АҚШнинг Британия ва Австралия билан биргаликда тузган ҳарбий иттифоқининг моҳият ва кўлами

132
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг Британия ва Австралия билан биргаликда тузган ҳарбий иттифоқининг моҳият ва кўлами

Савол: АҚШнинг Британия ва Австралия билан биргаликда тузган ҳарбий иттифоқининг (AUKUS мудофаа альянсининг) моҳият ва кўлами қандай? Бу альянс Хитойга қарши тузилдими? Ёки Британия ва Американинг Францияга туширган тарсакисими? Зеро, Франция бундан олдин Тунисда Британия нуфузига барҳам берган бўлса, унинг Гвинеядаги тобелари Америка малайларига қарши давлат тўнтаришини амалга оширди. Бундан ташқари, у Америкадан мустақил бўлган бир ҳарбий куч пайдо қилишга зўр бериб ҳаракат қилиб келди.

Жавоб: Бу саволларнинг жавоби тиниқ бўлиши учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

  1. Видеоконференция орқали ўтказган айни учрашувларида АҚШ президенти Байден, Британия бош вазири Жонсон ва Австралия бош вазири Моррисон хавфсизлик соҳасида уч томонлама ҳамкорлик бошланганини билдиришди. Скай Ньюс Арабикнинг 2021 йил 16 сентябрда берган хабарига кўра, Байден учрашувда («Ҳинд-Тинч океани минтақасида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш зарурлигини барчамиз тан оламиз», деб айтди. Моррисон эса, «Биз ядро қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги барча мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз», деди. Британия бош вазири Жонсон ҳам ушбу қарорни жуда муҳим деб баҳолаб, «дунёдаги энг мураккаб лойиҳалардан бири бўлади», дея билдирди). Бу давлатлар иттифоққа тайёргарликни махфий тарзда олиб боришди. Тўсатдан содир бўлгани учун Хитой ва Франция довдираб қолди.
  2. Франция бундан жуда қаттиқ ғазабланиб, Америка ва Австралияни ёлғончиликда, Британияни эса доимий оппортунизмда айблади. Австралия 2016 йилда Франция билан имзолаган 56 миллиард евролик сув ости кемаларини сотиб олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилгани учун Франция бу иттифоқни орқа томондан урилган пичоқ, деб атади. (Би-Би-Си, 2021 йил 18 сентябр). Хитой эса, Осиё қитъасида совуқ урушнинг биринчи ўқи отилганини эслатиб ўтди. У Қўшма Штатлар ва Британияни ушбу иттифоқнинг ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага мувофиқлигини кўриб чиқишга чақириб, ядровий давлат бўлмаган Австралияга атом сув ости кемалари технологиясини ўтказиш айни шартноманинг бузилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳеч шубҳа йўқки, Хитой айни иттифоқни ўзи учун хатар деб биляпти. Чунки Осиё денгизидаги Хитойнинг гегемонлигига қарши турадиган Австралия бу иттифоқ орқали атом сув ости кемаларини қўлга киритмоқда.
  3. Американинг одатий иттифоқчиси бўлган Европа Трамп даврининг охирларига бориб ўзини енгил ҳис қила бошлади. АҚШ президенти Байден «Америка ортига қайтди» дея жар солиб, буни Трампнинг «Биринчи Америка» шиорига муқобил ўз шиор сифатида қабул қилганида, Европа ўзини янада енгил ҳис қилди. Бироқ, Байден маъмуриятининг Европа қарашлари ва манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда Афғонистондан ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиши Европа давлатларининг АҚШга шармандали қарам эканини кўрсатиб қўйди. Зеро, АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши Байден маъмуриятининг Трампдан сўнг президентлик лавозими эгалланиши ортидан тўққиз ой ичида амалга оширган энг йирик халқаро операцияси бўлди. Бунинг натижасида Европада Америкага нисбатан кенг кўламли танқидлар юзага келди. Улардан энг муҳими Франциянинг Европада Америкадан мустақил бўлган бир куч пайдо қилиш ва уни мустаҳкамлаш учун қилган чақириғи эди. Шундан сўнг, АҚШ Австралия ҳамда Европа Иттифоқидан чиққан Британия билан биргаликда янги иттифоқ тузганини билдирди. Бу эса, вазиятни янада ёмонлаштирди! Шунинг учун Франция ташқи ишлар вазири «Бу Трамп услубидаги кутилмаган қарор», «Орқамиздан пичоқ уришди», «Бу аламли зарба», дея таъкидлади. Шундан сўнг Франция Вашингтондаги элчисини маслаҳат учун чақириб олди!
  4. Ушбу янги ҳарбий иттифоқ кўламига назар ташлайдиган бўлсак, халқаро майдонда катта воқеа содир бўлганини кўрамиз. Бу ўз навбатида, кенг кўламли оқибатларни келтириб чиқариши тайин. Биз буни Хитой юксалишини тўхтатишга қаратилган АҚШ стратегияси доирасида, шунингдек, Франция халқаро майдонда мухолиф хатти-ҳаракатларни содир этиб, бу билан Европа Иттифоқидаги бошқа мамлакатларга таъсир ўтказгани учун унинг АҚШ ва Британия томонидан жазоланиши доирасида баҳолай оламиз. Бунинг изоҳи қуйидагича:
    1. Хитойга нисбатан:

