Толибон мужоҳидлари кофир Ғарб ва унинг шартлари тузоғига илиниб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар

97
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Толибон мужоҳидлари кофир Ғарб ва унинг шартлари тузоғига илиниб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар

«Франс-Пресс» веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 11 муҳаррам, милодий 2021 йил 19 август пайшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Чоршанба куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан – Афғонистонни ўз назоратига олган Толибон ҳаракати халқаро ҳамжамият томонидан режим сифатида тан олиниши учун дастлабки бешта шартни бажариши лозим, деди.

Ле Дриан «Агар толибларнинг янги авлоди халқаро миқёсда тан олинишни истасалар… аввало Афғонистонни тарк этишни хоҳлаётган афғонларнинг мамлакатдан чиқиб кетишларига рухсат беришлари керак. Чунки бу афғонлар жуда ҳам қўрқмоқдалар. Толиблар шунингдек, ўз юртларининг терроризм уясига айланишини олдини олишлари керак. Улар буни жуда аниқ равишда исботлашлари лозим», деди.

У мазкур шартларни санаб ўтгач, Толибон «Афғон ерларига инсонпарварлик ёрдамларининг киришига рухсат бериши ҳамда инсон ҳуқуқларини, айниқса, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак. Улар буни ҳурмат қилишларини айтмоқда-ю, аммо буни амалда исботлашлари керак», деди. Ле Дриан шартлардан бешинчиси «ўтиш даври ҳукумати ташкил қилиш» эканини таъкидлади».

Роя:

Мустамлакачи кофир Ғарб Толибон устидан жанговар йўл билан ғолиб кела олмаслигига ва Афғонистонда ўзининг манфаатларини қўриқлаб, нуфузини ёйишига ёрдам берадиган малай ҳукуматни мустаҳкамлашга қодир эмаслигига аниқ ишонгандан сўнг, бугун Толибон ҳаракатини қўлга ўргатишга ва уни халқаро ҳамжамият, деган ташкилотларга боғлашга киришди. Қатар пойтахти Давҳада музокаралар ўтказилиб, мустамлакачи кофир Афғонистондан чиқиб кетди… Давҳа шартномасидаги адолатсиз бандлар Толибон тарафидан қабул қилинганига қарамай, бу мустамлакачи кофир бунга қониқмади. Шунинг учун ҳозирда мустамлакачи Франция тилидан маълум шартларни тиқиштиряпти. Бу шартлардан эса, Толибонни қўлга ўргатиш кўзланган. Ўтмиш яна такрорланмоқда… Яъни қанча-қанча исломий жамоалар борки, ҳаммалари битта ковакдан бир неча бор чақтириши сабабли Исломдан бутунлай узоқлашган, номигина «исломий», дейилган жамоаларга айланишган.

Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Толибон ҳаракатидаги биродарларимизни кофирларнинг нопок тузоқларидан узоқ қилишини ҳамда сўз ва амалдаги тўғриликка муваффақ айлашини, ушбу ғалабаларини Ғарбнинг мағлубиятга учраб, исломий юртлардаги нуфузи ва ҳукмронлиги тугашига муқаддима қилишини сўраб қоламиз. Аллоҳ ҳар бир ишга қодир зотдир.

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here