JHEAINS Ҳизб ут-Таҳрир аъзосининг рафиқаси ва оиласини ҳибс олиш билан бошқа диний оқимлардан ҳам кўра кўпроқ экстремистлик қилмоқда

63
0

Матбуот баёноти

JHEAINS Ҳизб ут-Таҳрир аъзосининг рафиқаси ва оиласини ҳибс олиш билан бошқа диний оқимлардан ҳам кўра кўпроқ экстремистлик қилмоқда

Негри-Сембилан штати диний идораси раҳбарияти (JHEAINS) ўтган сешанба куни кеч соат 11:00да Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия аъзоларидан бири Жамолиддин Мидирсаиднинг аёли ва оила аъзоларини ҳибсга олди. Ҳибсга олишдан аввал диний идора ходимлари Малайзия Қироллик полицияси билан ҳамкорликда уйда тинтув ўтказиб, бир неча китобларни мусодара қилди. Улар келган пайтда Ҳизб аъзоси уйда йўқ эди, унинг аёли телефон қилиб, айни ҳодиса тўғрисида хабар қилган. Ўша телефон орқали диний идора ходими у билан гаплашиб, зудлик билан уйга келишини талаб қилган. Бундан ташқари, 45 ёшли аёлини, 22 ёшли қизини, икки нафар хизматчисини (улардан бири акасининг ўғли), ҳаммасини ҳибсга олиб, Парои шаҳридаги исломий даъват марказига тергов учун олиб кетишган.

Диний идора ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси 45 ёшли Жамолиддин билан яна бир бор телефон орқали боғланиб, Исломий даъват марказига келишини талаб қилишди. Жамолиддин марказга етиб борганида тунги соат 2:30 эди. Диний идора уни ҳам ҳибсга олди… Уларнинг барчасига «Негри-Сембиланнинг 1992 йилги жиноят кодекси»нинг 50-моддасида назарда тутилган «Ислом динини ҳақорат қилиш ёки менсимаслик ва ҳоказо» айбловларни қўйишди… Унга кўра, айбланувчига 5000 ринггит жарима ёки 3 йил қамоқ жазоси ёки жарима билан қамоқ жазоси берилади. Ҳибсга олинганлар эрталабгача сўроқ қилиниб, ухлашларига рухсат берилмади. Энг ёмони, Жамолиддиннинг аёли билан қизига хуфтон намозини ўқишларига ҳам рухсат беришмади. Соат тўрт яримда икки хизматчисини қўйиб юборишди. Аммо Жамолиддин ҳамда унинг аёли ва қизини эртасига кечқурун (27-октябр) 17:30да ҳар бирига 2500 ринггит миқдорида жарима солиб, кейин қўйиб юборишди. Қарор Негри-Сембилан олий суди томонидан чиқарилган.

Эй диний идора ходимлари:

Сиз бошқа бир шахснинг уйига рухсатсиз кириш ва нарсаларини мусодара қилиш билан Ислом шариати қонунларини очиқдан-очиқ буздингиз. Хонадон аҳлини безовта қилиб, қўрқитдингиз. Зеро, сиз жирканч туҳмат асосида ҳаракат қилдингиз. Хонадон ва унинг аҳли ҳурмати юзасидан ҳатто Қурайш кофирлари ҳам Пайғамбар ﷺнинг хонадонига бостириб кирмаганини наҳотки билмасангиз. Ҳатто Қурайшда ҳам иззат ва ор-номус деган нарсалар бор эди. Улар хонадон ташқарисида тонгга қадар кутишган. Чунки уларнинг қадр-қиммати уйга бостириб киришга рухсат бермаган. Лекин сизда бундай қадр-қиммат ва ҳаё ҳам йўқ. Чунки сиз бошқаларнинг уйига бостириб кириб, мол-мулкини тортиб олдингиз, аёл ва болаларни даҳшатга солдингиз!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия аъзолари диний идора томонидан биродаримиз Жамолиддин ва унинг оиласининг ҳибсга олинишини, хонадони тинтув қилиниб, мулки мусодара этилишини қаттиқ қоралаймиз. Ҳеч шубҳа йўқки, сиз айни мана шу ҳибсга олиш иши ва мулкларни мусодара қилиш билан нафақат Ислом шариатини, балки ўзларингиз ўйлаб топган қонунларингизни ҳам буздингиз. Ҳизб аъзоларини 50-модда асосида айблаш шу даражада тубанликки, бу ёлғондан ҳатто тоғлар ҳам ёрилиб кетади!

