Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси биродаримиз Одилжон Жалиловнинг Ўзбекистонга депортация қилинишини тўхтатиш талаби билан Байрутдаги Швеция элчихонасини зиёрат қилди

88
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси биродаримиз Одилжон Жалиловнинг Ўзбекистонга депортация қилинишини тўхтатиш талаби билан Байрутдаги Швеция элчихонасини зиёрат қилди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Салоҳиддин Азоза раислигидаги Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси 2021 йил 12 ноябр жума куни эрталаб Швеция қироллигининг Байрутдаги элчихонасини зиёрат қилди. Салоҳиддин Азозага Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливандаги марказий алоқалар қўмитаси аъзоси муҳандис Солиҳ Салом ҳамроҳлик қилди. Делегация элчихонанинг иккинчи даражали ходими билан учрашиб, Швециядаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Одилжон Жалиловнинг Ўзбекистонга депортация қилиниши тўғрисидаги қарорнинг нақадар хавфли эканини, чунки бу нарса Одилжон Жалиловнинг ҳаётига реал таҳдид солишини баён қилган. Шунингдек, ўзининг сиёсий мухолифларини репрессия қилиш, айниқса, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини оғир қийноқларга солиш, баъзи ҳолларда қийноқ билан ўлдириб юбориш бўйича узун тарихга эга Ўзбекистондек бир давлатга қандай қилиб Одилжонни депортация қилиш мумкин? – деган савол ўртага ташланди.

Делегация элчихонага Ўзбекистонда қийноқлар остида шаҳид бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг даҳшатли қийноқ излари акс этган суратларни тақдим этди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Швеция томонидан нашр қилинган матбуот баёнотини ҳам топширди. Зеро, баёнотда Швеция ва Европа оммавий ахборот воситаларига ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига мурожаат қилиниб, биродаримиз Одилжоннинг Ўзбекистонга депортация қилиниши унинг ҳаётига реал таҳдид солиши баён қилинган. Шу билан бирга, делегация ўзбек режими томонидан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва уларнинг оилаларига нисбатан содир этилган гуманитар қонунбузарликлар билан боғлиқ дунё газеталарида чиққан мақолаларни ҳам элчихонага тақдим этган.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, швед ҳукуматининг барча инсонпарварлик мурожаатларини эътиборсиз қолдириб, биродаримиз Одилжон Жалиловни депортация ва экстрадиция қилишда қаттиқ туриб олиши биродаримизнинг ҳаёти учун реал таҳдид ҳисобланади. Бунинг учун Швеция ҳукумати жавобгар.

 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here