Қирғизистон ва Россия ўрасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик режаси тасдиқланди

68
0

Қирғизистон ва Россия ўрасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик режаси тасдиқланди

 Хабар: Қирғизистон ва Россия хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда 17-ноябр куни Россия Хавфсизлик кенгашининг расмий сайтида маълум қилинди.

 Хабарда айтилишича, икки давлат Хавфсизлик кенгаши котиблари Марат Иманкулов ва Николай Патрушев учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда ахборот ва биологик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 Учрашув якунлари бўйича икки муассаса ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси қабул қилинди ва имзоланди.

 Изоҳ: Бугун дунёда ижтимоий тармоқлар орқали ахборот алмашиш ва фикр тарқатиш оммавий урфга айланиб, матбуотнинг бошқа тармоқларини ортда қолдириб боряпти. Дунёнинг бир чеккасида содир бўлган иш бир неча сония ичида олам бўйлаб тарқалишида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўрни беқиёс бўлмоқда. Шу жумладан, мусулмонлар ҳам дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб, бу воқеаларга нисбатан исломий нуқтаи назардан келиб чиқиб, муносабат ва сиёсий фикрлар билдиришлари кучайиб боряпти. Мусулмонларнинг ижтимоий тармоқлар орқали олиб бораётган даъватлари натижасида мусулмонларда соф Ислом динига нисбатан бўлган интилишлари тобора кучайиб бормоқда.

 Айнан ижтимоий тармоқлар орқали мустамлакачи давлатлар ва уларга малай ҳукуматлар кирдикорлар фош этиб бориляпти. Табиийки, бундай кўринишлар мустабид режимлар учун исталмаган ҳолат бўлиб, улар эркин ахборот алмашишга тўсиқ қўйиш учун ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солишмоқда. Қирғизистон ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиблари қабул қилган режа ҳам айнан ахборот алмашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали исломий даъватларни олдини олишга қаратилгани шубҳасиз. Аммо қирғиз ҳукумати бу каби чекловларни жорий қилувчи қонунларни ишлаб чиқишда бош қотириб ҳам ўтирмайди, балки рус ҳукумати ишлаб чиқиб, қабул қилган қарор ва режаларни айнан кўчириб қўяқолади. Экс-президент Сооробай Жээнбеков даврида “Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги” қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилганди. Бу қонун расмий Кремл томонидан ишлаб чиқилган “Хорижий агентлар тўғрисидаги” қонун лойиҳасига тақлидан ишлаб чиқилган қонун эди.

 Жорий йилнинг 23-августида Садир Жапаров “Тўғри бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги” қонун лойиҳасини имзолади. Қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди. Хабарда, “Қонун нотўғри маълумотдан жабрланган томон ва маълумот эълон қилинган ахборот ресурслари ўртасидаги алоқани, уларнинг ҳуқуқларини ва мажбуриятларини изга солиши”, айтилди. Сентябр ойи охири келиб Қирғизистонда мобил телефонларни идентификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 Қирғиз ҳукумати ҳам Россияга тақлидан ва унинг босими остида фуқароларининг ҳар бир ҳаракати, қўяётган пости ва ёзаётган изоҳидан хабардордек кўрсатиш орқали уларнинг қалбига қўрқув солиш орқали интернет ва ижтимоий тармоқлардан узоқлаштири йўлидан бормоқда.

 Мусулмонлар, хусусан Ислом даъватини кўтариб чиқаётган даъватчилар шуни унитмаслигимиз керакки, биз жамиятни куфр зулмидан озод қилиш ва Ислом нури билан фаровон ва хотиржам ҳаётга олиб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб олган даъватчилармиз! Интернет ва ижтимоий тармоқлар  Аллоҳнинг шу йўлдаги берган неъмати эканини унутмаган ҳолда фаолиятимизни давом эттираверамиз, ин ша Аллоҳ!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here