонга ҳужум уюштириши учун ҳаво ҳудудларимизни АҚШга очиб беришмоқда

Американинг CNN телеканали хабарига кўра, Байден маъмурияти конгрессда ўтказган махфий брифингда Афғонистондаги ҳарбий ва разведка операциялари учун Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиши ва бу борада Исломобод билан келишувга эришишга яқин қолгани тўғрисида конгрессни хабардор қилган. Покистон ташқи ишлар вазирлигининг айни хабарни «инкор этиши» аслида уни тасдиқлайди. Чунки Қўшма Штатлар иккита дрон орқали яқинда содир этган ҳужумда ўндан ортиқ тинч аҳоли шаҳид бўлди. Бу амалиёт Покистон ҳаво ҳудудига қарашли ҳаво коридори орқали амалга оширилди. Зеро, АҚШ учувчилари бизнинг ҳаво ҳудудимизни «Булвар», деб аташади. АҚШнинг Афғонистондаги мағлубияти ортидан Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти Американинг дронлари ва ҳарбий самолётлари учун Покистон ҳаво ҳудудини очиб беришга қандай журъат қилишмоқда? Ахир бу нарса Афғонистондаги биродарларимизнинг бомбардимон қилинишига, Қўшма Штатларнинг Толибон ҳукуматига ҳарбий жиҳатдан босим ўтказишига ҳамда Балужистондаги ядровий объектларимиз устида жосуслик қилишига имкон беради-ку! Ҳеч шубҳа йўқки, ҳаво ҳудудларимизни АҚШга очиб берган Покистон ҳукмдорлари олд эшикдан чиқиб кетган Байденга орқа эшикдан қайтиб киришига имкон беришмоқда. Қолаверса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳамда Пайғамбар ﷺнинг буйруқларига қарши чиқаётган бу хоин ҳукмдорлар Ҳиндистон билан бўлган муносабатларини тиклаб бериши учун Байденга ёлворишиб, АҚШнинг Модини кучайтириш ва Ҳиндистонни регионал гегемонга айлантириш орқали минтақадаги ўз мақсадларини амалга оширишига имконият яратиб беришмоқда.

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Биздаги беқарор вазият ҳарбий заифлигимиз сабабли эмас. Чунки биз илгари Россияни ушбу мусулмон юртдан қувиб солган бўлсак, бугун Американи чиқиб кетишга мажбур қилдик. Заифлигимиз шунингдек, иқтисодий заифлик сабабли ҳам эмас. Чунки исломий юртлар, жумладан, Афғонистон иқтисодий ресурсларга бой минтақа. Зотан, Афғонистонни америкаликлар «Литий Саудияси», деб аташади. Шубҳасиз, заифлигимизнинг сабаби америкапараст сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдир. Чунки улар Американинг мағлубиятини ғалабага айлантиришга уриниб, мусулмонларнинг муқаддас нарсаларига панжа орасидан қараб келишмоқда, босиб олинган Ислом юртларининг озод бўлишига тўсқинлик қилиб, Ғарб томонидан Исломнинг ҳокимиятга қайтишига йўл қўймаслик учун ишлаб чиқилган глобал тизимга садоқат кўрсатишмоқда.

Эй Покистон Қуролли кучлари сафидаги мусулмон зобитлар!

Ҳозирги бундай глобал тизим остида ҳукмдорларимизнинг Ислом ва мусулмонларга бўлган хиёнатлари кундан-кунга ортмоқда. Улар Ғарб манфаатларига хизмат қилиш учун Халқаро Валюта Фонди шартларини ва БМТ қарорларини баҳона қилиб келтиришмоқда. Бас, сиз бундай тизимни илдизи билан суғуриб ташланг. Акс ҳолда, бу хоин ҳукмдорлар иқтисодий манфаатларни таъминлаш, деган ёлғон даъволар билан стратегик манфаатларимизни қурбон қилишда давом этадилар. Ҳозир Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сизга олтин фурсат берган. Сиз бу фурсатдан фойдаланиб, Халифаликни барпо этиш ва ушбу битта давлат остида Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиёни бирлаштириш орқали глобал тизимни йўқ қилиш имкониятига эгасиз. Ҳозир Қўшма Штатлар касал аҳволда… сизнинг қаршингизда тура оладиган вазиятда эмас. Шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш билан анави америкапараст ҳукмдорларни ағдаринг. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни кучли қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан»                                                                                                         [Оли Имрон 26]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here