Қирғизистоннинг “мустақиллик” куни муносабати билан

274
0

Қирғизистоннинг “мустақиллик” куни муносабати билан

 1991-йилдан буён 31-август Қирғизистоннинг мустақилликка эришган куни сифатида нишонлаб келинади. Аслида Қирғизистон ҳақиқатдан ҳам мустақилми? Мазкур саволга тарихий ҳужжатлар  ва таърифларга мурожаат қилиш орқали жавоб излаймиз.

 Даставвал, мавзуга тааллуқлилиги жиҳатидан “мустақилликнинг” 20-асрдаги тарихига назар ташлаймиз. Иккинчи жаҳон урушидан бери “мустақиллик” (independence) атамаси мустамлакачиликдан қутулиш маъносини англата бошлади. Бу унинг ташқи маъноси холос. Аслида унинг муаллифи АҚШ бўлиб, бошқа мустамлакачи давлатлар мустамлакасини тортиб олишга имкон беради. “Атлантика хартияси” бу жараённинг дастлабки қадами ҳисобланади.

 Атлантика хартияси – аксилгитлер иттифоқнинг асосий дастурий ҳужжатаридан бири. Атлантика конференциясида Британия бош вазири ва АҚШ президенти томонидан қабул қилиниб, 1941-йил 14-августда эълон қилинган. 24-сентябрда унга СССР қўшилди. Ушбу хартия иттифоқчилар 2-жаҳон урушида ғолиб чиққанидан кейинги оламий тартибни аниқлаш учун чиқарилган. Бироқ, бу вақтда АҚШ урушга кирмаган эди. Шундан сўнг, аксилгитлер коалиция синоними сифатида “Бирлашган Миллатлар” (United Nations) атамаси ҳам қўлланилиб, кейинчалик “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти” учун асос бўлди.

 Мазкур конференцияда АҚШ иттифоқдошлар томонида урушга кириши эвазига бошқа давлатларнинг мустамлакасига кириб бориш йўлларини очб қўйишни талаб қилди. Булар расмий равишда хартия устав ҳужжати бобларида белгилаб қўйилган. Масалан, улардан айримлари қуйидагилар:

 — Суверен ҳуқуқлари ва ўзини-ўзи бошқариши куч билан тортиб олинган халқларнинг ушбу ҳуқуқларини тиклаш.  (Бу АҚШнинг мустамлака остидаги мамлакатларни “мустақиллик” шиори остида эски мустамлакачига қарши қўзғатиш ва уларни қайта ўзи мустамлака қилиб олишига имкон яратиш демакдир).

 — Давлатнинг ривожланиши учун зарур бўлган жаҳон савдоси ва хом ашёлардан фойдаланишда барча давлатларнинг эркин иштироки. (Бу бошқа давлатларнинг мустамлакаларидан хом ашёларини савдо номи остида тортиб олишга йўл очишни англатади).

 — Глобал иқтисодий ҳамкорлик. ( Бу бошқа давлатларнинг мустамлакасига мустамлакачиликнинг иқтисодий услублари билан кириб боришни билдиради).

 Хартиядаги ушбу мақсадлар урушдан кейин амалга оширила бошланди. Бу жараёнлар “деколонизация” деб номланади. Деколонизация Ҳиндистондан бошланди деб айтиш мумкин. У 1947-йили “мустақилликка” эришди. Аслида эса, АҚШ бу ўлкада “мустақиллик” қўзғолонларини кўтара бошлаганда Британия Ҳиндистон ва Покистонга сунъий мустақиллик берди, аммо уларни ўз чангалида ушлаб қолди. Бундай кўринишлар кейинчалик ажралиб чиққан мамлакатларда ҳам такрорланди. (Ҳиндистондаги АҚШ-Британия кураши бугунги кунга қадар давом этмоқда. Мамлакатдаги етакчи партиялардан “Ҳиндистон миллий конгресси” Британияга, “Ҳиндистон халқ партияси” эса Америкага малай. Покистонни АҚШ бутунлай тортиб олган). 60-йилларга қадар деколонизация жараёни асосан Осиё давлатларида содир бўлди.

