Фаластин режими асли қабоҳат ва зўравонликдан иборат қуруқ узрлар билан жамоатчиликни тинчлантиришга уринмоқда!

224
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими асли қабоҳат ва зўравонликдан иборат қуруқ узрлар билан жамоатчиликни тинчлантиришга уринмоқда!

«Maan News» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 13 зулҳижжа, милодий 2021 йил 23 июл жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин маъмуриятининг фуқаролик ишлари вазири Ҳусайн Шайх ҳуқуқ фаоли Низор Баннотнинг ўлдирилиши борасида узр сўраб, «мен президент Абу Мозин (Маҳмуд Аббос) номидан ҳамда Фаластин маъмурияти номидан бу ҳодиса учун узр сўрайман ва биз буни фожиа деб биламиз», деди. Кейин «Бироқ бу каби ҳодиса дунёнинг ҳар қандай мамлакатида содир бўлади. Бу каби хато Америка, Франция ва дунёнинг бошқа ҳар қандай давлатида учраши мумкин», деб қўшимча қилди. «Бўлиб ўтган воқеага бундан бошқача ёндашишдан ҳамда хатони тузатишга ҳаракат қилишдан бошқа йўл йўқ. Биз содир бўлган ҳодисадан фақатгина сабоқ олишимиз ҳамда қонун, тартиб-қоидаларга тўғри амал қилишимиз лозим», деди. Яна қўшимча қилди: «Такрор айтаман: афсуски бу каби ҳодиса дунёнинг аксар демократик мамлакатларидан ҳар қандайида юз бериши мумкин. Бироқ биз бунинг фожиа ва бахтсиз ҳодиса, деб билган ҳолда узр сўраймиз ва бундан сабоқ чиқаришни умид қиламиз».

Бунга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ўзининг сайтида баёнот нашр қилиб, ушбуларни таъкидлади:

«Бундай димоғдор узр кечикиб, режимнинг бундай жирканч жиноят содир этганидан бир ой ўтиб сўралди. Бундан ташқари, бу узр ибораларига диққат билан қараган киши шунга гувоҳ бўладики, Фаластин режими бу каби ҳодисанинг ҳар қандай давлатда бўлишини бир неча марта такрорлади ва бу билан қасддан жиноят ҳажмини кичрайтиришга, уни содир этганларнинг ваҳшийлигини ёпишга ҳаракат қилди. Гўё бу – йўл-транспорт ҳодисаси ёки одамларнинг қилган хатоси каби, ўз-ўзидан содир бўлган бахтсиз ҳодиса қилиб кўрсатди!

Режим ва унинг раҳбарларидан содир бўлган бундай бепарво хатти-ҳаракатлар, одамларнинг ғазабига нисбатан муносабат, жамоатчиликка қилинган босим, инсонлар ақл-фаросати билан ўйнашиш орқали сўралган мана шундай димоғдорлик узри ҳамда кўп содир бўлувчи оддий ҳолат қилиб талқин қилинган ҳодиса, буларнинг барчаси инсонларга туртки бўлмоғи лозим. Ушбу туртки асосида инсонлар режимдан ҳисоб сўраш ва овозларини кўтаришга жиддий ҳаракат қилмоқлари керак. Акс ҳолда, бу режим ўзининг тинимсиз содир этаётган жиноятларини мана шундай узрлар билан хаспўшлашда давом этаверади. Ваҳоланки, бундай узрлар ҳам ёмонликда жиноятдан қолишмайди!

Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here