Ҳасина режими ўзининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги порахўрлигини яшириш мақсадида карантин сиёсатига ўтмоқда

58
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳасина режими ўзининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги порахўрлигини яшириш мақсадида карантин сиёсатига ўтмоқда

Бангладешда коронавирус юқтирганлардан юзлаби кислород жиҳози ва реанимация бўлимларининг етишмаслиги оқибатида вафот этмоқда. Чунки инсонларни сариқ чақага олмайдиган Ҳасина режими ўтган бир, бир ярим йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасида керакли чора-тадбирлар қабул қилмади. Бунинг ўрнига, режим тепасидаги дарғалар тиббий ускуналар ва вакциналар сотиб олиш, деган ҳужжат билан миллиардлаб маблағни ўзлаштириб олишди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўз муваффақиятсизлигини бошқага юклаш учун ҳукумат барча айблов тошини систематик равишда одамларга отмоқда. Ўзининг уларга мажбуран жорий қилаётган тоқат қилиб бўлмайдиган карантинини оқлаш ниятида ахборот воситалари орқали гўё одамларнинг соғлиқни сақлаш қонун-қоидаларига амал қилмаётганлари ҳақида хабарлар тарқатяпти.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Тинимсиз карантин чоралари сабабли юрт иқтисоди вайрон бўлди. Одамлар кунлик емиш топиш учун катта қийинчиликларни бошда кечирмоқдалар. Ҳатто болаларига овқат топиб едиролмаётгани ёки тўлолмайдиган даражада қарзга ботгани сабабли айримлари ўз жонига қасд қилмоқда. Бу ҳукумат эса, одамларни бостиришда карантин сиёсатини қўллаш услубидан фойдаланяпти. Токи, одамлар карантинга олиниб, асосий эҳтиёжлари бўйича ўз ҳуқуқларини талаб қилиб намойишга чиқишолмасин».

Матбуот баёнотида Бангладешдаги қувват аҳлига мурожаат қилиниб, бундай дейилди:

«Эй армия ва хавфсизлик хизматидаги холис зобитлар! Ўз ҳаётларини қутқариб қолиш учун кўчаларда намойиш қилаётган оч-наҳор ва ишсиз инсонлар ё қамоққа олинмоқдалар ёки жаримага тортилмоқдалар. Бу Ҳасина режимининг тоғутлигидан бошқа нарса эмас. Бас, бундай ғайриинсоний қонун-қоидаларга амал қилиш билан сизлар ҳам режим истибдодига шерик бўлиб қолманг. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَراً فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»

«Кимда-ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса, имоннинг заифидир». (Саҳиҳи Муслим).

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here