АҚШ “Толибон” ҳукумати тан олиниши шартини маълум қилди

285
0

АҚШ Толибон ҳукумати тан олиниши шартини маълум қилди

 АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен толиблар ҳукумати тан олиниши учун бажарилиши лозим бўлган шартларни маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, АҚШ “Толибон” билан фақат ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик қилади.

 “Толибон” халқаро эътироф ва қўллаб-қувватловга ҳаракат қилмоқда. Айтар гапимиз шу: ҳар қандай эътироф ва қўллаб-қувватловга муносиб тарзда бўлиши керак. Толиблар сафар қилиш эркинлигини таъминлаш, афғон халқи, жумладан, аёллар ва озчиликнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, терроризмга қарши курашиш бўйича мажбуриятларини бажариш, Афғонистонда қолишни истаганларга нисбатан қатағон ўтказмаслик, афғон халқи эҳтиёжлари ва саъй-ҳаракатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат тузиш орқали бунга эришишлари мумкин”, — деди Блинкен.

 У “Толибон” Афғонистоннинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан таҳдид соладиган террорчилар учун базага айланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олганини эслатиб ўтди.

 Унинг сўзларига кўра, АҚШ Афғонистон билан ҳамкорликнинг янги босқичини бошламоқда.

 Изоҳ: Энди бу куфр “Толибон”ни ҳам мўътадил исломий ҳаракатга айлантурмагунга қадар “демокартик қадриятлар” ва “инсон ҳуқуқлари” каби шартларни қўйиб бораверади. Аввалроқ, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ҳам “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш шартини маълум қилган эди. 

 Унинг сўзларига кўра, БМТ хавфсизлик кенгаши “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганидан кейингина Россия ҳам уларни ана шундай рўйхатдан чиқариши, агар толиблар “инсон ҳуқуқларига риоя қилишнинг асосий тамойилларини бузмаса” БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли қарор қабул қилиши мумкин. 

 “Аввало Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари янги ҳукумат ўзини яхши тутишга тайёрлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Барчада ана шундай нуқтайи назар ҳосил бўлганидан сўнг процедура бошланади”, — деган эди Кабулов. “Толибон” ўзини яхши тутиши учун улар талаб қилаётган “демократия”га сўзсиз риоя қилиш шарт бўлади…

 Ҳозир Толибон икки йўл қаршисида турипти. Бири, мустамлакачи кофирлар қўяётган шартларни бажариш ва бу орқали 20 йил мобайнида берган қурбонликлари ва заҳматлари эвазига эришган ғалабасини йўққа чиқариб, дунёдаги бошқа давлатлари каби демократик давлатга айланади. Иккинчиси, кофирларнинг барча шарт ва босимларига парво қилмай Халифалик лойиҳасига қўшилади. Бу орқали, Ислом тарихида ансорлар эришган мартабага эга бўлиб, дунё ва охират саодатини қўлга киритади.

 Абураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here