Ҳеч кимга, хусусан Хитойнинг ўзига ҳам сир эмаски, бугунги кунда АҚШнинг асосий стратегик мақсади Хитойнинг юксалишига қарши курашиш ҳамда унинг халқаро иқтисодий ва минтақавий ҳарбий хатарларини бартараф этишдир. Шунинг учун Хитой – биринчи эълон қилинган пайтдаёқ – бу ҳарбий иттифоқнинг мақсадларини тушуниб, уни қабул қилиб бўлмайдиган иш эканини билдирди. Шунингдек, бу иттифоқнинг «совуқ уруш менталитети» ва «мафкуравий тарафкашлик» асосида тузилганини ҳамда «ядро қуролини тарқатмаслик» тўғрисидаги шартномани бузаётганини таъкидлади. (Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пэнъюйнинг таъкидлашича, бу давлатлар бошқа тарафларнинг манфаатларига қаратилган ёки зарар етказадиган эксклюзив блоклар тузмасликлари ва биринчи навбатда совуқ уруш менталитети ва мафкуравий тарафкашликдан воз кечишлари лозим… Ал-Жазира, 2021 йил 16 сентябр).

Шундай қилиб, Хитой:

а)   Ҳеч шубҳа йўқки, Хитой бу қадамнинг янги альянс ядроси сифатида ўзига қарши қаратилганини, унинг худди Совет Иттифоқига қарши тузилган НАТО каби шаклланишини тушуниб турибди. Дарҳақиқат, Ал-Жазира Вашингтон Пост газетасидан иқтибос келтириб, хабар беришича, (Ушбу иттифоқ Австралияга дизел двигателли субмариналар ўрнига, илғор ядровий реакторлар билан ҳаракатланувчи сувости кемаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш имконини беради. У шунингдек, Австралияга шундай бир ҳужум қилиш қобилиятини берадики, агар бирор бир низо чиқадиган бўлса, Хитой унинг бу қобилиятини ҳисобга олишига мажбур бўлади. Ал-Жазира, 2021 йил 17 сентябр). Бошқача айтганда, бу келишув Австралияни атом сув ости кемалари ва АҚШнинг Томагавк русумли қанотли ракеталари билан таъминлаш орқали, унинг Осиёдаги Хитойга қарши ҳалқалардан бири сифатида ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлайди.

б)   Хитой ўзининг юксалишига қарши қаратилган АҚШ стратегияси Вашингтондаги маъмурият ўзгариши билан ўзгармаслигини яхши билади. Бу стратегиянинг асосий ғояси атрофдаги Хитойга қарши давлатларни кучайтириш ҳамда уни қўшимча хавфлар билан ўраб олишдир. Шундай қилиб, Америка очиқ денгиз зоналари ва навигация эркинлиги номи остида Хитой атрофидаги денгизларни ҳарбийлаштирмоқда. Буни ўзининг ҳарбий техникасини тўғридан-тўғри олиб бориб қўйиш орқали амалга оширадими ёки Япония, Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон ва бошқа Хитойга қарши бўлган Осиё гуруҳларини ҳарбий жиҳатдан тўғридан-тўғри ва сезиларли тарзда қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширадими фарқи йўқ. Америка Ироқ ва Афғонистондаги урушлари туфайли Хитойнинг юксалишини тўхтатиш сиёсати кечикканини тушуниб турибди. Ўз навбатида Хитой ҳам бу кечикиш Вашингтонни ҳеч қандай чекловсиз Хитойнинг юксалишини тўхтатишга ундаётганини биляпти. Бу жуда хавфли. Чунки Трамп маъмуриятининг Япония ва Жанубий Кореяга ядровий қурол етказиб бериш ғояси ва бугунга келиб Байден маъмуриятининг Австралияга атом сув ости кемаларини ваъда қилиши АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати хавфини янада оширади ва бу сиёсат бундан кейин халқаро конвенцияларга амал қилмайди.

