Афғонистон тарихий танлов қаршисида: ё Халифаликни барпо қилиш ёки инсонлар ўйлаб топган тузумлар томон талпиниш

205
0

Афғонистон тарихий танлов қаршисида: ё Халифаликни барпо қилиш ёки инсонлар ўйлаб топган тузумлар томон талпиниш

Халифаликни барпо этиш фурсатини қўлдан бой берманг

Тез ва кутилмаган рўй берган ўзгаришлар Афғонистонни шундай бир нуқтага олиб келиб қўйдики, мамлакатда кўплаб сиёсий партиялар, қабила раҳбарлари ва нуфузли одамлар яна Афғонистоннинг келажак тизими борасида қарор қабул қиладиган бўлишди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги матбуот бўлими барча сиёсий етакчилар, қабила оқсоқоллари, собиқ мужоҳидлар ва ҳокимиятдаги гуруҳларни огоҳликка чақириб, Афғонистон тарихий имконият, яъни ё Аллоҳнинг динини қоим қилиб, Халифаликни ўрнатиш ёки инсон ўйлаб топган тузумлар томон талпиниб, ўтмишдаги аччиқ тажрибаларни такрорлаш имконияти қаршисида турганини билдиради.

Ҳозирги вақтда АҚШ, Европа, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва минтақа давлатлари бир қатор сиёсий партиялар билан биргаликда озгина исломий кўринишга эга бўлган, халқаро қонунларга бўйсунадиган, миллий чегаралар билан чегараланадиган, илмонийлик билан Ислом аралаштирилган шериклик бошқарувини тиклаш устида иш олиб бормоқда. Токи, Афғонистонда тикланажак тизим халқаро ҳамжамият учун мақбул бир тизимга айлансин. Бунда албатта бошқарувдаги шахслар ўзгаради-ю, лекин бошқарув қонунлари, асослари ва тузилиши ўз жойида қолади. Сўнгги бир неча ўн йиллар мобайнида бундай манипуляциялар Афғонистонни фуқаролар уруши, вайронагарчилик ва сиёсий тартибсизликларга гирифтор қилди. Бу эса, албатта кейинги тартибсизликларга йўл очади.

Бир тарафдан, аксар афғонлар исломий давлатни барпо этишни, Ислом бошқарувини тиклашни истайдилар. Бу жуда ҳам қулай фурсат бўлиб, босқинчиларга қарши кўп йиллик сиёсий, фикрий ва ҳарбий кураш ортидан эришилди. Шунинг учун соддалик билан қўлдан бой бермаслик керак. Зеро, сиёсий партиялар ва нуфузли амалдорларнинг хатолари сабабли бундай фурсат бир неча бор қўлдан бой берилган.

Ҳизб ут-Таҳрир яна бир бор барча сиёсий етакчиларни, этник нуфуз эгаларини ва гуруҳларни Қўшма Штатлар, Европа, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва минтақа давлатларининг Афғонистон келажаги борасида тузаётган режаларини кескин рад этишга ҳамда афғон халқининг исломий бошқарув йўлида берган шунча қурбонликларини савдога қўймасликка чақиради.

Бас, Аллоҳнинг ансорлари бўлишдек ушбу қулай фурсатни ғанимат билинг. Динни ғолиб қилиш саҳобалар йўлидан юришни истайдиган, фоний лаззатлардан жаннатни афзал кўрадиган кишилар учун буюк имкониятдир.  Доно киши учун бу қандай ажойиб фурсатдир!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Афғонистондаги матбуот бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here