Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати

589
0

Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати

   Бизлар бугун яшаётган дор – шариатимиз баён қилганидек, дорул куфрдир. Бизларнинг бугунги ҳаётимиз эса, ғайри исломий ҳаётдир. Бизларнинг бугунги доримиз ва ҳаётимиз, шариат нуқтаи назаридан қаралганда, Аллоҳ таъоло Росулини ўша воқеъликни ўзгартириш учун қавмига ва бутун инсониятга пайғамбар этиб юборган пайтдаги Маккадаги ҳаётга ва ўша дорга мутлоқо ўхшайди.  Шундай экан, Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг даврларидаги воқеъ бугунги, 21 аср бошларидаги мусулмонлар яшаётган воқеъдан бошқача бўлган, бугун миллионлаган мусулмонлар мавжуд, айрим Ислом аҳкомлари ҳам татбиқ этилмоқда, шунинг учун Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг даври билан хозирги даврни солиштириш тўғри эмас – деб  умуман айтиб бўлмайди, бундай дейишга мутлоқо асос йўқ. Негаки, ўзгартириш лозим бўлган, ўзгартириш талаб этилган ўрин шахслар ёки айрим аҳкомлар эмас, балки дор, жамият ва ҳаётдир. Дарҳақиқат, Маккадаги саҳобалар буни яхши тушиниб етганлар. Ваҳоланки, у пайт Маккада ҳам мусулмонлар мавжуд эди.   Ҳаббоб ибн Аратдан ривоят қилинади;

شَكَوْنَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ متَوَسِّدٌ بُرْدَةً لَهُ في ظلِّ الْكَعْبَةِ، فَقُلْنَا: أَلَا تَسْتَنْصِرُ لَنَا أَلَا تَدْعُو لَنَا؟ فَقَالَ: «قَدْ كَانَ مَنْ قَبْلَكُمْ يُؤْخَذُ الرَّجُلُ فَيُحْفَرُ لَهُ فِي الْأَرْضِ، فَيُجْعَلُ فِيهَا، ثُمَّ يُؤْتَى بِالْمِنْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُجْعَلُ نِصْفَينِ، وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ وَعَظْمِهِ، مَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ، وَاللهِ لَيُتِمَّنَّ اللهُ هَذَا الْأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ لَا يَخَافُ إِلَّا اللهَ وَالذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ، وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ»

   “Бизлар  Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилиб келдик. У зот Каъбанинг соясида чопонларини бошларига ёстиқ қилиб ётардилар. – Бизлар учун нусрат сўрамайсизми, бизлар учун дуо қилмайсизми, ё Расулаллоҳ, – дедик. Шунда у зот марҳамат қилдилар; -“Дарҳақиқат, сизлардан олдингилар ерга(тиккасидан) кўмилиб, бошидан арра тортилар ва иккига бўлиб юборилар эди. Айримлари эса, темир тароқлар билан баданлари таралиб суякларидан гўштлари ажратилиб олинарди. Шунда ҳам бу азоблар уларни ўз динларидан қайтара олмасди. Аллоҳга қасамки, албатта бу иш тамомига етади. Хатто йўловчи Санъодан Ҳазрамавтга сайр қиларкан у Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайди, подасини бўри еб кетишидан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайди. Лекин сизлар шошилиб кетаяпсизлар”. Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар. Ҳадиси шарифдан маълум бўлишича, саҳобалар нусратнинг келишига ҳамда ўзлари яшаётган қўрқинчли ҳаётни ўзгартирилишига ошиқиб кетганлар. Ҳолбуки, улар мусулмон эдилар. Нозил бўлаётган ваҳийга қаттиқ амал қилардилар. Шундай бўлсада, Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – уларга; “Аллоҳга қасамки, албатта бу иш тамомига етади”, – деб, қаттиқ таъкидлаганлар. “Бу иш”, дегани ҳаётнинг барча ишларида Ислом етакчилик қиладиган тинч осуда ҳаётдир. Шунингдек, бу осуда ҳаёт мусулмон Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган ҳамда подасини бўри еб кетишидан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайдиган тинчлик хотиржамликни ҳам ўз ичига қамраб олади.