 60-йиллари “деколонизация” Бирлашган миллатлар Ташкилоти томонидан кучли қўллаб-қувватланди. БМТ шу йили “мустамлака остидаги давлатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисида”ги декларацияни қабул қилди. 1961- йили АҚШ президенти ва СССР раҳбари Хрушев Венада мустамлакаларни ўзаро бўлишишга келишиб олишди. Шундан сўнг асосан Африкада “мустақилликка” эришишлар кучайиб кетди.

 Юқоридагилардан маълум бўлганидек, “ мустақиллик” курашлари орқали АҚШ ва СССР Британия ва Франциянинг (бошқа кичикроқ мустамлакачи давлатларнинг ҳам) мустамлакаларига кириб бориш учун йўл очиб олишди. Ўз навбатида эски мустамлакачилар колонияларида ўз таъсирларини сақлаб қолишга ва янги мустамлакачиларни киритмасликка ҳаракат қилдилар. Масалан, Британия ўз мустамлакаси остидаги мамлакатларни “Миллатлар ҳамкорлиги” (Commonwealth of Nations) ташкилоти орқали ушлаб қолишга ҳаракат қилди (ҳозир АҚШ бу давлатларнинг баъзиларига қисман кириб борган бўлса, баъзиларини бутунлай тортиб олган). Франция эса “Франция ҳамжамияти” (Communauté française) ташкилоти воситасида ҳаракат қилди. Шундай қилиб ушбу мустамлакачиларнинг бундай мустамлака талашишлари сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маданий шартномалар орқали амалга ошириладиган бўлиб қолди. Бу кўриниш “неоколониализм” деб аталди. Унинг қурбонига айланган давлатлар “ривожланаётган” ёки “учинчи дунё давлатлари” деб номланди.

 Шундан сўнг АҚШ ва унга рақобатчи бўлган СССР ўртасида “совуқ уруш” ёки “қонсиз уруш” деб номланган кураш бошланди. Бу курашда СССР мағлубиятга учради ва қулади. СССР таркибидаги иттифоқдош республикалар сунъий мустақилликка эришдилар. Россия эса ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш учун “Мустақил давлатлар ҳамдўстилиги” (МДҲ) ташкилотини тузди. Бироқ, бу билан мустамлакаларини тўлиғича ўз чангалида ушлаб қола олмади. Тобора таъсир кўлами заифлашиб борди. Шундан сўнг ҳарбий жиҳатдан КХШТ, иқтисодий жиҳатдан ЕОИИ ташкилотларин ташкил этди. Унинг мустамлакаси остидаги респбликалар бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ва бошқа мустамлакачиларнинг кириб келиш йўллари очилгани сабабли унинг таъсири янада камаймоқда.  

 Бошқа иттифоқдош республикалар қаторида Қирғизистон ҳам сунъий мустақиллик олган ва у ҳозир неоколонизаторлик юришлари нишонига айланди Қирғизистонда эски мустамлакачи Россиянинг таъсири кучли бўлгани билан АҚШ ички ишларимизга аралашиши мумкин бўлган даражада кириб келди. Узонгу-Куушни олиш орқали неоколонизаторликни бошлаган Хитой – бугунга келиб – энг асосий қарз берувчи, энг асосий инвестор кўринишида иқтисодий экспансиясини кенгайтирмоқда.

 Демак, 31-август Қирғизистон халқи учун мустақиллик куни эмас, балки неоколонизаторлик кунидир.

 Шу сабабли, юқоридагиларни эсга солиш орқали Қирғизистон халқига мурожаат қилмоқдамиз:

 Эй Қирғизистон халқи, биз мусулмонлармиз. Бизнинг мустамлакачилардан қутулиш йўлимиз – Ислом динимизда. Шунинг учун барчамиз биргаликда Исломни ўрганайлик ва унга амал қилишга шошилайлик.

Туркистон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here