ЕОИИга аъзо давлатлар орасида озиқ-овқат нархлари энг кўп Қирғизистонда ошди

172
0

ЕОИИга аъзо давлатлар орасида озиқ-овқат нархлари энг кўп Қирғизистонда ошди

  Миллий статистика қўмитаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидаги 2021- йилги иқтисодий вазиятнинг қиёсий таҳлилий маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, октябр ойида Қирғизистонда ЕОИИга аъзо давлатлар орасида истеъмол секторида энг юқори инфляция даражаси қайд этилган. Октябр ойида Қирғизистонда 2020-йилнинг декабрига нисбатан инфляция 7,9 %ни ташкил этиб, энг юқори даражага чиқди. Товарлар, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари нирхларини ҳисобга олганда 9,4 %га ошган.

 Арманистонда инфляция даражаси 4,2 %, Россияда 6,5 %, Қозоғистонда 7 %ни ташкил этган. Белоруссияда эса озиқ-овқат нархининг ошиши ҳисобига 9,3 %га етган.

 Қирғизистонда июн ойида озиқ-овқат нархлари май ойига нисбатан 19,5 %га қимматлаган. Қирғизистонда ёқилғи маҳсулотларининг нархи ҳам ошиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж товарларининг нархига таъсир қилиши аниқ. Расмий ҳисоботда умумий инфляция 7,9%ни ташкил этди дейилгани билан айрим товарлар 50%га қадар қимматлади.

 Статистика қўмитаси 2016-2019-йилларда кам таъминланган оилалар даромадларининг 60 %ни озиқ-овқатга сарфлаган бўлса, бу йил уларнинг барча даромадлари озиқ-овқатдан ошмаётганини маълум қилди. Шу билан бирга қашшоқлик даражаси 25,3 фоизга етиб, 8 фоиз аҳоли уларнинг сафига қўшилиш хавфи остида турипти. Таққослаш шуни кўрсатадики, даромадларнинг камайиши нафақат озиқ-овқатга бўлган талабни камайтиради, балки одамларнинг турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишига тўсқинлик қилади. Содда қилиб айтганда, улар мева-сабзавот ва гўшт каби витаминларга бой маҳсулотлар сотиб олишга эмас, балки нон ва шакарга эътибор қаратадилар. Бундай инқироз ишсизлар сонини ҳам оширди.

 Ҳозир Қирғизистонда ҳам капиталистик тузум татбиқ қилинаётган сабабли капиталистлар бундай қийин вазиятдан имкон қадар кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилишмоқда. Маълумки, мамлакатимиздаги барча бой капиталистлар ҳукумат билан боғлиқ. Савдо каби даромадли соҳалар мансабдор шахсларга тегишли ёки уларнинг қариндошлари ё яқин одамларига қарашли. Улар бу бизнесларини ҳукуматдаги таъсирлари билан ҳимоя қилиб келишади. Шу сабабли озиқ-овқат соҳасининг ҳар бир тармоғи капиталистлар қўлида, бошқача айтганда, монополия (эҳтикор) қилиб олинган. Улар нархларни ўзлари хоҳлаганча белгилашади ва вазият оғирлашганда кўпроқ пул топиш учун нархларни янада оширишмоқда.

 Қирғизистон “учинчи дунё” давлатларидан бири бўлгани сабабли БМТ талабларига мувофиқ аграр сиёсати олиб бориши шарт. 2019-йили қишлоқ хўжалиги мамлакат Ялпи ички маҳсулотининг 11,7%ни ташкил этган. Бу кўрсаткич йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Масалан, 2013-йилга нисбатан 2,9%г пастлаган. Аммо, қишлоқ хўжалиги оғир саноатсиз ривожланиши мумкин эмас. Буни оғир саноатда етакчи бўлган давлатларнинг қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам олдинда эканлигидан кўришимиз мумкин. Бу давлатлар қурол-яроқ ва оғир техникалар ишлаб чиқариш билан бирга қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган комбайн, трактор каби замонавий техникалар ҳам ишлаб чиқаради. Натижада бундай давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича олдинги сафга чиққан. Уларга нисбатан, “учинчи дунё” давлатлари қишлоқ хўжалаги учун зарур бўлган станок ва техникаларни ишлаб чиқара олмагани сабабли қишлоқ хўжалигида ҳам ортда қолган. Ҳатто, Қирғизистон каби ўз фуқароларини ҳам асосий озиқ-овқат билан таъминлай олмайдиган ҳолатда. Бундан ташқари, оғир саноатга асосланган давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасига йилига миллиардлаб доллар субсидиялар ажратади. Учинчи дунё давлатларига импорт моллари кириб туриши учун Жаҳон савдо ташкилоти томонидан субсидиялар ажратишга чеклов  қўйилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун божхона тўловлари камайтирилиши ва чекловлар олиб ташланиши шарт. Қирғизистон каби коррупцияга ботган ҳукуматлар бу талабларни ортиғи билан бажаришади. Масалан, ЖСТ талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ставкаси 12,2%  бўлиши керак эди, аммо Қирғизистон бу ставкани 8,1%га қадар тушириб берди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш йил сайин ўсиб бормоқда.

