Америка яҳудий вужуди билан стратегик муносабатларини мустаҳкамлаш ва унинг хавфсизлигини мудофаа қилиш мажбуриятини олган

259
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка яҳудий вужуди билан стратегик муносабатларини мустаҳкамлаш ва унинг хавфсизлигини мудофаа қилиш мажбуриятини олган

«I24NEWS» веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 17 муҳаррам, милодий 2021 йил 25 август чоршанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин бундай деди: «Америка Исроил билан стратегик муносабатларини мустаҳкамлаш ва унинг хавфсизлигини мудофаа қилиш мажбуриятини олган. Бу нарса хавфсизлик масаласида ёрдам беришда ўз аксини топади. Америка маъмурияти (Исроил) фуқароларини ҳимоя қилиш йўлида «Темир гумбаз» (ракеталарга қарши мудофаа тизими) фаолияти давом этишини таъминлашга ҳамда Исроилнинг Эрон ва унга ёрдам бераётганлардан ҳимояланиш қобилиятини сақлаб қолишга содиқдир».

Роя:

Дарҳақиқат, Америка яҳудий вужудига ўтган йили 3.8 миллиард доллар ёрдам берди. Бу 2016 йилдан бери собиқ президент Барак Обама даврида бошланган яҳудийларга ўн йил давомида тахминан 38 миллиард доллар бериш борасидаги АҚШ мажбуриятларининг бир қисми сифатида амалга оширилди. Ушбу ёрдамларнинг барчаси ҳарбий мақсадларга қаратилган бўлиб, бундан муборак Фаластин заминида яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ҳамда унинг Фаластин аҳлининг ерларини янада кўпроқ босиб олишини ва уларни кўчириб юборишини ва Ғазо секторига ҳужум қилишини таъминлаш, шунингдек, минтақани Американинг мавжудлигига қарши қўзғалиш ва Фаластинни озод этишга ҳаракат қилишдан қўрқитиб қўйиш кўзланган.

Бироқ, Америка Афғонистон урушига триллион доллар сарфлаб, ўзининг вакили сифатида афғон қўшинини етиштирди-ю, аммо бу қўшин йигирма йилдан кейин вайрон бўлди. АҚШнинг иттифоқчи билан бирга 150 мингдан зиёд қўшинлари Афғонистондан мағлубият этагини судраб чиқиб кетди. Фаластиндаги иш ҳам бундан фарқ қилмайди. Чунки Аллоҳ изни ила, яқинда мусулмонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати соясида Ислом байроғи остида АҚШга қарши ҳамда у қўллаб-қувватлаётган, ҳатто у билан тил бириктираётган яҳудий вужудига қарши жанг бошлайдилар. Ана шунда уларнинг барчаси орқаларига қарамай қочиб қоладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 1 сентябр чоршанба кунги 354-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here