Тунис режими сиёсий ва мафкуравий курашда муваффақиятсизликка учрагач, энди Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши сиёсий полициядан фойдаланмоқда!

37
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режими сиёсий ва мафкуравий курашда муваффақиятсизликка учрагач, энди Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши сиёсий полициядан фойдаланмоқда!

Тунис Инқилоб ҳукумати Тунис суверенитетини бузиш ва унинг сиёсий қарорини тортиб олиш каби хорижий давлатлар элчилари амалга ошираётган жиноятларни тўхтатиб қола олмаса-да, аммо сиёсий фаолларни қамоққа олишга журъати етяпти!

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятидаги беш нафар Ҳизб аъзолари матбуот баёноти сабабли ёки фаолиятлари ортидан режим томонидан қамоққа олинди. Бунга нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Инқилоб ҳукумати фикрий ва сиёсий жиҳатдан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши тура олмай, унинг овозини ҳам ўчириш қўлидан келмади. Ҳизб аъзоларини баёнот нашр қилиниши ортидан ёки сиёсий фаолиятлари сабабли қамоққа олиниши давлатнинг шармандалигидир. Бу нарса давлат раҳбарларининг нақадар заифлигини, конституция ва қонунга риоя қилиш ҳақидаги даъволари сохта эканини кўрсатади. Афтидан, Ҳизбнинг даъвати мустамлакачилар ва уларнинг маҳаллий қўғирчоқларини ташвишлантираётган, Ислом асосида рошид Халифаликни барпо этиш сари ҳаракатлари эса, ғарблик элчиларнинг ҳаловатини бузаётган кўринади. Шунинг учун Ҳизбнинг овозини ўчириш мақсадида гумашталарини Ҳизб аъзоларини қамоққа олишга юборди. Ҳизбнинг матбуот баёноти ҳокимият устида бир-бирлари билан курашаётган расмий элитанинг Ғарб ҳукмронлигига итоат қилаётганини очиб ташлагач, Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятига тўсиқ қўймоқчи бўлишди… Шунингдек, Ҳизб Тунис бошдан кечираётган сиёсий бошбошдоқликка сабаб бўлаётган демократик коррупциячи режимни ағдаришга чақириб, Ислом билан ҳукм юритиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрирга ҳамда унинг Исломни ҳокимиятга олиб келиш даъватига қарши Бурқиба, Ибн Али, Сабсий каби аввалги режимлар ҳам кураш олиб бориб, ҳаммалари тугаб битишди. Аммо Ҳизб даъвати ва йигитлари ҳамон мавжуд. Бугун Қайс Саид ҳам ўша эски йўлдан юришга ҳаракат қиляпти. Аллоҳнинг изни ила, уни ҳам аввалгиларнинг тақдири кутмоқда.

Роя газетасининг 2021 йил 6 октябр чоршанба кунги 359-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here