  • AUKUS доирасида бирлашган учта мамлакатга нисбатан айтадиган бўлсак, 2021 йил 16 сентябрда Ал-Жазира бундай хабар берди:

а)   (АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари «Мудофаа соҳасидаги бу ҳамкорлик Хитойнинг минтақадаги таъсири ортиб бораётган бир манзарада юзага келган»ини билдирди. АҚШ президенти Жо Байден ўз баёнотида бундай деди: «Британия ва Австралия билан имзоланган AUKUS хавфсизлик шартномаси бу мамлакатларга энг замонавий манёвр қобилиятига эга бўлиш ҳамда тез ривожланаётган таҳдидларга қарши туриш имконини беради»).

б)   (Британия Бош вазири Борис Жонсон АҚШ ва Австралия билан уч томонлама мудофаа ҳамкорлигини бошлаш Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга қаратилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айни ҳамкорликнинг асосий вазифаси Австралияга атом сув ости кемаларини қўлга киритишида ёрдамлашишдир).

в)   Бошқа томондан, Австралия бош вазири Скотт Моррисон, (ўз мамлакати анъанавий сув ости кемаларини сотиб олиш бўйича 2016 йилда Франция билан имзоланган йирик шартномани бекор қилганини, чунки у АҚШ ва Британия ёрдамида ядровий реакторлар билан ҳаракатланувчи сув ости кемаларини қуришни афзал кўраётганини билдирди. У шунингдек, Австралия ядровий қуролга эга бўлишга интилмаётганини, балки ядро қуролларини тарқатмаслик борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишини қўшимча қилди.

  • Францияга келсак, у жуда ғазабнок муносабат билдириб, бўлган воқеадан довдираб қолди:

а)   (Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Австралиянинг сув ости кемаларини ишлаб чиқариш бўйича Франция билан имзолаган аввалги шартномани бекор қилишини «Орқадан урилган пичоқ», дея танқид қилди. Жан-Ив Ле Дриан «Франc Инфо» радиосига берган интервьюсида Франциянинг хиёнатга учраб, ғазаб ва оғриқни ҳис қилаётганини, бунга Австралиянинг Франция билан имзолаган шартномани бузиб, АҚШ ва Британия билан атом сув ости кемаларини қўлга киритиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаши сабаб бўлганини билдирди… Ал-Жазира, 2021 йил 16 сентябр). У ўз баёнотида яна бундай деди: («Президент Макроннинг талабига биноан, зудлик билан Қўшма Штатлар ва Австралиядаги элчиларимизни маслаҳат учун чақириб олдим. Бу фавқулодда чиқарилган қарор бўлса-да, Австралия ва Қўшма Штатларнинг 15 сентябрдаги жиддий баёнотлари унинг оқилона бўлганини оқлайди». arabic.euronews.com, 2021 йил 17 сентябр). Ле Дриан «Франc Инфо» радиосига берган интервьюсида яна бундай деди: «Мен жуда ғазабдаман… Иттифоқчилар ўртасида бундай ишлар бўлиши мумкин эмас… Бу юзга тортилган тарсакидир». Deutsche Welle, 2021 йил 17 сентябр). Элчиларни чақириб олиш тўғрисидаги қарордан олдин (Франция ҳукумати Вашингтонда жума куни ўтказилиши белгиланган тантанани бекор қилди. Маълумки, бу тантана Америка қўзғолони пайтида Франция катта роль ўйнаган ҳал қилувчи денгиз жангининг юбилейига бағишланган эди. Ал-Жазира, 2021 йил 17 сентябр).

