Одилжон Жалиловнинг депортация қилиниши унинг ҳаётига реал таҳдиддир

387
0

Одилжон Жалиловнинг депортация қилиниши унинг ҳаётига реал таҳдиддир

2021 йил 29 октябр жума куни кечқурун Ҳизб ут-Таҳрирнинг Швециядаги аъзоси Одилжон Жалилов швед полицияси томонидан ҳибсга олинди. Ҳозирда Одилжонни Ўзбекистонга депортация қилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон ўзининг узун тарихи мобайнида сиёсий мухолифларга айниқса, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат мусулмон мухолифларга қарши репрессив сиёсат юргизиб келиши билан танилган. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ўзбекистонда ўнлаб йиллар давомида қамоқ, репрессия ва қийноқларни бошдан кечириб келдилар. Уларнинг айримлари қийноқлар натижасида ҳатто шаҳид бўлишди. Одилжоннинг оиласидагилардан бирининг таъкидлашича, Ўзбекистон милицияси унинг оиласи билан боғланиб, Одилжон Жалилов тез орада Ўзбекистонга қайтади, деб айтган.

Биродаримиз Одилжон Жалиловнинг депортация қилиниб, мустабид ўзбек режимига топширилиши унинг ҳаётига реал таҳдид туғдиради ва бунинг жавобгарлиги Швеция ҳукумат зиммасига тушади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Швециядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here