 Шунингдек, мустамлакачилик сиёсати сабабли бугун биз Россия таъсири остидамиз. Иқтисодий ва сиёсий қарорларимиз Россияга боғлиқ. Россия ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун турли сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ташкилотлар орқали кишанлаб олган. Ҳозир бензин ва дизел ёқилғиси нархини ошириш орқали босим ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи янада ошиши арафасида турипти. Бу зўравон мустамлакачилик туфайли ҳатто, қўшни мусулмон давлатлари билан ҳам очиқ ва эркин алоқалар ўрната олмаймиз. Озиқ-овқат танқислиги ёки нархлар кўтарилишининг асл сабабчиси бу устимизда татбиқ қилинаётган мустамлакачилик сиёсати ва уларга иттифоқдош бўлган маҳаллий амалдор ва капиталистлардир.

 Демак, дунё худди Қирғизистон каби капитализмнинг адолатсизлигидан азоб чекмоқда. Инсониятни бундай зулмдан фақат оламлар яратувчиси Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ислом тузумигина қутқаради. Чунки, фақат Аллоҳ таологина одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўғри белгилайди ва бу ҳуқуқлар Унинг шариати билан ҳимоя қилинади. Шариат инсонга капитализмдагидек “солиқ тўловчи”, “сайловчи” ёки “ишчи кучи” сифатида эмас, балки инсон сифатида қарайди. Ислом назарида ҳар бир тирик жон азиз. Давлатнинг асосий вазифаси унинг фаровон яшашини таъминлашдан иборат. Шунингдек, Ислом мулк ва бойликларни ҳар бир фуқаросига тақсимламасликни муаммо деб эътибор қилади. Муаммо давлатнинг қашшоқлигида эмас, одамларнинг қашшоқлигида. Камбағал, мискин ва мусофир хусусида келган оят ва ҳадислар талай ва хилма-хил. Уларда айнан мана шу муаммодир, уни албатта ҳал этиш шарт, дея диққатни қаратган.

 Аллоҳ таоло айтади:

 ﴿وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ * لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ﴾

“Инфоқ қилган ҳар бир яхшилигингиз сизларга зулм қилинмаган ҳолида ўзингизга тўла-тўкис қайтарилади. (Садақа-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган камбағалларга берилади”   [Бақара 272-273]

 Ҳадисларга келсак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда қуйидагича марҳамат қилдилар:

 “Ораларида оч-наҳор киши бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирган маҳалла эгаларидан Аллоҳнинг зиммаси кўтарилган бўлади”.

  Халифалик давлатини бутун тарихи мобайнида, ҳатто оғир даврларида ҳам кўчаларида тиланчилик қилган гадойлар бўлмаганини, у ўз фуқароларини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим, даволаниш ва хавфсизлик каби барча асосий эҳтиёжларини таъминлаб қўйганини гувоҳ бўламиз. Бу Умматнинг ҳақиқатда солиқчи давлат эмас, ғамхўр давлат бўлган Халифалик соясида яшаган замонларда бўлган.

 Бугун бутун дунё солиқчи эмас, ғамхўр давлатга муҳтож. Тинч, хотиржам, сокин, фаровон ва кўнгиллар тўқ бир ҳаёт берувчи давлатга муҳтож. Бу эса, Аллоҳга қасамки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати томонидан татбиқ этилувчи Ислом тузумидагина бўлади.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here