  Демак, айрим қурайшликларнинг Исломга кирганликларидан кейин Маккада юзага келган воқеъ ҳамда Мусъаб ибн Умайр – розиялЛоҳу анҳу – ҳижратдан олдин Мадинага бориб, у ерда ансорийларнинг сони бир неча баробар зиёда бўлгандан кейинги Мадинадаги воқеъ – Ислом миқёсида, дор ва ҳаёт жиҳатидан – айни бугунги мусулмонлар яшаётган воқеъга ўхшайди. Мусулмонларнинг адади ва айрим Ислом аҳкомларини татбиқ этилиши ҳақидаги статистика маълумотларидагина фарқ бўлиши мумкин.

  Макон, инсон, фикрлар, туйғулар ва тузумлардан иборат буткул таркибий қисми билан ушбу воқеъ тўла идрок этилгандан кейин  ҳамда ушбу воқеъни Дорул Исломга, исломий ҳаётига ва исломий жамиятига айлантириш вожиб эканлигини англаб етилганларидан кейин ушбу ўзгартириш йўлида юрган кишилар Роббул аламин чизиб берган ва айни Росулуллоҳ – саллолоҳу алайҳи васаллам – дастлабки Ислом давлатини ҳамда 13 асрдан кўпроқ вақт давом этган Исломий ҳаётни вужудга келтиришлари учун йўл тутган тариқатни топиб, мана шу тариқат асосида юришлари учун ушбу тағйир(ўзгартириш иши) учун лозим бўлган шаръий аҳкомлар ҳақида изланишлари вожиб бўлади. Табиийки, бундан мақсад бир қанча вақтлардан буён тўхтаб қолган Ислом ҳаётини қайтадан бошлашдир.

   Бугунги кунда Ислом ҳаётини қайтадан бошлашга ҳаракат қилаётганлар шуни яхши билсинларки, инсонлардан ўз ҳаётлари мобайнида то Қиёмат кунигача Исломни маҳкам ушлашни талаб қилган Аллоҳ таъоло дорул куфрни, Ислом давлатини тиклаш орқали Дорул исломга айлантиришнинг ҳам шаръий тариқатини белгилаб берган. Чунки, бу тариқат Ислом ҳаётини қайта бошлаш йўлида ҳаракат қилаётганларнинг ҳаётларида учрайдиган ҳар бир ҳолатни муолажа қилади, Ҳолбуки, Ислом мўъминларнинг ҳаётларида учрайдиган ҳар бир муаммога ечим берган. Аллоҳ таъоло айтади;

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

“ Ва Биз сизга Китобни – Қуръонни хар бир нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоятга чорловчи, раҳмат ва мусулмонлар учун жаннатдан башорат берувчи этиб нозил қилдик”. [Наҳл сураси. 89].

Аллоҳ таъоло яна бошқа оятларда марҳамат қилади;

 وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا

“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сизларга нимани олиб келган бўлса, бас уни олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса, бас сизлар ундан қайтинглар”. [Ҳашр сураси. 7].

Ояти каримадаги ما(нима) лафзи умумликни ифодалайдиган лафзлардан бўлиб, Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи васаллам – ваҳий орқали олиб келган барча нарсани, шу жумладан фикрат ва тариқатни ҳам ўз ичига олади. Аллоҳ таъоло айтади;

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ

Дарҳақиқат, сизлар учун Росулуллоҳда Аллоҳ ва охират кунини умид қилувчи кишилар учун чиройли намуна бордир”. [Аҳзоб сураси 21]. Аллоҳ таъоло ўз Расулига хитобан айтади;

قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي

  “Айтинг эй ҳабибим! Аллоҳга онгли равишда, билиб туриб мен ва менга эргашган кишилар даъват қилишларидаги йўлим шудир”. Яъни, бу Исломга даъват қилишдаги менинг йўлимдир ва то Қиёматгача менга эргашганларнинг, менинг ҳидоятим билан тўғри йўл тутатиганларнинг йўлидир. Яна ҳам тушинарлироқ бўлиши учун:

خطَّ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ خطًّا بيدِه ثم قال : هذا سبيلُ اللهِ مستقيمًا، وخطَّ خطوطًا عن يمينِه وشمالِه، ثم قال : هذه السبلُ ليس منها سبيلٌ إلا عليه شيطانٌ يدعو إليه، ثم قرأ : وَأَنَّ هَٰذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

