АҚШнинг “фавқулодда ғалаба”си

171
0

АҚШнинг “фавқулодда ғалаба”си

Америка халқига баёнот берган президент Жо Байден ўз баёнотида 20 йиллик жангдан сўнг АҚШ қўшинларини Афғонистондан мағлуб бўлиб чиқиб кетишини «фавқулодда ғалаба» дея баҳолади. 20 йил давомида ҳарбий машғулотдан ўтказилган ва замонавий ҳарбий ускуналар билан таъминланган 300 мингдан ортиқ Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари, Толибонга қарши курашда АҚШнинг умидларини пучга чиқаргани ҳақида гапирган Байден сўзларини шундай давом эттирди:

“Мен бу урушни тугатишга қарор қилдим. Бу қарор Америка учун энг тўғри ва энг яхши қарор эканига шубҳа қилмайман», “Энди бу урушни тугатиш вақти келди. Янги дунёда яшаяпмиз. Терроризм таҳдиди бутун дунёга тарқалди. Бу ерда менинг масъулиятим 2001 йил таҳдидларига қарши эмас, балки 2021 ва ундан кейинги таҳдидларга қарши АҚШни ҳимоя қилишдир. У ерда (Афғонистонда) минглаб аскарлар борлиги билан АҚШнинг хавфсизлиги таъминланмайди. Мен шуни ҳам биламанки, Террор таҳдиди давом этмоқда, лекин у ўзгарди. Бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди. Шунинг учун  бизнинг стратегиямиз ўзгариши керак”.

Изоҳ: 20 йил давом этган Афғонистон жанги Американи жар ёқасига олиб келди. Мужоҳид афғон халқи Британия ва Совет иттифоқини тиз чўктиргани каби, АҚШ ва унинг коалициясини ҳам тиз чўкишга мажбур қилди. АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши мусулмонлар учун буюк ғалабадир. Лекин у Толибонни музокара столига тортиб, жанг майдонидаги мағлубиятини ғалабага айлантиришга муваффақ бўлди. Чунки Америка бироз Афғонистонда қолганда, бурни ерга ишқаланиб, ҳорларча чиқиб кетишини яхши биларди. Буни Байден “Хитой ва Россия бизни Афғонистонда қолишимизни хоҳламоқда, шунда уларнинг истаги амалга ошган бўларди”, деган сўзлари билан тан олди. Шундай экан, обрўсини сақлаган ҳолда ва яна Толибонни бўйнига бир неча шартларни илиб чиқиб кетиши, албатта Америка учун ғалаба ҳисобланади.

Шуни унутмаслик керакки, Ғарбнинг музокара столларидаги сиёсий қуроли жанг майдонида Мусулмонларга қарши ишлатадиган қуролларидан кўра бир неча бор хатарлироқдир. Ғарб жанг майдонида бурчакка тиқилиб қолганда ушбу қуролини ишга солади. Масалан Сурия ва Ироқда бу қуролидан унумли фойдаланди ва ғалабани мусулмонлардан тортиб олди. Шунинг учун Мусулмонлар АҚШ аскарларини жанг майдонидан қандай қувиб юборган бўлса, АҚШ дипломатларини ҳам худди шундай музокара столларидан қувиб юбориши лозим. Босқинчи АҚШ билан ўтказилган музокаралар сиёсий тузоқ бўлиб, 20 йил жанг майдонида мардонавор олиб борилган жиҳодларнинг ва Аллоҳ йўлида тўкилган қонларнинг самарасини пучга чиқаради. Чунки ушбу шартларга кўра Толибон Америка билан яхши муносабатда бўлишга мажбур бўлмоқда. Буни Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид “Биз АҚШ ва бутун дунё билан яхши муносабатда бўлишни хоҳлаймиз», дея берган баёнотида ҳам кўриш мумкин.

Аслида Толибон ҳаракатидан кутилган иш жанг майдонида кўрсатган ирода ва таваккулни сиёсий майдонда ҳам кўрсатиши эди. Яъни Толибон Расулуллоҳ ﷺ «Нусрат» талаб қилган Бани Шайбон қабиласи каби воқеий сиёсий кучларни ҳисобга олмай, балки Аллоҳнинг кучига суянган ҳолда Халифаликни эълон қилиши ва асримизнинг ансорига айланиши лозим. Акс ҳолда Эрон ёки Покистон каби халқаро сиёсатга қарам давлат бўлиб қолишдан бошқа чораси қолдмайди.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here