б)   Франция қуролли кучлари вазираси Флоранс Парли (Австралиянинг анъанавий сув ости кемаларини сотиб олиш бўйича Франция билан имзолаган йирик шартномани бекор қилиши хавфли ва жуда ёмон хабар… дея баҳолади. Ал-Жазира, 2021 йил 16 сентябр).

  • Америка бошчилигидаги ушбу уч мамлакатнинг нега бу ишларни Франциядан узоқда, ҳатто Францияни жазолайдиган тарзда амалга оширганига келсак, бунинг баёни қуйидагича:

а)   Франция Трамп маъмурияти сиёсатини очиқчасига танқид қилиб, буни қабул қилиб бўлмаслигини айтган эди. Бу Туркия ва Греция ўртасидаги Шарқий Ўрта эр денгизи инқирозида яққол намоён бўлган. Байден маъмурияти келиб, Афғонистондан Европа давлатларининг Қўшма Штатларга қарамлигини кўрсатиб қўядиган тарзда чиқиб кетгач (ҳолбуки, бу давлатлар тобе эмас, балки иттифоқчи сифатида кўринишни истайди) Франция Европа Иттифоқи таркибида Америкадан (яъни НАТО)дан мустақил бўлган бир ҳарбий куч пайдо қилиш ғоясини илгари сурди. Бошқача айтганда, Франция АҚШнинг Европа давлатлари устидаги ҳарбий етакчилигига яна қарши бўлиб қолди ҳамда Американинг Африкадаги нуфузига қарши журъати оша бошлади. Бу нарса Гвинеядаги ҳарбий тўнтаришда ҳамда Франциянинг Африкадаги Соҳил давлатларида амалга оширган ҳарбий ҳаракатларида яққол намоён бўлди. Буларнинг барчаси Америкада Францияга нисбатан норозиликни келтириб чиқарди.

б)   Британиянинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан Брексит бўйича музокараларидан сўнг, Британия-Франция муносабатлари кескин ёмонлашди. Икки мамлакатдан бирортасининг ҳам кескинликни юмшатишга ҳаракат қилгани кузатилмади. Бу ҳолатни Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетар экан, Франция ва Европанинг у билан тузилган келишув ва шартлар пайтида ўжарлик қилиб туриб олишида кўриш мумкин. Афтидан, Франция ва Европа Иттифоқи давлатлари иттифоқдаги бошқа давлатларнинг Британиянинг изидан боришига ва шу тариқа иттифоқдан чиқиб, иттифоқ шартномасини бузишига тўсқинлик қилмоқчи бўлган кўринади. Бироқ, бу нарса Франция-Британия муносабатларининг мисли кўрилмаган даражада ёмонлашишига олиб келди. Уларнинг халқаро сиёсати сезиларли даражада бир-биридан ажралди. Франция Қайс Саиднинг сўнгги қарорлари орқали Тунисда ҳокимиятни қўлга киритгач, Британиянинг ҳеч бир манфаатини ҳисобга олмай, унга қарши Америкадан ёрдам ола бошлади. Бундай ҳолат ҳар иккисининг ҳам сиёсатида аввал кузатилмаган.

в)   Бунга қадар, 2021 йил май ойининг бошида Жерси ороли инқирози рўй берган эди. Маълумки, Жерси Британия қироллигига қарашли орол бўлиб, Франция ҳудудидан тахминан 20 км. узоқликда жойлашган. Ўшанда Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин француз балиқчи кемаларининг Британияга қарашли балиқ овланадиган ҳудудларга киришига йўл қўймаслик учун ўз ҳарбий кемасини юборган эди. Шунда Франция оролни электр энергиясидан узиб қўйиш билан таҳдид қилди. Сўнг Британия кўрган чораларга жавобан, француз балиқчиларини ҳимоя қилиш учун ўзининг полиция ва соҳил қўриқчилари қайиқларини юборди. Буларнинг барчаси икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви тезлашиб кетганидан дарак беради. Бу ҳолат Британияни Францияга тарсаки туширишга ва Американи унга қарши қўйишга ундади. Аммо буларнинг барчаси Британиянинг одати ва ҳийла-найранги бўйича махфий тарзда амалга оширилди. Американинг Нью-Йорк Таймс газетасининг ёзишича, (Лондон ва Вашингтон расмийларига кўра, Британия ҳукумати Тинч океанида атом сув ости кемаларини жойлаштириш учун АҚШ ва Австралия билан уч томонлама иттифоқ тузар экан, бу борада ўйнаган ўзининг ролини анча эрта бошлаган. Арабийя, 2021 йил 19 сентябр).

