Октябр ойида Қирғизистонга 419 минг вакцина келади

151
0

Октябр ойида Қирғизистонга 419 минг вакцина келади

 Октябр ойида Қирғизистонга Pfizer (259 000 доза,) Sinopharm (110 000 доза) ва AstraZeneca (50 000 доза) вакциналар олибкелиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика иммунпрофлактика маркази директори Гулбара Ишенаписова 4-октябр кунги брифингда маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, 1-октябр куни ЮНИСЕФ кўмагида вакциналарни сақлаш учун тўртта махсус музлатгич келди. 4-октябр ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга қарши эмланганларнинг умумий сони 1 млн. 471 минг 696 кишини ташкил этган. Бундан 836 435 киши вакцинанинг 1-дозасини, 629 минг 42 киши иккита дозасини олган. 

 Бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири Қирғизистонда коронавирус эпидемиясининг тўртинчи тўлқини ноябр-декабр ойларига тўғри келиши мумкинлигини маълум қилган эди. Шунингдек у 4-октябр куни коронавируснинг нигерия штаммининг хавфи юқори эканлигини айтди. Президент Садир Жапаров эса фейсбукдаги постида ғазнадан маблағ ажратилиб вакцина сотиб олингани, баъзи мамлакатларда пул тўлаб вакцина олишаётгани айтиб, вакцина олмаганларни бефарқликда айблади.

 Бунга қўшимча, Хитой Қирғизистонга ўтган ҳафтада яна 1 млн. вакцина беришни ваъда қилди. Демак, аҳолини оммавий эмлаш жараёни кутилмоқда. Маълумки, дунё бўйлаб тарқалаётган вирус мутацияга учгараган коронавируснинг янги юқумли тури ҳисобланади. Вакциналар мутацияга учраган вирусга қарши ўз таъсирини йўқотиши ҳам мумкин. Ҳатто вакцина олгандан кейин ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.  

 Хулоса қилиб айтганда, капитализм табиатига мувофиқ, капиталистлар касалликдан пул ишлаб олиш устида бош қотиришмоқда. Улар ваҳимага тушиб қолган халқларга вакцина ва бошқа дори-дармонларни ўтказиш орқали ўз даромадларини кўпайтириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишмоқда. Маҳаллий фармацевтика компаниялари ҳам бу фойдадан ўз улушлрини олишга шошмоқда. Ҳукумат эса пандемия хавфидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда.

 Демак, биз мусулмонлар халқаро ташкилотлар, уларни қўллаб-қувватлаётган мустамлакачи капиталистлар ва уларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилаётган ҳукуматнинг ҳаракатларига хушёр муносабатда бўлишимиз шарт. Шу билан бирга Исломга юзланиб, унинг ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилишга шошилайлик. Чунки, Исломда Соғлиқни сақлаш тармоғи фойдани эмас, блки касалликни даволашни мақсад қилгани сабабли ҳар қандай пандемия ёки юқумли касалликларга қарши мувафаққиятли курашиб келди. Шундай экан, биз фақат Ислом мабдасини ҳаётга тўлиқ қайтариш орқали Уммат ва бутун инсониятни бугунги кундаги балолардан озод қила оламиз!

 Мумтоз Моварауннахрий

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here