Питер Хронек: Марказий Осиёдаги хавфсизликни кузатиб борамиз

439
0

Питер Хронек: Марказий Осиёдаги хавфсизликни кузатиб борамиз

 Хабар: Расмий сафар билан 25-29-сентябр кунлари Қирғизистонда бўлган АҚШнинг Монтана штати адьютант-генерали Питер Хронек Америка Афғонистондаги вазият ва Марказий Осиёдаги хавфсизликни кузатиб боришини маълум қилди.

 “Биз учун Қирғизисто ва минтақадаги барча давлатларнинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги алоҳида аҳамиятга эга. Қирғизистон хавфсизлик соҳасида исталган давлат билан ҳамкорлик қилиши мумкин. афғонистондаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, АҚШ Қирғизистон билан ҳарбийларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва техник ёрдам кўрсатишда давом этади”, – деди Хронек.

 Америкалик генерал расмий ташрифи давомида Фавқулотда вазиятлар вазири, Чегара хизмати раҳбари билан учрашиб, Кой-Тош қишлоғидаги ҳарбий қисмга борди. У Қирғизистон ҳарбий раҳбарияти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

 Изоҳ: АҚШ Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқишини эълон қилганидан сўнг минтақа давлатлари билан у ердан олиб чиқаётган қўшин ва ҳарбий техникалари учун ҳарбий база ташкил этиш борасида музокаралар олиб боришни бошлади. Бироқ, АҚШнинг бу ҳаракати Россия томонидан кескин қаршиликка учради ва Путин Марказий Осиё давлат раҳбарари ўрнига АҚШга узил-кесил рад жавобини берди. Шундан сўнг АҚШ Ўрта Осиёдаги Россия ҳарбий базаларидан фойдаланиши тўғрисида рус ҳукумати билан музокаралар олиб боргани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Демак, Россия АҚШга минтақада ҳарбий база осҳчишга рухсат бермаган бўлсада унга ўзининг ҳарбий базаларидан фойдаланишни таклиф қилган. Агар Америка бунга рози бўладиган бўлса Россия бир ўқ билан икки қуённи отган бўлади. Россия бу орқали бир томондан Афғонистондаги вазият ва “террорчилар таҳдидини” олдини олиш вазифаси Америка маъмурияти зиммасига юклатилса, иккинчи томондан рус ҳарбий базаларига жойлаштирилган америкалик ҳарбийлар ҳаракатини назорат қилиш имконига эга бўлади ва уларга истагандек ҳаракат қилишларига йўл қўймайди.

 Аммо АҚШ ҳукумати Афғонистонда олиб борган 20 йиллик босқинчилик урушида давомида берган қурбонликлари ва сарфлаган юз миллиардлаб долларлардан осонликча воз кечиб, минтақани тўлиғича Россия измига ташлаб чиқиб кетмаслиги аниқ. АҚШ мана шундай икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик ва бошқа молиявий ёрдамлар кўрсатиш орқали минтақа давлат раҳбарларини ўз йўлига солишга ҳаракат қилиб бораверади. Ҳозир қирғиз ҳукуматини Россиядан “аразлаб” тургани ҳам унга қўл келиши мумкин.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here