2021-2026 йилларга мўлжалланган концепция қабул қилинди

205
0

2021-2026 йилларга мўлжалланган концепция қабул қилинди

Хабар: Президент Садир Жапаров “2021-2026 йилларда Қирғизистон диний соҳада давлат сиёсати концепцияси тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда президент сайтида хабар қилинмоқда.

 Хабарга кўра, беш бобдан иборат концепция халқлар бирлиги, маданиятлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш, давлат-конфессионал шерикликни ривожлантириш, давлатнинг дунёвийлик асосларини мустаҳкамлаш ва дин дин эркинлиги тўғриидаги қонунларни амалга оширишни ўз ичига олади.

 Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 3348 диний ташкилот рўйхатдан ўтган, улардан 2930таси исломий, 404таси насроний йўналишида. Бундан ташқари Қирғизистонда 12 баҳоий, 1 яҳудий ва 1 буддистлар уюшмаси мавжуд.

 Изоҳ: Жорий йилнинг 9-март куни Бишкек шаҳрида Қирғизистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсати бўйича навбатдаги концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинганди. Унда  махсус ишчи гуруҳи 2021-2026 йилларга мўлжалланган концепция лойиҳаси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси кўриб чиқилган ва Қирғизистонда фуқароларнинг диний радикаллашуви долзарб муаммо бўлиб қолаётгани ва Қирғизистонга радикал диний оқимлар вакилларининг кириб келиши ўрнатилган давлат-конфессия муносабатлари ва конституциявий тизим учун катта таҳдид бўлиб қолаётгани қайд этиб ўтилган эди…

 Дастлаб, 2014- йили Атамбаев ташаббуси ва Мудофаа кенгаши қарори билан диний соҳа бўйича давлат сиёсатининг 2020- йилга қадар мўлжалланган янги концепциясини ишлаб чиқишга киришилган эди. Натижада дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари диний тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишди.

  Улар олиб борган анализлар ортидан Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Таблиғ жамоасини тақиқлаш масаласи кўтарилди. Аммо Қирғизистон мусулмонлари бу масалага жиддий қаршилик билдиришлари ортидан ҳукумат бу ишни тўхтатишга мажбур бўлди.

  2016-йил ёз ойида Алмазбек Атамбаев “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Натижада қамоқхоналарда ноҳақ ушлаб турилган мусулмонларни бошқа маҳбуслардан ажратиш, мусулмонлар учун махсус ёпиқ турдаги қамоқхона қуриш ҳаракати бошланди. Гарчи  ўзлари қабул қилган қонунга мувофиқ маҳбуснинг жазо турини ўзгартириш фақат суд ҳукми билан амалга оширилиши мумкин бўлсада, қонунга хилоф равишда мусулмонларни ёпиқ турдаги қамоқхоналарга ўтказиш бошланди ва бу кураш ҳозирга қадар у ёки бу кўринишда давом этиб келмоқда.

 Мусулмонларнинг ўз динларига борган сари кўпроқ интилиши, соф Исломни тушунишга бўлган ҳаракати ва жамиятни исломийлашиб бориши расмий ҳукумат тинчини ўғирлаб қўйди. Шу сабабли ҳам яна мусулмонларнинг “радикаллашуви” масаласи кўтарила бошланди. Уларнинг назари бўйича расмий ҳукумат талабларига мос тушмайдиган, Исломга ҳукумат хоҳлагандек эмас, шариат талаб қилганидек амал қиладиган ҳар қандай мусулмон радикалдир.

 Ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётгани курашини тобора кучайтираётган бўлсада, жамиятда бузуқчилик ва беқарорлик келтириб чиқаришга хисса қўшаётган тангричилар ва ғарбпарастларнинг кучайиб боришига кўз юмиб келмоқда. Нафақат кўз юммоқда, балки уларнинг кучайиши учун шароит яратиб ҳам беряпти. Гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари баҳонаси остида, экс-президент Роза Отунбаева бошчилигида Бишкекдаги музейда ўтказилган ялонғоч аёллар иштирокидаги кўргазма, ҳар йили “8 март” байрами баҳонаси билан лесбиянка ва бесоқолбозлар намойишларини уюштириш одатий ҳол бўлиб қолди.

 Аслида аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган жамиятда ҳақиқий беқарорлик келтириб чиқарувчилар жамиятдаги фикр ва туйғуларга қарши иш олиб бораётганлардир. Аммо ҳукумат уларга эътибор ҳам бермайди, улардан хавфсирамайди. Чунки, бузуқ тузумга бузуқилар таҳдид туғдирмайди. 

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here