г)   Бироқ, хусусан Америка учун энг хатарли нарса Франциянинг Хитойга нисбатан – Америка позициясига зид равишда – пацифистик муносабатда бўлишидир. (Париж ўз иттифоқчиларининг Хитойга нисбатан минтақада Франция манфаатларига хавф соладиган тўқнашув стратегиясини амалга оширишидан хавотирда. Ҳинд-Тинч океанидаги уч томонлама иттифоқ стратегиясида йўл қўйилган ҳар қандай ҳарбий хато «Янги Каледония» ва «Франция Полинезияси»даги бир миллион француз фуқароларининг хавфсизлигига таҳдид солади. Маълумки, Франциянинг ушбу икки муҳим минтақаси денгиз ортидаги минтақалар сифатида танилган…). Шунинг учун Франция (келаси йилнинг бошида Европа Иттифоқи раислигини қабул қилиб олганидан сўнг, Мустақил Европа стратегияси йўналишини аниқ белгилаб олиши, Европани АҚШ мудофаа соябонидан чиқариб олишга қаратилган ҳаракатларни давом эттириши ҳамда универсал кучга айланиш учун Европа Иттифоқининг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаши кутилади… 2021 йил 22 сентябр).

  • Америка Британия билан биргаликда ҳаракат қилиб, Австралия билан тузган иттифоқнинг моҳият ва кўлами мана шудир. Зеро, бу иттифоқ бир томондан Хитойни қамал қилиш ҳалқаларидан бири бўлган бўлса, бошқа томондан, сув ости кемаларини сотиб олиш бўйича Франция-Австралия шартномасини бекор қилиш ва бу иттифоққа уни қўшмаслик орқали Францияга туширилган қаттиқ тарсаки бўлди. Бу иттифоқ Хитойни ўраб турган денгизлардаги вазиятни янада кўпроқ ҳарбийлашув ва инқирозга етаклайди, шунингдек, Хитой юксалишини тўхтатишда Вашингтон учун жуда муҳим восита сифатида хизмат қилади. Пухта сиёсат олиб бора олмайдиган Францияга келсак, у Америка ва Британия туширган муштлардан юзини ҳам ҳимоя қила олмайдиган даражада заифдир. Тўғрироғи, Европа Иттифоқидаги давлатларнинг барчаси мана шундай жуда заиф ҳолатда. Франциянинг ҳамма ёққа жар солиб, НАТОдан алоҳида бўлган бир мустақил куч сифатида таъсис этишга чақираётган ушбу Европа кучларининг миқдори жуда ҳам оз (беш минг нафар)ни ташкил қилади. Бу айниқса, Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетганидан кейин, Европанинг халқаро салоҳияти жуда чекланган эканини кўрсатмоқда.
  • Шундай қилиб, бугунги кунда йирик деб аталаётган бу давлатларнинг аниқ бир қиймати йўқ.

بَأْسُهُمْ بَيْنَهُمْ شَدِيدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِيعاً وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْقِلُونَ

«Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (яъни, жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир» [Ҳашр 14]

Бу мамлакатларни ичидан қурт кемириб бўлган, ҳатто уларнинг ўзаро муносабатларини ҳам кемирмоқда. Шоядки, бу яхшилик даракчиси ҳамда Аллоҳ Таолонинг Ўз дини устувор бўлишини осонлаштириш учун қўйган суннатларидан бири бўлса ажаб эмас. Илк Ислом давлати ташкил этил пайтда, Форс ва Рим давлатларининг ҳолати ҳам, уларнинг муносабатлари ҳам мана шу шаклда, яъни бўғиб ўлдириш ва очиқ душманлик ҳолатида бўлган.

وَإِذَا أَرَادَ اللَّهُ بِقَوْمٍ سُوءاً فَلَا مَرَدَّ لَهُ وَمَا لَهُمْ مِنْ دُونِهِ مِنْ وَالٍ

«Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик-бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир» [Роъд 11]

18 сафар 1443ҳ

25 сентябр 2021м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here