Туркияда ирқчи-миллатчилар томонидан суриялик муҳожирларга қилинган ҳужумлар мусулмонлар биродарлигига рахна сололмайди!

72
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркияда ирқчи-миллатчилар томонидан суриялик муҳожирларга қилинган ҳужумлар мусулмонлар биродарлигига рахна сололмайди!

Яқинда Анқаранинг Алтиндағ туманида суриялик муҳожирларнинг уйлари тошбўрон қилиниб, дўконлари талон-торож қилинди. Ушбу даҳшатли ҳужумларга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу – бир ҳовуч вандалларнинг қабул қилиб бўлмас ҳужумларидир. Албатта бу ҳодисалар ишсизлик даражасининг ошиши ва турк лирасининг қадрсизланишини суриялик ва афғон биродарларимизнинг Туркияга келиши билан боғлаган сиёсатчиларнинг баёнотлари сабабли келиб чиққани очиқ кўриниб турибди».

Матбуот баёноти бунинг сабабларини капиталистик тузумнинг татбиқ қилинишига, унинг бир асрдан бери сақофий емирилишга юз тутаётганига ҳамда илмоний идеологияга имон келтириб, ирқчилик маърузаларига лаққа тушган жамиятдаги ғарбпараст қатламга боғлади. Турк ҳукуматини бу каби ҳодисанинг содир бўлишини олдини олиш учун керакли чоралар кўришга, бир вақтнинг ўзида, мана шундай ирқчиликка гижгижловчи сиёсатчиларни жазолашга чақирди. Баёнот сўнггида бундай дейилади:

«Шубҳасиз, фақат рошид Халифалик давлатигина ирқчилик иллатини йўқ қилиб, мусулмонлар ўртасига тортилган сунъий чегараларни парчалаб ташлайди ҳамда уларни бир тану бир жон бўлган биродарларга айлантиради».

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here