 “Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – муборак қўллари билан бир чизиқ чиздилар. Сўнг; “Бу Аллоҳнинг тўғри йўлидир”, – дедилар. Сўнг ўнг тарафига, чап тарафига чизиқлар чиздилар ва; “Бу йўллардан қайси бирига қарасангиз унинг устида бир шайтон ўтириб олган бўлади ҳамда бу шайтон шу йўлга даъват қилаётган бўлади”, – дедилар. Сўнгра мана шу ояти каримани қироат қилдилар; “Албатта мана бу менинг тўғри йўлим, сиротул мустақиймдир. Бас, бу йўлга эргашинглар. Бошқа йўлларга эргашманглар. Унда сизларни Аллоҳнинг сиротул мустақиймидан адаштириб, тарқақ қилиш юборади. Аллоҳ сизларга мана шуни васият қилади. Шоят сизлар Аллоҳдан тақво қилсанглар”. [Анъом сураси. 153]. Аҳмад, Дорумий ва ибн Можжа ривояти. Аллоҳ таъоло ўз Расулини мана бундай дея шайтоннинг йўлларидан огоҳлантирди;

  وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

  “ Сиз уларни огоҳлантирингки, улар Аллоҳ нозил қилган нарсаларнинг айримларидан бўлса ҳам сизни фитналаб(Аллоҳнинг ҳукмидан тўсиб-, бошқа нарсага буриб) қўймасинлар”. [Моида сураси. 49].

Шунингдек, Аллоҳ таъло мусулмонларни ҳам мана бундай дея Аллоҳ ва Расулининг амрига хилоф чиқишларидан огоҳлантирди;

  فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

 “ Аллоҳнинг амрига хилоф чиқадиганларни уларга бирор фитна мусибат бўлиб келишидан ёки уларни аламли азоб мусибатлаб қўйишидан огоҳ этинг”. [Нур сураси. 63].

  Ушбу ва бундан бошқа насслар, шунингдек саҳиҳ сийрати набавийя Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун шаръий тариқат билан чекланишимизни бизларга вожиб қиладиган далиллардир. Бизлар бу тариқатдан соч толасича ҳам четлана олмаймиз. Шароитлар хар хиллигини, зулмга дуч келиб қолишни баҳона қила олмаймиз. Умумхалқ манфаъати ёки замон билан хамнафас юриш лозимлигини рўкач қилиб ушбу шаръий тариқатдан қилчалик ҳам четлана олмаймиз. Чунки, ушбу тариқатни хамма нарсани билгувчи, бугунги шароитни ҳам ва барча асрлардаги шароитларни ҳам билгувчи Аллоҳ таъоло фарз қилгандир.

  Исломий ҳаёт, дегани хар қандай ҳолатларда Ислом аҳкомларига бўйсунадиган инсоний ҳаёт демакдир. Ислом ақидасига эътиқод қиладиган, нарсалар ва иш харакатлар хақида исломий фикрлайдиган, рўпараларидан чиқаётган ҳолатлар томон исломий туйғулари харакатлантирадиган, ҳаётларининг хамма сохаларида Исломни татбиқ этадиган шахслардан ташкил топган жамият – исломий ҳаётда умр сурадиган исломий жамиятдир. Мана шундай жамиятни, мана шундай ҳаётни вужудга келтириш мусулмонларга вожибдир. Бунга шаръий далиллар далолат қилади. Аллоҳ аълол марҳамат қилади;

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

  “Йўқ! Роббингизга қасамки, улар ўзларининг ораларида чиққан келишмовчиликларида ҳам сизни ҳакам қилмагунларича асло мўъмин бўла олмайдилар”. [Нисо сураси. 65].

Аллоҳ таъоло яна айтади;

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

  “Агар бирор нарсада талшагиб тортишиб қолсангиз, бас уни Аллоҳга ва расулига қайтарингиз”. [Нисо сураси. 59].

Яна шунга ўхшаган бир неча оятлар мавжуддир. Суннатдаги далилларга келсак, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

 من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد

  “Ким бизнинг бу ишимиздан-динимиздан бўлмаган нарсани янгилик қилиб олиб кирса, у мардуддир – рад этилгандир”. Бухорий  ва Муслим ривояти.

 Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар;

 من مات وليس في عنقه بيعة مات ميتة جاهلية

“Ким ўлса ва унинг бўйнида байъати бўлмаса, бас у жоҳилиятда ўлган бўлади”. Муслим ривояти.

  Шунинг учун мусулмонларнинг низомлари, фикрлари ва туйғуйлари исломий бўлиши вожиб бўлади.

(Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати китобидан). (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here