Негри-Сембилан муфтиси ҳибсга олиш билан ҳам кифояланмай, «stringfixer.com/ar/Harian_Metro» веб-сайтида ушбу амалиёт ҳақида «Ҳизб ут-Таҳрир таълимотлари экстремистик таълимот бўлиб, аҳли сунна вал жамоага зид, бу эса бўлинишга олиб келади ҳамда миллий хавфсизликка таъсир қилади», деди. Биз учун бу кутилмаган ҳол эмас, чунки бу айблов бошқа штатлардаги диний идора раҳбарияти қўйган айблов ва эртаклардан фарқ қилмайди. Биз ўз вақтида уларнинг айбловига раддия билдирганмиз, аммо бирортаси ҳам раддиямизга жавоб қилишга қодир бўлмаган. Улар Аллоҳнинг изни билан то қиёмат кунига қадар бунга асло жавоб беришолмайди. Чунки бу қилмишлари Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан туҳмат ва ёлғондан бошқа нарса эмас.

Шуни таъкидламоқчимизки, Негри-Сембилан штати диний идораси раҳбариятининг хатти-ҳаракати бошқа штатлардаги диний идора раҳбариятларининг хатти-ҳаракатидан ҳам кўра экстремистикдир. Чунки бу идора Ҳизб ут-Таҳрирнинг жиноят қилмаган аъзосини ҳибсга олиш билан ҳам кифояланмай, унинг аёли, қизи ва икки хизматчисини ҳам ҳибсга олди. Бу идоранинг Ҳизб аъзоси ва оиласига Исломни ҳақорат қилиш айбловини қўйиши ҳам экстремистик муомаладир. Чунки ваъз-насиҳат қилган инсонни ҳибсга олиш ва унга худди жиноятчи каби муносабатда бўлиш диний идоранинг экстремистлигидир. Биз мамлакатдаги диний идоранинг юртдаги жуда кўп қонунбузарлик ва хатолардан кўз юмиб келаётганини гапирганимиз йўқ.

Ҳизб ут-Таҳрир фикрларини экстремистик фикрлар, дейиш Ғарб илгари сураётган эртакнинг айнан ўзидир. Ғарб Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифаликни барпо этиб, шариатни татбиқ қилишидан қўрқмоқда. Чунки дунёнинг барча бурчагидаги кўплаб мусулмонлар Ҳизб даъватини қабул қилмоқда. Зотан Ғарб ўзининг барча ёвуз фитналари ва Ислом олами устидан бўлган ҳукмронлиги барҳам топишини, Халифалик давлати барпо этилганда халифа бунинг учун ҳисоб сўрашини англаб турибди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши курашиб, бунга мусулмон юртларидаги малайларини сафарбар қилмоқда. Бу курашни Ҳизб ҳақида туҳмат, ёлғон ва уйдирмалар тарқатиш ҳамда уни экстремизм, радикализм ва терроризмда айблаш билан олиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида, Ғарб мўътадил исломчилар, ЛГБТ, ҳатто мусулмон юртларидаги барча мустабид ҳукмдорларни ҳам мақташда давом этмоқда. Чунки буларнинг барчаси Ғарб қадриятлари ва манфаатларига мосдир.

Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг ҳибсга олиниши сабаби сиёсий фатводир. Бу фатво Ҳизб ут-Таҳрирга қарши туҳмат ва ҳақоратларга тўла. Биз Малайзия диний идорасига минг марталаб такрорлаганмиз: Ҳизб ут-Таҳрирга қарши содир этаётганингиз бу қамоққа олиш, шафқатсизлик, туҳмат ва уйдирмалар Ҳизбнинг даъватини тўхтатади, деб асло ўйламанг. Билъакс, бу даъватимизнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Чунки биз даъватни инсонларни эмас, фақат Аллоҳни рози қилиш учун олиб боряпмиз. Биз бу дунёда Аллоҳнинг динини барпо этиш вазифаси билан шуғулланар эканмиз, фақатгина охиратдаги неъматларга кўз тикканмиз. Сиз эса, даъватдан қайтариб, фақат бу дунё неъматларига кўз тиккансиз!

Эй диний идора раҳбарияти!

Шундай бўлса-да, биз сизга яхшиликни тилаймиз. Шунинг учун ушбу матбуот баёнотимиз сўнггида, агар сизда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан андак бўлсада қўрқиш ва заррача холислик бўлса, мана бу сўзларни эслатиб қоламиз:

﴿إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бор ва улар учун ўт азоби бор!»                                                 [Буруж 10]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Малайзиядаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here