Ҳозир оёғида аранг турган мустамлакачи кофир Америкага сўнгги ҳал қилувчи мушт туширишнинг айни вақтидир

97
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳозир оёғида аранг турган мустамлакачи кофир Америкага сўнгги ҳал қилувчи мушт туширишнинг айни вақтидир

Мусулмонлар Афғонистон мужоҳидларининг Қобулни эгаллашлари билан хурсанд бўлар эканлар, бир вақтнинг ўзида, мустамлакачи Американинг Покистон орқали ўтувчи мадад кучлари йўлини қирқишга, Исломободдаги элчихонаси билан Карачидаги консуллигини ёпишга ҳамда Покистоннинг Афғонистон мужоҳидлари билан музокаралар ўтказишдаги ўртакашлик ролига якун ясашга бўлган талаблар ҳам кучайди. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳозир мустамлакачи Америка оёғида аранг турибди. Шу боис унга ҳал қилувчи муштни туширмоқ вақти келди. Бу зарба Қўшма Штатлар билан бўлган барча ҳарбий коалицияларга ва иқтисодий алоқаларга чек қўйиш билан бўлади…

Душманларимизнинг минтақаларимиз дарвозаларидан киришини олдини олиш учун энг тўғри йўл ўша дарвозаларни зирҳли қилиб мустаҳкамлашдан иборат. Бу – Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиёни ягона Исломий Халифалик давлатида бирлаштириш билан бўлади».

Матбуот баёнотида қуйидагилар ҳам қўшимча қилинди:

«Бизнинг қудрат коалицияга қўшилишда ҳам, шарқу ғарбдаги душманларимиздан ёрдам сўрашда ҳам эмас. Йўқ, балки куч-қудратимиз Муҳаммад ﷺнинг Умматини битта давлатда, битта қуролли кучларда, битта иқтисодиётда ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритувчи битта Халифалик давлатида бирлаштиришда мужассамдир».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Эй мусулмонлар, етар, бу исломий юртлар ҳукмдорларининг шунча ёлғончиликлари, тил бириктирувлари ва хиёнатлари. Ахир, булар Уммат елкасини эзиб ташламадими?! Бас, улардан қўлингизни ювиб қўлтиққа уринг-да, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Зеро, Халифалик давлатигина Умматнинг ҳарбий кучи ва иқтисодий потенциалидан фойдаланиб, оёғида қалқиб турган Американинг юртларимиздаги мустамлакасини йўқ қилади ҳамда Халифаликнинг минтақавий ҳукмронлигини кенгайтириб, дунёнинг биринчи давлатига айланади.

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here