Туркий давлатлар ташкилоти 20 йиллик стратегиясини эълон қилди

163
0

Туркий давлатлар ташкилоти 20 йиллик стратегиясини эълон қилди

 12-ноябр куни Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саккизинчи саммити бўлиб ўтди. Саммитда Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озорбайжон, Венгрия ва Туркманистон президентлари қатнашди. Саммитда Турк кенгашини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш қарори қабул қилинди.

 Хабар қилинишича, саммит якунида давлат раҳбарлари “Туркий дунё нигоҳи – 2040” стратегик ҳужжатни имзолашди.

 Саммит доирасида Жапаров ва Шавкат Мирзиёев учраши,б ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд. долларга етказиш учун барча имкониятлар ва зарур шарт-шароитлар мавжуд эканлиги айтилди. Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раиси Рифат Ҳисаржиклиўғли эса Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида жами 1 триллионга яқин савдо салоҳияти мавжудлигини қайд этиб, дунёга катта кучни кўрсатиш вақти келганини айтди.

 Туркия статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг октябр ойига қадар Қирғизистон ва Туркия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 529 миллион долларни ташкил қилган. 2020-йилнинг ноябрига қадар бу кўрсаткич 449 миллион доллар бўлган.

 Бунга қадар Жапаров Қирғизистон Туркиядан “Байроқдор” олаётганини, ҳарбий техникани янгилаш ва таъмирлашга бир йилда жами 100 миллион доллар ажратилганини айтган эди.

 Туркий давлатлар ташкилоти 2009-йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб туркий тилли давлатлар ўртасида маданий ҳамкорликни таъминлаган. Асосий мақсади туркий халқларни бирлаштириш ва Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини заифлаштириш ҳисобланади. Эрдоган ушбу ташкилот орқали ички сиёсатда халқнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлса, ташқи сиёсатда АҚШнинг Марказий Осиёни тортиб олиш сиёсатига хизмат қилади.

 Маълумки, АҚШ Марказий Осиёга нисбатан сиёсатини Туркия орқали амалга оширади. Аммо, Қирғизистон бирининг таъсиридан қутулиш учун бошқаси билан муомиласини яхшилаётган бўлса-да, барча мустамлакачиларнинг мақсади бир. Улар фақат кучсиз мамлакатларни мустамлака қилишни, бойликларини талон-тарож қилиб, аҳолисини арзон ишчи кучи сифатида фойдаланишни хоҳлайдилар.

 Шу сабабли биз мусулмонлар бугунги халқаро майдондаги ҳеч бир ташкилотни тан олмаслигимиз керак. Чунки, уларнинг барчаси юқоридаги мустамлакачи давлатлар ёки улардан бирининг манфаатлари йўлида ташкил этилган. Демак, уларнинг барчаси қандай фаолият олиб бормасин ботил асосга қурилган. Биз бу ташкилотлар ўрнига нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни мустамлакачилик зулматидан Ислом нурига олиб чиқадиган давлатни тиклаш йўлида фаолият олиб боришимиз шарт! Бу давлатда биродар исломий юртлари ўртасида чегара тўсиғи деган масала қолмайди. Аксинча, барча исломий юртлар адолатли амир қўл остида ҳар қандай хавфга қарши бир жасад каби кураш олиб боришади!

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here