Бу куннинг нимасини байрам қиляпсиз?!

93
0

Бу куннинг нимасини байрам қиляпсиз?!

Туркияда 29 октябр куни республика байрамининг 98 йиллиги нишонланмоқда! Мусулмонлар қадриятларига турли хил ҳужум ва ҳақоратлар ёғилган, куч-қудрат ва улуғлигимиз юлиб олинган ушбу хорлик куни байрам қилинмоқда. Бу куннинг нимаси байрам қилиняпти?! Қуръон ва суннатнинг бекор қилинганими ёки конституция ва қонунлар манбаини шариатдан олиб, халққа берилганими?! Ёхуд эркаклар ахлоқсизликка, аёллар ярим яланғоч кийинишга ўргатилганими?! Бу кунда фарзандларимиз ва ёшларимизнинг гиёҳвандлик ботқоғига ботирилгани байрам қилиняптими ёки қотиллик, зўрлаш, зўравонлик ва ҳатто йўл транспорт ҳодисаларининг сабабчиси бўлган спиртли ичимлик ва психотроп моддалар истеъмолига имкони берилганими?! Шунингдек, «Истанбул конвенцияси», «Оиласизлар жамияти лойиҳаси» ҳамда Европага мослашиш қонунлари келтириб чиқарган вайронагарчиликлар нишонланяптими ёки Ислом аҳкомларига мувофиқ турмуш қуришни номусга тажовуз, деб белгиланишими?! Ёки бўлмаса, ишқий муносабатлар номи билан ёшларни ҳар хил ахлоқсизликка кўниктиришми?! Айтингчи, ёшларимиз ва келажагимизни атеизм ва деизм¹ сари судрашни нишонлаяпмизми?! Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺ видолашув хутбасида

«وَإِنَّ رِبَا الجَاهِلِيَّةِ مَوْضُوعٌ»

«Жоҳилият рибоси тарк қилинган», дея буюришига қарамай, рибонинг қонунийлаштирилгани ҳамда кредит имкониятлари максимал даражада таъминлангани нишонланяптими?! Республика сизга мана шуларни олиб келди… Бу нарсалар замонавий цивилизация даражаси, деб аталмоқда!

Эй мусулмонлар!

Сизнинг бугунги кунда бахтсизлигингиз ва ожизлигингизни тарифлашга тил ожиз. Давлатингизга бир боқинг, унда тарихдаги буюк давлатни кўряпсизми?! Ташқи сиёсатини мустамлакачи кофир Америка назорати остида олиб бораётган, ўз ерларида мустақил хатти-ҳаракатга эга бўлолмаётган, балки барча ички ишларига Америка аралашаётган шундай бир давлатга розимисиз?! Юртингиз ерларига қаранг, барча исломий ерларга ҳам назар ташланг, бу ёғи Индонезиядан то Кавказу Марказий Осиёгача… Наҳотки, шунча бепоён заминнинг бутун назорати Ғарб давлатлари қўлида экани сизни безовта қилмаётган бўлса?! Бу республика бошқарувини бизга зўрлаб тиқиштирганлар ер ости ва ер усти бойликларимизни ўзлаштираётган кофир давлатлари эканини кўрмаяпсизми?! Мусулмон киши наздида бундай бошқарув Аллоҳга исён, Исломга хиёнат ва Уммати Муҳаммад ﷺга сотқинлик ҳисобланади. Бироқ, шунга қарамай, 98 йилдан бери ҳар йили 29 октябр байрам сифатида нишонланяпти, раққосалар Уммат яраси устида рақс тушяпти! Ахир, қандай қилиб, Халифалик бекор қилинишини байрам қилиш мумкин?! Қандай қилиб мусулмонлар Аллоҳнинг Китоби, суннати ва шариати бекор қилинганини нишонлаши мумкин?!

Эй мусулмонлар!

Халифалик вайроналари устида ҳийла-найранглар билан барпо этилган, дорга осилган ўн минглаб мусулмонларнинг жонсиз танаси устига тикланган республика кунини байрам қилиш сизларга ярашмайди. Биз бундай байрам сиз мусулмонларнинг истак-талабингиз эмаслигини биламиз. Бироқ сиз сукутни лозим тутганингиз сабабли буларнинг барчасига йўлиқмоқдасиз.

كُنْتُمْ خَيْرَ اُمَّةٍ اُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللهِ

«(Эй Уммат Муҳаммад) одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]

Эй мусулмонлар!

Мудом, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сизни шундай сифатга муносиб кўрган экан, бундай қатор туғёнларга томошабин бўлиб қўл қовуштириб ўтириш сизга ярашмайди! Аслингизга қайтинг ва бундай ботил бошқарув ва унинг қилмишларидан қутулинг! Сизнинг покиза табиатингиз рошид Халифалик давлатига муҳтож. Шундай экан, сизни биз билан биргаликда Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Бас, Халифаликни ҳаётда татбиқ этишга енг шимариб, аҳд-паймон қилишга ва ҳаракат бошлашга тайёрмисиз?!

إِنَّ اللَّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِم

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди» [Раъд 11]

¹ Деизм – диний ва фалсафий оқим бўлиб, у Аллоҳнинг борлигини ва оламни яратганини тан олади, бироқ, ғайритабиий ва мистик ҳодисаларнинг аксариятини, Илоҳий ваҳини ва диний догматизмни инкор этади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here